Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Стив Брюс "Тоттенхэм"га ўз майдонида учраган мағлубиятидан кейин нималар деди? (интервью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Якшанба оқшомида "Ньюкасл" ўз майдонида Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоасини қабул қилди. Ушбу баҳс мезбонларнинг янги эгалар қўлига ўтгач, дастлабкиси бўлди. Ўйин олдидан стадион саудияликларни олқишлаган ва алқаган мухлислар билан байрам атмосферасида эди. Умуман олганда, учрашув старти Брюс жамоаси учун яхши бошланди. Мезбонлар иккинчи дақиқадаёқ Каллум Уилсоннинг ҳаракати эвазига олдинга ўтиб олишди. Шунга қарамай, "қарғалар"нинг устунлиги узоққа чўзилмади. Лондонликлар сафида Тангуй Ндомбеле, Ҳарри Кейн ва Сон Ҳён-Минларнинг голи танаффусдан илгарироқ "Ньюкасл"нинг енгилганини англатарди.

Ўйин шу зайлда давом этди ва учрашув сўнгида Эрик Дайернинг автоголи ҳисоб қисқаришига сабаб бўлди. Бу гол баҳс сўнгида "Ньюкасл"га умид бергандек эди. Майдонга Жонжо Шелви туширилди ва яхши имкониятни кўкка совурди. Бу эса ньюкаслликларни бир очкодан маҳрум қилди. Ушбу ўйин сўнгигача стадион кузатувчилари Стив Брюснинг истеъфосини талаб қилиб, еътироз билдириб туришди. "Ньюкасл" устози эса бу ҳайқириқларни эшитиш ва қабул қилиш осон бўлмаганини тан олди. У ўйиндан кейинги матбуот анжуманида шундай фикрлар билдирди:
"Бу осон бўлмади. Мен мухлислардан қандай ҳислар ўтаётганини ва уларнинг умидсизликка тушганини яхши тушунаман. Бу ҳолатни узоқ давом этганини ҳам. Шу билан бирга тан олиш керак, мавсум бошидан бери биз ўзимизга керакли бўлган очколарни тўплай олмаяпмиз. Шу сабаб, исталган мураббийда ғалабалар бўлмаса, улар етарлича бўлмаса, натижа учун жавобгарликни ўз бўйнига олишга мажбур бўлади".

Стив Брюсга "Сеинт-Жеймс Парк"даги келажаги ҳақида савол берилганда, қуйидагича жавоб беради: "Сиз буни мендан эмас, бошқалардан сўрашингиз керак. Мен эса яхшироқ имкониятларга эга бўлганимда, балки ҳозиргидай аҳволга тушмаган бўлардик. Мен бу билан ўзимни оқламоқчи эмасман, бунга ҳаққим ҳам йўқ. Зеро, бизнинг ҳозирги ўрнимиз жадвалнинг пастида ва бу - реаллик".
Учрашувнинг биринчи бўлимида мухлислар ичида тиббий ёрдамга муҳтож одам пайдо бўлди. Бу ўйиннинг бироз тўхталишига олиб келди. Яхшиямки, беморнинг аҳволи тезда барқарорлашди. Уни ҳозирда шифохонада даволанаётгани айтилган. Ушбу ҳолатда "шпорлар" футболчиси Серхио Регилон ҳамда Эрик Дайерлар жонбозлик кўрсатишди. Улар воқеа ҳақида ўйин ҳаками ва тиббий штабни тезда хабардор қилишди. Бу ҳолат ҳақида Стив Брюс ҳам ўз интервьюсида тўхталиб ўтди ва бунда қатнашган ҳамманинг инсоний фазилатларини юқори баҳолади: "Бунда ҳамма : футболчилар, тиббиёт ҳодимлари, докторлар яхши ишлашди. Бундай ҳодисалар футболни келажагини янада равшанлаштиради. Бахтимизга майдон четида ҳар эҳтимолга қарши дефибрилятор бор экан. Шу орқали докторлар инсон ҳаётини сақлаб қолишди. Биз бу воқеадан таъсирландик. Мен мухлислардан бирининг ҳаёти қутқарилганидан бахтиёрман. У билан ҳаммаси жойида бўлади деб умид қиламан. Унинг оиласига эса омад тилайман ва умид қиламанки, бемор тезда соғайиб кетади".

Ҳа, ўйин мана шундай драматик воқеаларга бой кечди. Аммо якунда ҳаммаси меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди. Дунёдаги энг бой клуб эса яна бир бор мағлубият аламини таътиб кўришга мажбур қилинди. Стив Брюснинг вазияти ҳам янада оғирлашди. Эндиликда унга қаттиқ босимлар бўлади. Аммо янги раҳбатият ҳам ҳаммасини билиб турибди. Вазиятдан англашиладики, барчаси фақат мураббий омилига боғлиқ эмас. Клуб таркибини ўзгартириш, кучайтириш керак. Бу жамоа ўзгаришга муҳтож бўлиб турибди. Янги раҳбариятнинг мақсади ҳам аслида шу.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 10:48, 18.10.2021. Ўқилди: 2151 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик