Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хюистра, Ҳасанов, Секейра, Йўлдошева ва Бердиев ишлари қўмиталарга оширилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Микст-зона
Рукн: Янгиликлар
A A A

Coca-Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» – «Пахтакор» (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра ўз фикрларини билдириб ўтди ва кейинроқ мезбонлар футболчиси Жасур Ҳасанов унга нисбатан жавоб қайтарди.

Жасур Ҳасанов Питер Хюистрага нисбатан жуда қўпол фикр билдирди. Бунда у шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ўхшатишдан фойдаланди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бу каби ҳақоратларни қоралайди. Шундан келиб чиқиб, Ҳасанов масаласи ЎФА Этика қўмитасига оширилди, деб хабар беради ЎзПФЛ матбуот хизмати

Ҳасановнинг бу ҳатти-ҳаракатига «Пахтакор» бош мураббийи томонидан билдирилган фикр сабаб бўлди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мураббийлар фикрини ҳурмат қилади. Бироқ бу борада улар чегарадан чиқмасликларини сўрайди. Шундан келиб чиқиб, меҳмонлар бош мураббийи иши ҳам Этика қўмитасига оширилди.

Шунингдек, Coca-Cola Суперлиганинг мазкур туридан ўрин олган «Қўқон-1912» – «Локомотив» (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдириб ўтди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси португалиялик мураббий фикрларини ҳурмат қилади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам уни Регламентга амал қилишга чақиради. Унга кўра, учрашув ҳакамларини танқид қилишга чеклов қўйилмаган. Шунчаки, ҳакамлик масаласида хатолар кузатилган бўлса, ёзма равишда шикоят киритилиши кераклиги ва бу борадаги йўл-йўриқлар Регламентда ўз ифодасини топган. Регламентнинг 18.19-бандидан келиб чиқиб, Секейра иши интизом чораси қўллаш учун Тартиб-интизом қўмитасига оширилди.

Coca-Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган «Андижон» – «Насаф» (1:1) учрашуви давомида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Регламентга зид бўлган қатор ҳатти-ҳаракатларни амалга оширган. Комиссар билдиргисига асосан, «Насаф» устозининг ҳатти-ҳаракатларига Тартиб-интизом қўмитаси баҳо беради.

Аёллар Олий лигасининг 20-туридан ўрин олган «Пахтакор-W» — «Навбаҳор-W» учрашувига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар учрашувни якунламай, майдонни тарк этган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ жамоа бош мураббийи Карима Йўлдошеванинг лицензиясини вақтинча бекор қилди ва унинг ҳатти-ҳаракатларини Тартиб-интизом қўмитасига оширди.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум аввалида «2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти»ни тақдим этган. Сизда Регламент матни билан электрон танишиш имконияти мавжуд. Биз футбол мураббийларининг фикр-мулоҳазаларини ҳурмат қиламиз. Шу билан биргаликда, улар фикр билдираётганга ёки бирор ҳатти-ҳаракатни амалга ошираётганда этика нормаларидан четга чиқмасликларини талаб этамиз. Регламент олдида барча бирдек жавобгар эканлиги унутилмаслиги шарт.

Манба: ЎзПФЛ
Киритилди: 16:35, 26.10.2021. Ўқилди: 5919 марта. Фикрлар: 45 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик