Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Юртимизда англиялик таниқли скаутер иштирокида семинар бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда мураббий, селеционер (скаут), таҳлилчи, ҳакам, маркетолог, психолог ва футбол менежери каби юқори малакали футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Айнан ушбу йўналишларда марказ ташкил этилиб, хорижий ва маҳаллий тажрибали мутахассислар ёрдамида ўзбек футболининг турли соҳаларида фаолият юритадиган етук кадрларни тайёрлаш мақсад қилинган.

Бугун “Халқаро скаутинг ташкилоти”нинг таниқли мутахассиси Колин Чемберс иштирокида семинар бўлиб ўтди. Тадбир аввалида ЎФА биринчи-вице президенти Равшан Эрматов Ўзбекистонда мазкур соҳани ривожлантириш масаласи бугуннинг асосий вазифаларидан бири эканлигини, ёш кадрларни етиштиришда халқаро тажрибалардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Шундан кейин англиялик мутахассис ўзининг узоқ йиллик фаолиятидан келиб чиқиб, скаутинг шунчаки жараён эмаслиги, бу ҳар қандай жамоанинг кейинги натижаларига бевосита таъсир ўтказадиган муҳим ҳаракат эканлигини айтди. Шунингдек, ёш футболчиларни танлаб олишда эътиборга олиш керак бўлган жиҳатларга тўхталди.

Семинар давомида махсус видеодарслик орқали футболчиларни кузатиш, уларга баҳо бериш ва жисмоний ҳолатини аниқлашда ёрдам берадиган нюанслар ҳақида тушунтиришлар берилди. Колин Чемберс скаутингда кичик деталлар катта натижаларни келтириб чиқаришини қўшимча қилди.

6 кунлик семинарнинг биринчи кунида, асосан, назарий машғулотлар ва видеодарсликка урғу берилди. Кейинги кунларда режа асосида амалий машғулотлар ўтказилиши белгиланган.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 08:06, 03.11.2021. Ўқилди: 1393 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик