Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Таберез ёзги трансфер мавсумида Эдинсон Каванининг "Наполи"ни тарк этишига ва бошқа кучлироқ чемпионатлардан бирига ўтишига ишонмоқда.
Табарезнинг фикрича, Кавани учун энг қулай чемпионат Испания чемпионати экан. Шунингдек "Маэстро" ўз шогирдини англия премьер-лигасида ўйнаб кета олишига ҳам ишончи комил.
"Кавани бемалол Испания ёки Англияда тўп сура оладиган даражага етди. Унинг ёзда "Наполи"ни тарк этишига ҳеч нарса ҳалақит қила олмаса керак. Ўзини бошқа чемпионатда синаб кўриш, совринларни қўлга киритадиган пайти келди. Унинг бунданда юксакроқ савияда тўп суришига ишончим комил",-дейди Оскар Табарез Goal.com нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги мавсумда уругвайлик ҳужумчи "Наполи" таркибида 23 марта майдонга тушган ва рақиблари дарвозасини 15 мартоаба нишонга олган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).