Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10100 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      08:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      13:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      14:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Флуминенсе".
      18:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      02:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      02:50 Д/ф "Манчестер Юнайтед". Вперёд к славе".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.11.2025

      05:25 "Непобедимый".
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "10 лет в спорте". "2024/2025".
      15:25 "Вы это видели".
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Гала-концерт. Прямая трансляция.
      17:30 "Эволюция спорта".
      17:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
      19:15 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 102 кг.
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1. Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      03:15 "Эволюция спорта".
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      04:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.11.2025

      05:50 Новости.
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "Небесная грация".
      15:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 133" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция.
      21:30 Смешанные единоборства. UFC. Ислам Махачев. Лучшее.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 "Вы это видели".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      04:00 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Светланы Хоркиной "Спортрота".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.11.2025

      05:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      09:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      12:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      16:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      18:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      22:30 Олимпийский канал. "Монументы", 1 эп.
      23:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      02:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:00 Автоспорт. WEC. Этап 7. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Лучшие моменты.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«ПСЖ» сурил, «Ницца» жангга тайёр

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ҳаёт чархпалаги бир айландию, футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бирини Франция чемпионатига равона қилди. Умуман, айни пайт Лига 1да кўплаб ҳайратомуз ижрочилар ва мураббийларни учратиш мумкин. Мана, Лионель Мессининг оламшумул келишуви хусусидаги янгиликка ўзгача муносабат билдирган «Брест» бош мураббийи Мишель Тер-Закарян фикрларига эътибор қаратинг: «Айтишларича, ўта қолоқ лигада ишлаётган эканмиз. Бироқ Лига 1 клуби Мессидек футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини топдими, демак, ҳаммаси жойида. Узр, аслида беҳуда гаплардан безорман».

Тўғри, яна бир тоифа мураббийларнинг мегакелишувларга ёндашувлари тамоман ўзгача. Улар жаҳон матбуоти диққат марказида туришганидан мамнунлар, аммо муайян рақибнинг ақлга сиғмайдиган молиявий қудрати билан мақтанишдан маъно йўқлигини таъкидлашмоқда. Четда турганлар хулосаларига кўра ҳам, «ПСЖ»нинг ўта кучайиб кетаётгани Лига 1 учун ижобий ҳодисот эмас. Ҳа, «фермерлар» лигаси маркетинг масаласида олдинга катта қадам ташлади. Лионель Месси Парижга йўл олаётганида, резина этикларини олишни унутмаган бўлса, бас. Майли, аргентиналик юлдуз танловини бир четга сурайликда бошқа бир муҳимроқ саволни ўртага ташлайлик: «Лео билан кучайган «ПСЖ»га ички аренада қайси жамоалар муносиб қаршилик кўрсатиши мумкин?» Дарҳақиқат, қизиқарли ва Лига 1 раҳбарияти учун долзарб мавзу. Тушунарлики, «ПСЖ» чемпионатдаги бошқа иштирокчилардан яққол устун эди - бу ойдек равшан масала. Лионель Мессининг таркибга қўшилгани шу устунликни сезиларли даражада ошириши ҳам турган гап. Дейлик, Париж гранди охирги йилларда нақ 10 марта шоҳсупага кўтарилди. Жамоанинг ўтган мавсум «Лилл»­ни олдинга ўтказиб юборгани эса - вазият тақозоси билан кам учрайдиган ҳолат. Пойтахт клуби раҳбарияти бунга одатдагидек жиддий ёндашди: худди олдин кузатилгани каби талаб даражасида ишламаган бўғинларни тузатиш учун яна харажатларга қўл урди. Бунга қадар «ПСЖ»да бош юлдуз ролини навбати билан Златан Ибрагимович ва Неймар ижро этишганди. Энди навбат Мессига келди. Тарих такрорланяптими?

Энг қизиғи, аввалги мавсум сенсацияси бош меъмори - Кристоф Гальтье мўъжизани яна бир бора такрорлаши мумкин. Фақат бошқа жойда, бошқа жамоа билан. «Лилл»­ни чемпионлик сари етаклаган мураббий жамоада «фалокат» юз беришини олдиндан ҳис этгандек, гўё. Зеро, ўтган йилнинг декабрь ойида клуб президенти Жерар Лопес ўз лавозимидан четлатилди, тасарруф Шимолий америкалик сармоядорлар ихтиёрига ўтди. Янги соҳиблар Лопеснинг клубни қарздорлик ботқоғидан олиб чиқишига ишонишмади. Бундай ҳолатда етакчи футболчилар сотиб юборилишини тушуниб етган мураббий чемпион билан хайрлашиб, «Ницца»дан қўним топди. Нима учун айнан шу клубни танлади? Гап шундаки, айни пайт «Ницца» Франциядаги энг иззатталаб лойиҳа ҳисобланади.

«Ницца»ни 2019 йилнинг августида INEOS кимё компанияси соҳиби, британиялик миллиардер Жим Рэтклифф сотиб олди. Суюкли жамоаларининг бойлиги 16 миллиард евродан ошган бадавлат шахс тасарруфига ўтгани «Ницца» мухлисларига кўтаринки кайфият бағишлади, албатта. Клуб савдоси «пишитилаётган» пайт бош мураббий ваколати Патрик Виейра ихтиёрида эди. Кейин бирданига трансферлар бошланиб кетди. 47 млн. евро эвазига Каспер Дольберг, Стэнли Нсоки ва Алексис Клод-Морис жамоа таркибидан жой олдилар. Йўқ, «Лилл»да «ПСЖ»га хос шов-шувли харидлар кузатилмади: янги соҳиб ўз режасига биноан, иш юритишни афзал кўрди. Ўша вақт­даёқ миллиардернинг укаси Боб Рэтклифф клуб харидларни ақл билан амалга оширишини алоҳида таъкидлади: «Ницца»га сармоя ажратамиз, лекин молиявий «Фэйр-плей» қоидасидан четга чиқмаган ҳолда, албатта. Бизга энг яхши академия, энг яхши скаутлар, энг яхши шериклар керак». Аслида «Ницца» - кенг кўламли лойиҳанинг бир қисми. Ўтмишда Швейцариянинг «Лозанна» клуби ва муваффақиятли «Тим Скай» веложамоаси ҳам INEOS тасарруфида бўлган. Келажакда британиялик сармоядор яна бир клубни харид қилиш ния­тида. Спорт мухлислари янги соҳибнинг фаолиятидан мамнунлар, лекин унинг душманлари ҳам етарли. Масалан, айримлар INEOS компанияси атроф-муҳит экологиясини ҳимоя қилиш қоидаларига риоя қилмаслигини айтиб, Рэтклифф спортга сармоя киритиш билан ўз обрўсини тиклашга уринаётганини таъкидлашмоқда. Муҳими, «Ницца» фаолиятидаги ижобий ўзгаришлар барқарор давом этмоқда. Жамоа 2019|2020 йиллар мавсумида 5-ўринни эгаллаб, ЕЛ саралаш босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Бироқ ўша мавсум Лига 1 ўйинлари пандемия туфайли 28-турдан кейин тўхтаб қолди. Жамоа ёзда йирик трансферларни амалга оширмаган бўлсада, таркибини анча кучайтирди. Эътиборли томони, бирор футболчи харидига 10 млн. евродан ортиқ маблағ сарфланмади. «МЮ»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Морган Шнайдерлинни ҳисобга олмаганда, фақат ёш футболчилар билан келишувга эришилди. Улар орасида Амин Гуири ноёб иқтидори билан ажралиб турди. Тўғри, «Ницца» ички мусобақаларда ҳам, халқаро аренада ҳам талаб даражасида ўйнай олмади. Оқибатда жамоа декабрь ойида 11-ўринга тушиб кетди ва Виейранинг жамоа­дан кетишига тўғри келди. Унинг ўрнини эгаллаган Адриан Урсеа ижара келишуви асосида таклиф этилган Жан-Клер Тодибо ва Уильям Салиб ёрдамида жамоани 9-поғонага олиб чиқди.

Охирги трансферлар дарчасида эса,  INEOSнинг футбол бўлими бошқалар, жумладан, «Лилль» сезиларли даражада заифлашган паллада жамоа таркибини янада кучайтиришга қарор қилди. Лига 1 2018 йили учрашувлар телетран­сляцияси борасида Mediapro ва BelN Sports билан 1,15 млрд. евро (йилига) даромад келтирадиган шартнома тузганида, келишув ҳақиқатдан йироқдек кўринганди. Амалда ҳам шундай бўлди. 2020 йилнинг декабрида Mediаpro ортга чекиниб, қийматни 275 млн. еврога туширди. Яъни Лига 1 улкан тушумдан айрилди. Бироқ «Ницца» Рэтклиффнинг миллиардлари соясида ушбу молиявий йўқотишни писанд қилмай, олға силжишда давом этди. Энг йирик харид Гальтье эканлигига асло шубҳа йўқ. Футболчилар хусусида тўхталсак, Тодибо «Барселона»дан сотиб олинди, шунингдек, Пабло Росарио ва Марио Лемина, нидерландиялик Кэлвин Стенгс сафга қўшилдилар. Жастин Клюйверт «Рома»дан ижара асосида олинди. Кўриниб турибдики, жамоа таркибида Неймар ёки Месси даражасидаги футболчилар йўқ, аммо пойдевор анча мустаҳкам. Гальтье эса - бош меъмор.

«Ницца» жорий мавсумнинг старт беллашувида «Реймс» билан тўқнашиб, нурсиз (0:0) дуранг­га имзо чекишдан ўзга чора тополмади. Лекин кейинги 3та ўйинда ўз дарвозасини ишончли ҳимоя қилган ҳолда, рақибларига 9та гол улашди. Эътиборлиси, 2-турдан ўрин олган «Лилл»га қарши баҳснинг дастлабки дақиқасидаёқ Дольберг ҳисобни очди ва жамоа танаффусга 3та гол устунлигида чиқди. Иккинчи 45 дақиқаликда «Аякс»нинг собиқ ҳужумчиси яна бир марта амалдаги чемпион дарвозасини ишғол этди - 4:0. «Ницца» шундан сўнг сафарда «Марсел»ни камтарона (1:0) ҳисобда маҳв этди. 4-турда эса ўз майдонида «Бордо» дарвозасига ҳам 4та жавобсиз гол урди. Бош мураббийнинг фикрича, «Ницца» ҳозир «Лилл»нинг ўтган мавсумдаги услубида, ихчам 4-4-2 тактик чизмаси асосида тўп суриб, тезкор қарши ҳужумлардан самарали фойдаланмоқда. Хўш, аввалги мавсумда «Лилл»ни чемпионга айлантирган мураббий бу мўъжизани янги жа­моада ҳам такрорлай оладими? «Монако», «Лион» ва «Марсель» етакчи квартетдан жой олиш учун асосий даъвогарлар қаторида, «ПСЖ» иложи борича таъқибчилардан тезроқ узоқлашиб, мавсумни етакчи поғонада якунлаш ниятида. Иккинчи томондан, пойтахт клуби бу мавсум ҳам ЧЛга ҳар галгидан кўпроқ эътибор қаратиши эҳтимолдан холи эмас. Мессининг асосий мақсади - Европани забт этиш!

Имконият? Озгина, аммо қанчалигидан қатъий назар, имконият бор. «Ницца» йил сайин кучайиб бормоқда ва жамоа ҳозир пухта режа асосида иш юритадиган мураббий тасарруфида. Бундан нима чиқишини эса вақт ҳукмига ташлаб қўйган маъқул...

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:30, 26.09.2021. Ўқилди: 1883 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.