Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ" ва Сульшер. Ҳозирги ҳолат ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"МЮ"га янги юлдузлар келиб қўшилгач, ҳаммаси ўзгариши кутилганди. Охирги баҳсда "Лестер"га мағлуб бўлиниши эса Сульшерга босимларни янада кучайтириб юборди. Ҳозирги вақтда жамоа кийиниш хонасида муҳит унчалик ҳам яхши дея олмаймиз. Буни қуйидаги воқеада ҳам кўришимиз мумкин. Оле-Гунар Сульшер "тулкилар"га мағлубиятдан кейин жамоа футболчилари билан "King Power" стадиони кийиниш хонасида нақ 45 дақиқа суҳбат қурган. Унда нималар дейилгани эса ҳали очиқлангани йўқ. Лекин бир нарса аниқ: чемпионликка даъвогар сифатида кўрилаётган клуб саккизта турдан кейин ҳозирда биринчи ўриндаги "Челси"дан 5 очкога ортда қолмоқда. Манкунянликлар 14 очко билан турнир жадвалининг 6 ўрнидан жой олиб турибди.

Европа матбуотида тарқалган хабарларда норвегиялик мутахассис клуб ёзда сифатли ярим ҳимоячи сотиб олмаганидан хафсаласи пир бўлгани айтилади. Шу зайлда жамоа мухлисларида умидсизлик ва бетоқатлик тобора ортиб бормоқда. Унинг истеъфоси билан боғлиқ фикрлар кўпайиб қолди. Аммо раҳбарият Олега ишонишда давом этмоқда. "МЮ" кийиниш хонасида эса футболчиларда ишончсизлик кучайган. Бунинг оқибатида мавсумнинг муҳим палласида жамоа пастга тушиб кетиши ва инқироз келиб чиқиши мумкин. Сульшер сўнгги еттита ўйиндан тўрттасида мағлуб бўлди. Энг аламлиси эса "Лестер"га. Агар мана шу баҳс ғалаба билан якунланганда ҳаммаси жойида бўларди, аммо ундай бўлмади. "The Times" газетасида таъкидланишича, клуб футболчилари орасида муносабатлар мураккаб ва бу кийиниш хонасида яққол намоён бўлмоқда.

Шунга қарамай, раҳбарият фикри бўйича жамоа тўғри йўлда. Сульшер иши узоқ муддатлик лойиҳа сифатида кўрилган. Бунда тез орада АПЛ ғолиблигини кўзланиши ҳам айтиб ўтилган. Аммо бундан буён на Сульшерга ва на жамоа футболчиларига осон бўлади. Негаки, улар 3 та тур давомида мумкин бўлган 9 очкодан атиги 1 очкогина тўплай олди, холос. Аксига олиб, тақвим ҳам ўта мураккаблашиб кетди. Хусусан, жамоа келаётган бешта баҳсда "Аталанта"дан ташқари "Манчестер Сити", "Тоттенхэм" ҳамда "Ливерпуль" билан куч синашишига тўғри келади. Машҳур футболчи, "Астон Вилла" клуби афсоналаридан бири Габриель Агбонлахор фикрича, Сульшер тез орада ишдан бўшатилиши ва унинг ўрни Антонио Конте билан тўлдирилиши лозим.

У бу ҳақида "talkSPORT" радиосига шундай дейди: "Оле-Гунар Сульшер "МЮ" учун Англия чемпионлигини олиб бера олмайди. Айниқса, бу йили. Мен бунга ишонмайман. Жамоа уни умумий штабга ўтказиб, ўрнига Контени олиб келиши даркор. Оленинг баъзи қарорлари жамоага умуман мос келмасди. У яхши менежерлик қила олмаяпти. Клуб ундан тезда қутулиши ва Конте билан битим тузиши керак. У юлдузлар билан ишлашни Сульшердан кўра яхши эплайди".

Шундай фикрлар янграши, босимлар, негативлар ва умидсизликлардан кейин ҳам Сульшер истеъфоси эҳтимоли унчалик ҳам юқори эмас. Хусусан, у АПЛнинг 20 та жамоаси мураббийларидан кетиши кутилаётганлар орасида 4 ўринда турибди.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 23:55, 19.10.2021. Ўқилди: 2755 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик