Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дунёдаги энг қиммат товон пулли футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Шартномалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳозирги футболда товон пули жуда ҳам баланд баҳоланади. Тарихдаги энг баланди десак ҳам янгишмаган бўламиз. Ишонмасангиз, бир факт келтиришимиз мумкин: ҳозирда "Барселона"дан Ансу Фатини сотиб олиш учун сиз нақ 1 миллиард евро тўлашингизга тўғри келади. Аммо бу дунёдаги энг баланд товон пулими? Қуйида бу саволга жавоб оласиз.

Браим Диас – 750 миллион евро

Браим Диас 2019 йилда "Манчестер Сити"дан қироллик клуби сафига келиб қўшилади. У "Бернабеу"да ўз даражасини намойиш эта олмагач, ривожланиш учун "Милан"га ижара учун бериб юборилган. Футболчини "хавфсизлантириш" мақсадида "Реал" унга 750 миллионлик товон пули белгилаган. Қани энди, қайси клуб Диасни сотиб оламан дея оларкин?

Лука Модрич – 750 миллион евро

Ҳозирда Модрич учун ҳеч бир клуб катта маблағ сарфламас. Аммо унга қўйилган товон пулидан англаш мумкинки, "кичкина даҳо" ўз клуби учун жуда ҳам муҳим фигура саналади. Собиқ "Олтин тўп" соҳиби ҳозирда ўттиз ёшдан ошган. У "Реал"ни ўз хоҳишига кўра, тарк этиши мумкин. Балки, "қаймоқранглилар" футболчиси учун яқин орада қизиқадиган клуб чиқиб қолар.

Федерико Валверде – 750 миллион евро

Валверде "Реал"нинг келажакдаги умидлари ҳосиласи. Унинг ярим ҳимоядаги ҳаракатлари жамоаси учун муҳим саналади. Шу сабаб, клуб унга ҳам 750 миллионлик бож белгилаган. Бу эса шуни англатадики, ҳеч бир жамоа уни сотиб олмайди. Уни Мадридда яхши кўришади ва яқин келажакда клуб уни қўйиб юбормоқчи эмас.

Антуан Гризманн – 800 миллион евро

Ҳозирда "Атлетико"га қайтган "кичкина шахзода", техник ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳалиям "Барселона" футболчиси саналади. Ўйинчининг кам ўйин амалиёти унинг товон пулини ўзгартирмаган. Жаҳон чемпиони бир пайтлар "Барса" учун 100 миллиондан ортиққа тушганди. Аммо ҳозирги кунга келиб, клуб уни бу миқдорнинг ярмига ҳам сотиб олиш мумкин(дир). Негаки, Гризманнинг фойдалилик даражаси унчалик юқори бўлмай қолганди.

Карим Бензема – 1 миллиард евро

Бензема "Реал"ни тарк этиши ҳам мумкин эди. Унга бошқа жамоадан яхшироқ таклиф киритилса, албатта. Бир пайтлар унинг товон пули бунга имкон берар эди. Ўтмишда ҳужумчининг "Арсенал" билан боғлангани фикримизни исботлайди. Шундан кейин, Бензема 1 миллиардлик товон пули билан "Реал"да қоладиган бўлди. Бу шуни англатадики, то клуб уни сотишни истамас экан, ҳеч ким Бенземага "кўз олайтира олмайди". Таъкидлаш жоиз, Бензема "Лион"дан Мадридга ўтгандан бери фантастик ўйин кўрсатиб келмоқда.

Ансу Фати – 1 миллиард евро

"Барселона" ёш футболчисининг товон пули миқдори кўпроқ рамзий маънога эга. Клуб янги 10-рақамига эга бўлди ва ундан ажраб қолишни, табиийки хоҳламайди. Шу нуқтайи назардан ҳам Фати каталонияликларга муҳимдир. Педрининг ёзда текинга қўйиб юборилмагани ҳам шу билан изоҳланади. Яъни жамоа янгидан ва ёшлар билан ривожланади. Ансу Фати бугунга келиб, "Барселона" келажаги сифатида бўй кўрсатмоқда.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 18:20, 23.10.2021. Ўқилди: 2974 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.