Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сульшернинг тақдирини «Тоттенхэм» ҳал этадими? «Реал» пешқадамга айланадими? Шомуродов-Ибраҳимович қарама-қаршилиги. Ҳафта охирида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Якунланаётган ҳафтада Европанинг топ-5 чемпионатларида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси билан танишинг.

Англия Премьер лигаси

Англия Премьер-лигасининг 10-турининг шанба кунги дастурида «Тоттенхэм» – «Манчестер Юнайтед» баҳси энг марказий қарама қаршилик ҳисобланади.

«Тоттенхэм» – «Манчестер Юнайтед»

«Шпорлар»нинг ҳолати қандай?

«Тоттенхэм» бу ҳафтада «Бёрнли»ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, Лига кубоги чорак финалига йўл олди. Энди Нуну Эшпириту жамоаси чемпионат доирасидаги учрашувини ўтказади. Тўққизчи турдан сўнг «шпорлар» пешқадам «Челси»дан 7 очко ортда қолган ҳолда олтинчи ўринда бормоқда. «Тоттенхэм» шанба куни «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳс олиб боради.

Бу баҳс Сульшернинг «Манчестер Юнайтед» сафидаги сўнги учрашувими?

«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатининг сўнгги турида ўз майдонида «Ливерпуль»га 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, шарманда бўлди. Афтидан, Оле-Гуннар Сульшернинг ҳеч нарсаси уни ишдан бўшатишдан қутқара олмасди, аммо у ҳамон жамоада ишлашда давом этди. Шанба куни «қизил иблислар» «Тоттенхэм»га қарши ўйнайди ва 3 очкога эга чиққиши кутилмоқда. Акс ҳолда, бу учрашув норвегияликнинг сўнги ўйини бўлиши мумкин.

Статистика

- Премьер-лига даврида «Тоттенхэм» «Манчестер Юнайтед»га 36 та мағлубиятга учраган.

- Агар Мейсон Гринвуд ушбу ўйинда гол урса, у Уэйн Рунидан кейин Премьер-лигада «МЮ» сафида меҳмонда 10 та гол урган клубнинг энг ёш футболчиси бўлади.

- Криштиану Роналду жорий мавсумда «Манчестер Юнайтед» сафида АПЛдаги дастлабки иккита ўйинида 3 та гол урди. Ўшандан бери португалиялик лиганинг тўртта ўйинида гол ура олмади. Роналду охирги марта 2017 йилда «Реал Мадрид» сафида тўп сурган пайтда кетма-кет 4 та ўйинни голсиз ўтказган. Агар шанба куни Криштиану яна гол ура олмаса, бу 2008 йилдан бери миллий чемпионатдаги энг ёмон натижаси бўлади.

Тур доирасидаги қолган учрашувлар.
Англия Премьер лигаси
10-тур
30.10.2021
Лестер  - : -  Арсенал|16:30   
   
Бернли  - : -  Брентфорд|19:00

Ливерпуль  - : -  Брайтон|19:00   

Манчестер Сити  - : -  Кристал Пэлас|19:00   
 
Ньюкасл  - : -  Челси|19:00
 
Уотфорд  - : -  Саутгемптон|19:00

Тоттенхэм  - : -  Манчестер Юнайтед|21:30

31.10.2021   
Норвич  - : -  Лидс|19:00
 
Астон Вилла  - : -  Вест Хэм|21:30

01.11.2021
Вулверхэмтон - : - Эвертон|01:00


Испания Ла Лигаси

Испания чемпионатининг 12-тур учрашувларидан бирида «Эльче» ўз майдонида «Реал»ни қабул қилади. Эртанги баҳсда майдон эгалари Мадрид грандига қаршилик кўрсатишга қодирми?

«Эльче» – «Реал Мадрид»



 «Эльче» ғалабасиз сериясига чек қўядими?

«Эльче» ўз очколари билан 15-ўринни эгаллаб, қуйи лига зонаси яқинида турибди. Дастлабки уч турда жамоа «Эспаньол»га қарши 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, бор-йўғи битта очкони қўлга кирита олганди. Бундан ташқари, «Райо Вальекано»дан 1:2, «Алавес»дан 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган. Салбий натижалар бошланишидан аввал «Эльче» ҳозиргача иккита ғалабани қўлга киритган. Биринчиси 4-тур ўйинида «Хетафе»ни мағлуб этган бўлса, кейинчалик «Сельта»ни 1:0 ҳисобида енгиб, жорий чемпионатда иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

«Реал Мадрид»

Мадрид клуби ўн иккинчи турга қадар пешқадам бўлиб чиқиш учун ажойиб имкониятга эга бўлди, бироқ ўтган турда Анчелотти шогирдлари ўз майдонида «Осасуна»ни мағлуб эта олмади (0:0). Аввалги турда «қаймоқранглилар» «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. «Эльче»га қарши қарама-қаршилик олдидан «Реал» ҳисобида 21 очко билан иккинчи ўринни «Севилья» ва «Бетис» бўлишиб турган бўлса, «Реал Сосьедад» 24 очко билан Ла Лига етакчиси бўлиб турибди.

Статистика ва рақамлар:

- «Эльче» уч турдан бери ғалабасиз серия қайд этмоқда;

- «Реал Мадрид» сўнгги тўрт турнинг иккитасида ғалаба қозонди;

- «Реал» ҳали «Эльче»га ютқазгани йўқ: 5 ғалаба ва дуранг.


Испания Ла Лигаси, 12-тур

30.10.2021   
Эльче - : - Реал Мадрид |17:00
 
Севилья - : - Осасуна | 19:15
    
Валенсия - : - Вильярреал|21:30
 
Барселона - : - Алавес|00:00
 
31.10.2021   
Кадис - : - Мальорка|18:00
 
Атлетико - : - Бетис|20:15
    
Хетафе  - : - Эспаньол|22:30
 
Реал Сосьедад - : - Атлетик|01:00

01.11.2021
Райо Вальекано   -:- Сельта|21:30   

Леванте  -:-   Гранада|00:00

Италия А Серияси

Италия чемпионатининг 11-тури энг марказий учрашувларидан бири «Рома» – «Милан» жамоалари ўртасида ўтказилади.

«Рома» – «Милан»



Жозе Моуриньо шогирдлари мавсумни бир текисда ўтказа олмаяпти. Уларнинг охирги 5 учрашуви статистикасига эътибор берадиган бўлсак, «бўрилар» икки ғалаба, икки мағлубият ва бир дуранг қайд этган. «Рома» ўтган турда «Кальяри» майдонига сафар уюштириб, иродали тарзда 2:1 ҳисобида ғалаба билан ортга қайтди. Пеллегринининг жарима зарбасидан киритган голи, Моуриньо ва унинг жамоасига 3 очко тақдим этди. Ушбу ғалабадан сўнг, Рим клуби ҳисобидаги очколар сони 19тага етди ва турнир жадвалида 4-ўриндан жой олди.

«Милан»

Чемпионлар лигасида омадсиз учрашувлар ўтказаётган «Милан»нинг А Сериядаги ишлари яхши кетмоқда. 11-тургача «россонерилар» ҳисобида 28 очко бор. Пиоли шогирдлари 10 турда 9 ғалаба ва 1 дурангни қайд этган бўлиб, Италия чемпионати турнир жадвалида 2-ўриндан жой олган. Милан клуби «Наполи» билан бир хил очко тўплаган. Ўтган турда «қора-қизиллар» ўз майдонида «Торино» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзаро учрашувлар

Мазур жамоалар А Серия доирасида 27 учрашув ўтказган бўлиб, ушбу баҳсларнинг 11та учрашувда Рим клуби, 7 марта Милан клуби ғалаба қозонган. 9та баҳсда эса томонлар бир очкодан қўлга киритган. Охирги 5 баҳсга натижаларга эътибор берадиган бўлсак, «Сан сиро» эгалари 3та учрашувда ғалаба қозонган бўлиб, бир марта Моуриньо шогирдлари устун келган. Бир учрашув эса дуранг билан якунланган.


А Серия, 11-тур

30.10.2021  
Аталанта - : - Лацио|18:00

Верона - : - Ювентус|21:00
   
Торино - : - Сампдория|23:45
 
31.10.2021  
Интер - : - Удинезе|16:30
 
Сассуоло - : - Эмполи|19:00
 
Женоа - : - Венеция|19:00
 
Фиорентина - : - Специя|19:00
 
Салернитана - : - Наполи|22:00
 
Рома - : - Милан|00:45

Германия Бундеслигаси

Германия Бундеслигасининг ўнинчи туридан ўрин олган қизиқарли учрашувлардан бирида бизни «Унион Берлин» ва «Бавария» ўртасидаги қарама-қаршилик кутиб турибди. Ўйин 30 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:30да «Ан дер Альтен Форстерай» стадионида бўлиб ўтади.

«Унион Берлин» – «Бавария»



«Унион» еврокубок йўлланмасига эга чиқадими?

Фишер жамоаси кетма-кет иккинчи мавсумда ажойиб футбол кўрсатмоқда. Бу жамоада ёрқин юлдузлар йўқ, аммо берлинликлар жамоавий ўйинлари ва футболчиларнинг жамоага бўлган садоқати билан машҳур. Мавсум стартини  «Унион» ажойиб бошлади ва узоқ вақт ҳеч қайси жамоага ютқазмади. Охирги пайтларда жамоада барқарорлик етишмаяпти, аммо пойтахт клуби ҳали ҳам еврокубоклар зонасида. Кубокда ҳам «Манхайм»ни қўшимча дақиқаларда мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқишга муваффақ бўлдик.

«Бавария»

Нагелсманн бошчилигидаги «Бавария» ўз ўйини билан мухлисларни хурсанд қилаётган бўлса, Мюнхен клуби Суперкубокни қўлга киритган ва ҳар бир рақибини йирик ҳисобда мағлуб этиб келмоқда. Қолаверса, Чемпионлар лигасида ҳам ўзини ишончли тарзда кўрсатмоқда. Чемпионатда эса мюнхенликлар шу пайтгача бор-йўғи бир марта мағлубиятга учраган ва турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Охирги ўйинда «Бавария» кутилмаганда Менхенгладбахнинг «Боруссия»сига 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб, кубокни жуда эрта тарк этди.

Статистика ва рақамлар

Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди.

«Унион» «Бавария»га қарши бешта ўйинда умуман ғалаба қозона олмаган.

Пойтахт клуби сўнгги бешта ўйинда атиги икки марта «Бавария»га  мағлуб бўлишган.

Германия Бундеслигаси, 11-тур

29.10.2021   
Хоффенхайм - : - Герта|2:0

30.10.2021   
Арминия - : - Майнц|18:30
   
Фрайбург - : - Гройтер|18:30
   
Унион Берлин - : - Бавария|18:30
 
Байер - : - Вольфсбург|18:30
 
Боруссия Д - : - Кельн|18:30
 
Айнтрахт Ф - : - РБ Лейпциг|21:30

31.10.2021  
Аугсбург - : - Штутгарт|19:30
 
Боруссия М - : - Бохум|21:30


Франция Лига 1

Франция чемпионати доирасидаги куннинг энг марказий учрашуви кеча ўтказилди. Ўтган мавсум Лига 1 олтин медалларини қўлга киритган "Лилль" сафарда "ПСЖ"га қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган учрашув Месси ва унинг жамоадошлари фойдасига ҳал бўлди.

29.10.2021  
ПСЖ - : - Лилль|2:1
 
Метц - : - Сент-Этьен|20:00
   
Лион - : - Ланс|00:00

31.10.2021  
Анже - : - Ницца|17:00
 
Труа - : - Ренн|19:00
 
Страсбур - : - Лорьян|19:00
 
Монпелье - : - Нант|19:00
 
Бордо - : - Реймс|19:00
 
Брест - : - Монако|21:00
   
Клермон - : - Марсель|00:45

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 06:53, 30.10.2021. Ўқилди: 6138 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик