Бугун 6 январь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 19 49
2 Реал Мадрид 19 45
3 Вильярреал 17 38
4 Атлетико 19 38
5 Эспаньол 18 33
6 Бетис 18 28
7 Сельта 18 26
8 Атлетик Бильбао 19 24
9 Эльче 18 22
10 Хетафе 18 21
11 Севилья 18 20
12 Осасуна 18 19
13 Алавес 18 19
14 Райо Вальекано 18 19
15 Реал Сосьедад 18 18
16 Мальорка 18 18
17 Жирона 18 18
18 Валенсия 18 16
19 Леванте 17 13
20 Реал Овьедо 18 12

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбек футболи фахрийларининг ЎФФ президенти М.Усмоновга табриги

Баҳо:
+ | -
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

29 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сафарда Япония устидан тарихий ғалабага эришгани кўплаб футбол мухлислари қаторида, Ўзбекистон футболи фаҳрийларини ҳам тўлқинлантириб юборди. Қуйида ЎФФ фаҳрийлар кенгашининг ташкилот президенти Мираброр Зуфарович номига ёзилган табригини ҳавола қиламиз. 

 Ўзбекистон футбол федерацияси Президенти

Сенатор М.Усмоновга

Азиз ва муҳтарам Мираброр Зуфарович!

Биз – Ўзбекистон футболи фахрийлари, гўзал ва бетакрор баҳоримизнинг илк кунлариданоқ бошимиз кўкларга етгудек кўтаринки кайфиятда юрибмиз. Миллий футболимизнинг бир асрлик тўйи нишонланадиган йилда ЖЧ-2014 саралаш ўйинларининг «С» гуруҳидаги сўнгги ўйинда Япониядек гранд футбол мамлакати термасини мағлуб эта олган Ўзбекистон терма жамоаси олти беллашувда 16 очко жамғаргани ҳолда гуруҳ ғолибига айланиб, сўнгги ҳал қилувчи босқичга йўлланма олди.

Эътиборли томони шундаки, истеъдодли мураббий Вадим Абрамов шогирдлари деярли иккинчи таркиб билан ҳаракат қилиб, Осиё чемпионини ўз майдонида тиз чўктиришди. Бу эса ўз-ўзидан 100 йиллик тўйимизга аталган кўплаб зафарларнинг нишонасидир. Республика футбол фахрийлари ушбу ғоятда муҳим ғалаба билан Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамда миллий терма жамоамиз аъзоларини чин юракдан табрийлайдилар ва қутлайдилар. Биз қўлимизни кўксимизга қўйган ҳолда «Балли, азаматлар! Офарин!» деб ҳитоб қиламиз.

Олимпиячиларимизнинг Лондон (2012) олимпиядаси ҳамда Миллий термамизнинг Бразилия (2014)да ўтказиладиган жаҳон футболи фестивали иштирокчисига айланишларига ишониб қоламиз. Биз кўпни кўрган футбол фахрийлари ўз навбатида Сиз – қадрли Мираброр Зуфаровични ишонтириб айтамизки, мустақил юртимиз шаҳар ва қишлоқларида шу йил бўлиб ўтадиган ўзбек футболининг 100 йиллик тўйи тадбирларида белимизни маҳкам боғлаган ҳолда фаол хизмат қилишга тайёр эканлигимизни билдирамиз.

Катта ҳурмат ва юксак эҳтиром ила

Наримон Жалолов
Вилгельм Қаҳҳаров
Баҳодир Иброҳимов
Аҳрор Иноятов
Яков Капров
Николай Любарцев
Виталий Суюнов
Манноп Ёқубов
Тўлаган Исоқов
Биродар Абдураимов
Лаврентий Илуридзе
Ахбор Имомхўжаев
Улуғбек Қориёқубов
Вячеслав Солохо
Розиқ Турғунов
Владмир Штерн

2012 йил 1 март

Манба: the-uff.com
Киритилди: 12:45, 02.03.2012. Ўқилди: 9732 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 10
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Бетис Кучо Эрнандес 8
6 Вильярреал Альберто Молейро 7
7 Барселона Рафинья 7
8 Сельта Борха Иглесиас 7
9 Барселона Ламин Ямаль 7
10 Атлетико Хулиан Альварес 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.