Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Акаларига ҳавас қилган Дака ўз олдига катта мақсадлар қўйган

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Патсон Дака эндигина 23 ёшга тўлган. Бироқ шунга қарамай унинг аллақачон етти марта хет-трик қилишга улгургани кўпчиликни ҳайратга солади. «Лестер»нинг янги юлдузи секин-аста барчани ҳайратда қолдира бошламоқда. Чоршанба куни Патсон ўзининг 2021 йилдаги иккинчи хет-трикини қайд этди. 

Ҳар иккала хет-трик ҳам рекордлар натижаси ўлароқ

Биринчиси апрель ойида содир бўлган бўлиб, Дака Австрия Бундеслигасида «Штурм Гратс»га қарши ўйинда «Ред Булл Залцбург» таркибида ажойиб ҳаракатлари билан ёдда қолди. Ўша учрашувда замбиялик ўйинчи саккиз дақиқа ичида учта гол уриб, ўйинни ҳали бошланишидан олдин ҳал қилиб қўйганди.

Бу Австрия Бундеслигаси тарихидаги энг тезкор хет-трик бўлиб, учинчи гол учрашувнинг 11-дақиқасида киритилган.

Патсоннинг тезлиги мисли кўрилмаган юқори даражада баҳоланди. Лекин бошқа томондан, ушбу хет-трик Дака учун барча мусобақалар доирасидаги олтинчиси сифатида қайд этилган.

Гол уришга бўлган иштиёқ унга 2020-21 йилларда Австрия чемпионатининг энг яхши тўпурари ва мавсум олдидан иккинчи ўринни эгаллашига ёрдам берди.

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта у Европа Лигасида «Спартак»ка қарши баҳсда покер қайд этган. Дакага Замбияни тарк этгандан кейин еттинчи хет-тригини амалга ошириш учун жуда қисқа вақт ҳам кифоя қилди. Патсон тўққиз дақиқа ичида рақибларини шокка тушириб қўйди. Бу эса Европа Лигаси рекордидир.

Ушбу натижалар ҳужумчининг кундан кунга ўсаётганидан далолат. Даканинг муваффақиятлари шунчалик катта эдики, ҳатто Замбия Президенти Тwиттерда унга Инжил оятларидан дуо изоҳ қилиб қолдирди.

16 ёшида халқаро майдонлар юзини кўргач, шов-шувлар орасида Дака ҳақиқий миллий қаҳрамонга айланди.

Акаларидан ўрнак олиш

2021 йил январь ойида Дака BBCга Пьер-Эмерик Обамеянг, Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане каби африкалик афсоналарнинг муваффақиятларига интилиши ҳақида интервью берган.

«Катта акаларимиз қаторида ўзимни ҳам кўриш мен учун шараф», дейди у. «Мен улар каби бўлишим мумкин. Улар менинг илҳомимга айланишган».

Дарҳақиқат, Дака ва Мане ўртасида бир нечта муҳим ўхшашликлар мавжуд.

Биринчидан, улар бир бирига анча яқин йўлларни босиб ўтишган. Мане Австриянинг «Ред Булл Залцбург» клуби сафида 87 та ўйинда 45 та гол урди ва 22 ёшида Премьер-лигага йўл олди.

Дака ҳам, шунингдек, «Залцбург»да тўрт йил давомида 125 ўйин давомида 68 марта рақиблари дарвозасини ишғол этди. У ёзда «Лестер» билан шартнома имзолаганда 22 ёш эди.

Қолаверса, иккала футболчи ҳам ақл бовар қилмас тезкор хет-триклар қайд этишни яхши кўришади.

Хусусан, Мане Премьер-лиганинг энг тезкор хет-трики борасида мутлақо рекордни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 2015 йил май ойида «Саутгемптон» «Астон Вилла»ни 6:1 ҳисобида мағлуб этганида Садио 39 ёшли Шей Гивенни уч голи билан жазолаган эди.

Албатта, Даканинг тўққиз дақиқалик натижаси Мане билан солиштирганда нурсизроқ кўриниши мумкин. Бироқ бу ерда ҳар иккала футболчининг ўзаро ўхшашлик томонлари ҳам мавжуд. Иккала ўйинчи ҳам кучли энергия ва иштиёққа эга.

«Даканинг феъл-атвори ва муносабатлари Маненикига ўхшайди», - дейди июль ойида «Ред Булл Зальцбург»нинг ёшлар жамоаси собиқ менежери Герхард Стрюбер BBCга берган интервьюсида. «У худди Мане каби камтар ва ҳар доим жамоа учун бирдек ишлайди», - дейди менежер.

Дакада Маненинг уч дақиқалик хет-трикини янгилаш учун ҳали кўп вақт мавжуд.

Киритилди: 23:00, 30.10.2021. Ўқилди: 2591 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик