Бугун 2 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • 2:0
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • 3:3
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • 1:0
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 2:2
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • 1:2
      • Сельта
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Хетафе
  • Суперлига
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Хоразм
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • 2:1
      • Челси

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

АПЛ. "Арсенал" стандарт вазиятлардан киритилган голлар эвазига "Челси" устидан жуда муҳим ғалабага эришди [37]

Эроннинг ЖЧдаги ўрнини БАА ёки Ироқ эгаллаши мумкин: Эрон футбол федерацияси раҳбаридан хавотирли баёнот [10]

«Лидс» мухлислари рўзадор футболчилар учун тўхтатилган ўйинни ҳуштакбозлик билан кутиб олишди, Пеп эса уларга жавоб қайтарди [9]

"Барселона" учун яна бир оғир йўқотиш юз берди [6]

Дунёнинг энг яхши футбол клублари рейтинги (2021-2025): Кучли ўнликдан кимлар жой олди? [6]

Месси 900 та голга яқинлашмоқда: Лионель Роналдунинг натижасини такрорлаш арафасида [6]

MLS: "Интер Майами" "Орландо Сити" майдонида суперкамбэк амалга оширди, Мессидан дубль [5]

Мессидан "Орландо" устозига жавоб: "Дастхат керакми?" [4]

"Арсенал"нинг март ойидаги ўйинлар тақвими билан танишинг [4]

"Манчестер Сити" 60 очкодан маҳрум этилиши мумкин: 115 та айблов бўйича янги тафсилотлар [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 25 60
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 26 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Севилья 26 30
12 Жирона 26 30
13 Хетафе 25 29
14 Валенсия 26 29
15 Райо Вальекано 25 27
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 25 17

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Леванте 2-0 Алавес
26-тур Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
26-тур Барселона 4-1 Вильярреал
26-тур Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
26-тур Реал Овьедо 0-1 Атлетико
26-тур Эльче 2-2 Эспаньол
26-тур Валенсия 1-0 Осасуна
26-тур Бетис 2-2 Севилья
26-тур Жирона 1-2 Сельта

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаҳонгир Жиямуродов: “Энг муҳими мухлислар меҳрини қозониш”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Насаф”нинг 7-рақамдаги ўнг қанот ҳимоячиси Жаҳонгир Жиямуродов кейинги пайтларда ўзининг ёрқин ўйини билан мухлисларнинг севимли ўйинчисига айланиб бормоқда. Биз яқинда Жаҳонгир билан суҳбат уюштирдик ва шуни эътиборингизга ҳавола қилаяпмиз.

-Жаҳонгир келинг сизга суҳбатимиз бошида ананъавий савол билан мурожаат қилсак: футболга кириб келишингиз қандай бўлган?

-Мен Мирзаобод туманидаги 9-сонли М.Тулабоев номидаги мактабни 4-синфини тугатганимдан сўнг футболга бўлган қизиқишим юқори бўлганлигидан дадам Янгиердаги футбол мактабига олиб борганлар. У ерда 2003 йилгача таҳсил олдим. Сўнгра шу йилдан Муборакдаги “Машъал” футбол академиясига ўқишга келдим. Бу ерда 2 ойлик таҳсилдан сўнг “Машъал” футбол жамоасининг ёшлартаркибида майдонга туша бошладим.

-Илк марта катта футболда қачон майдонга тушгансиз?

-Бу 2004 йил содир бўлган. Ўша йили мавсумолди тайёргарлик жараёнида жамоамизнинг Станислав Борисенко деган ўйинчиси жароҳат олди ва унинг ўрнига мураббийларимиз мавсумнинг илк ўйинига-ҳозирги жамоам “Насаф”га қарши бўлган ўйинга туширишган.

- “Насаф” сафида 2009 йилдан бўён ўйнаб келаяпсиз. Айтингчи Сиз учун қайси йил энг омадли бўлди?

- Ҳеч иккиланмасдан 2011 йил дея оламан. Чунки ўтган йил бизнинг жамоамиз Ўзбекистон тарихида биринчи марта ОФК кубоги соҳибига айланди. Қолаверса “Насаф” тарихида биринчи марта кумуш медалга эга бўлди. Албатта бу мен учун узоқ йиллар эслаб юришга арзийдиган йил бўлди.

- Сиз 7 -рақам остида ҳаракат қиласиз. Бу рақамда жаҳонга машҳур бўлган чарм тўп усталариҳаракат қилишади. Сиз бу рақамни ўзингиз танлагансизми ёки... 

- Бу шунчаки тасодиф. Чунки мен “Машъал” сафида 28-рақам остида ҳаракат қилар эдим. “Насаф”га ўтгандан кейин фақат бир илтимос қилганман: “менга кичикроқ рақам берингизлар” деб. Кейин аён бўлдики, 7-рақам бўш экан. Шу-шу ҳар йил 7-рақамни ўзимга олганман. 

- “Насаф”ниЛ.Тўраев ва А.Филипосянлар тарк этишди. Эшитишимизча, сизга ҳам номдор клублармиздан таклифлар бўлган. лекин сиз “Насаф”ни танладингиз.Сабаби нима?

-Тўғри таклиф бўлгани рост. Келинг қайси клубдан таклиф бўлганлиги сир бўла қолсин. Мени “Насаф”га меҳрим бошқача. Шу жамоа сафида шаклландим, ўз ўйинимга эга бўлдим. Қолаверса клубдаги шарт-шароитлар бошқа клублардаги шароитлардан устунлиги бордир, лекин кам эмас. Жамоада ҳаммамиз ўйинда ҳам, бошқа пайти ҳам бир-бирмизни яхши тушунамиз. Худди бир оиладекмиз. Яна бир энг муҳим жиҳати “Насаф”нинг ажойиб мухлислари бор.

-Жаҳонгир сизни мухлислар “Жия” деб чақиришади. Бунга муносабатингиз қандай, эриш туюлмайдими?

-Биз футболчилар ҳоҳлаймизми йўқми, хафа бўламизми йўқми, бари-бир мухлислар ўйинчиларга ўзига хос ном қўйиб олишади. Шу боисбунга хеч қандай эътирозим йўқ, тўғриси ўрганиб ҳам кетганганман.

- Мухлислар ўз севган жамоасининг ҳар-бир ўйинчисини эътибор билан кузатишади. Баъзи бир ўйинчилар яшиндек бир чақнаб ўчади. Ўз устида ишламай қўйишади бизда “буни пул бўзди” дейишади. Яна мухлислар ўртасида шундай гап борки, “фалончи фақат пулга ўйнайди” деган.Сизнингча ўйинчи учун энг муҳими нима? 

-Ҳар бир футболчи учун авваламбор мухлислар меҳрини қозониш. Бу гапни замирида кўп маъно бор. Ахир биз яхши ўйин кўрсата олсак, маҳоратимизни намойиш қила олсак, ўйинда ижобий натижа кўрсата олсак мухлислар меҳрини қозона оламиз. Футбол бу энг кўп мухлисларга эга ўйин ҳисобланади. Шунинг учун тезда мақтовга ҳам, ғазабга ҳам дучор бўлишимиз мумкин. Қолаверса ким яхши ўйин кўрсатса, унга бошқа клублардан ва терма жамоадан таклифлар туша бошлайди. Мен саволингизни иккинчи қисмига жавобни шундай берган бўлар эдим, футболчи ҳам бошқа касб эгаларидек яхши даромад қилсам, яхши яшасам дейди. Бу тирикчилик. Буни ҳеч қандай айби йуқ. Демак ўйинчи қанча ўз устида ишлаб, яхши ўйнаса эл оғзига тушса ўйлайманки, даромади ҳам шунга яраша бўлади. Яъни сиз пулни эмас, пул сизни қувлайди.

- Севимли “Насаф” жамоамиз 6 март куни ОЧЛдаги илк гуруҳ ўйинини ўз майдонида - БАА нинг Абу-Даби шаҳри “Ал-Жазира” клубига қарши ўтказади. Ушбу клуб сафида ўтмишда жуда машҳур бўлган ўйинчилар тўп тепишади. Жумладан аргентиналик легионер Матиас Дельгадо. Бу ўйинчи сиз ҳимоя қиладиган қанот ярим ҳимоячиси ва кўпинча жамоа ҳужумларини ташкил қилиб беради. Сиз клубда назарий тайёргарликда ушбу футболчининг ўйин усуллари билан танишаяпсизми?

- Ҳа. Биз ушбу нуфузли ўйинга анчадан бўён тайёргарлик олиб бораяпмиз. Бу ўйинчи усуллари билан ҳам танишиб бораяпман. “Ал-Жазира” нинг ўйинлари туширилган видеотасмаларни ҳам кўриб бораяпмиз. Ўзимча имкониятларимизни солиштириб кўраяпман. Биз қандай жамоа ёки машҳур ўйинчилари борми йўқми бош мураббийимиз Рўзиқул Бердиев раҳбарлигида ҳар бир ўйинга жуда чуқур тайёргарлик кўрамиз. Жумладан “Ал-Жазира” га қарши ҳам мухлисларимиз биздан нима талаб этишини ҳис қилиб турибмиз. Қолаверса бу Ватанимиз шаъни. Шундай экан уша куни бор имкониятимизни ишга солиб мухлисларни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

-Келгусидаги режаланингиз қандай?

-Ҳар бир ўйинчи учун авваломбор клуб олдига қўйилган вазифага ўз ҳиссасини қўшиб жамоа билан улкан муваффақиятларга эришишни истайди. Мен ҳам бу йил ҳар йилгидан яхшироқ ўйин кўрсатиб,чемпионатимизда ва ОЧЛ да муносиб ўйин кўрсатиб, мухлислар олқишига эришсам дейман. Албатта ҳар бир футболчи каби агар менинг ўйиним манзур бўлиб терма жамоага таклиф этишса, халқаро майдонларда Ватаним шаънини ҳимоя қилиш мен учун ҳам катта шараф бўлар эди.

Ренат ЭРНАЗАРОВ суҳбатлашди.

 
Манба: www.voha.uz
Киритилди: 13:37, 26.02.2012. Ўқилди: 10604 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.