«Машъал» 4 март куни Муборакда йиғилади
«Машъал» футболчилари Туркия йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келишди. Муборакликлар у ерда охирги ўртоқлик учрашувни Қозоғистоннинг «Тобол» клубига қарши ўтказиб, 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Ўйинда муборакликлар томонидан киритилган ягона голни Самандар Шодмонов пенальтидан киритди.
Жамоа маъмури Асат Раҳимовнинг маълум қилишича, «газчилар» 4 март куни Муборакда йиғилишади ва тахминан бир ҳафта ўша ерда машғулот олиб боришади. Хабарингиз бор, «Машъал» олий лиганинг дастлабки турини сафарда «Бунёдкор»га қарши ўтказади. Чамаси ўйинга уч-тўрт кун қолганида муборакликларнинг Тошкентга келишлари кутиляпти.
Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 16:23, 01.03.2012. Ўқилди: 9782 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).