Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Миржалол Қосимов: «Илк ўйинимизни ғалаба билан бошлашга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманига, дарвозабон Игнатий Нестеров ҳамроҳлигида кириб келди.

"Аввало мухлисларимизни янги мавсум бошланаётганлиги билан табрикламоқчи эдим. Эртaнги ўйинга тўхталадиган бўлсак, биз жиддий рақибга қарши майдонга тушамиз. Ушбу ўйинда мухлисларимизни ҳурсанд қилишга ва илк расмий ўйинимизни ғалаба билан бошлашга ҳаракат қиламиз",- дейди Миржалол Қосимов.

"Аделаида"нинг сўнгги натижаларига қараб, жамоа аввалгидек ҳолатда эмасдек таассурот қолдираяпти. Уларни сўнгги ўйинларини кузатишга муввафақ бўлдингизми? ОАВ тарқатилган маълумотларда улар, бизнинг айрим футболчиларимиздан хавфсирашиётган экан. Уларнинг ҳам таркибида шундай, етарлича ҳаф туғдириш мумикн бўлган футболчилар борми?
- Албатта. Бу жамоанинг ҳозир Австралия чемпионатида 9-ўринда бораётганлигини эътиборга олмаслик керак. Бу умуман бошқа турнир ва бу турнирга жамоа бошқача тайёргарлик кўрганига шубҳа йўқ. Жамоа ўйинларини кузатдик. Ҳужум чизиғида юқори савияли футболчилар тўп суришига гувоҳ бўлдик. Масалан 9 ва 11 рақамдаги ҳужумчиларнинг ҳаракатлари шахсан менда илиқ таассурот қолдирди. Шунингдек 10 рақамдаги ярим ҳимоячиси ва иккита қанот ҳимоячиларининг ўйинини алоҳида тилга олган бўлар эдим. Қайтариб айтаман, рақиб анча жиддий. Уларнинг ўйинин пухта ўрганиб чиқдик.

- Жамоага янги келиб қўшилган футболчиларнинг аҳволи қандай. Уларни эртага асосий таркибда кўришимиз мумкинми?
- Ҳозирдан бир нарса айта олмайман. Асосий таркибни ўйин арафасида аниқлаймиз. Янги футболчиларнинг майдонга тушиш-тушмасликлари, айнан ўйиндан олдин маълум бўлади. Улар ҳали таркибимизга тўлиқ кета олишмаган бўлсада, бизда яхши таассурот қолдиришмоқда. Карни ҳам Кенжисариев ҳам, Ян Козак ҳам юқори савиядаги футболчилар эканлигига шубҳа йўқ. Улар албатта бизга ёрдам беришларига ишонаман.

-Маълумотларга қараганда, Кенжисариевнинг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммо юзага келган экан. Унинг ОЧЛда майдонга тушадиган футболчиларнинг рўйхати орасида учратмадик.
-Йўқ, Кенжисариев рўйхатда бор ва у албатта майдонга тушиши керак. Шунчаки унинг трансфери билан боғлиқ айрим ҳужжатлар ҳали бизга етиб келгани йўқ. Бу масалага бугун нуқта қўйилиши керак. Кутаяпмиз. ОФК унинг ҳужжaтларини текшириб, бизга бугун жўнатиши керак. Бугун бу ишлар ҳал бўладиган бўлса, футболчи албатта ОЧЛда жамоамиз таркибида майдонга тушиши мумкин бўлади.

- Мавсум олдидан таркибга хорижлик ҳужумчилардан бирининг келиб қўшилиши кутилганди. Аммо "Бунёдкор" ҳужумчи сотиб олмади. Ҳозирги таркибдаги ҳужумчиларни жамоа учун етарли деб ҳисобласизми?
- Албатта! Мен четдан ҳужумчи таклиф қилиш ўрнига ўзимизнинг ҳужумчиларга таянишни маъқул кўрдим. Биз бир қатор ҳужумчиларни кузатдик, ўйинларини кўрдик. Тўғрисини айтадиган бўлсам, уларнинг бизнинг ҳужумчилардан ортиқ жойини кўрмадик. Шунинг учун ҳам, таркибимиздаги мавжуд ҳужумчилардан фойдаланишни маъқул, деб ҳисобладик. Баҳодир Пардаев, Анвар Солиев, Камолиддин Мурзоевлардан умидимиз катта. Ўйлайманки, улар бу йилги мавсумда умидимизни оқлайдилар.

Шундан сўнг "Бунёдкор" ҳамда миллий терма жамоамиз дарвозабони Игнатий Нестеров ҳам эртага бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида икки оғиз фикр билдириб ўтди.

- Рақибни жуда кучли ва яхши тайёргарликка эга жамоа деб ҳисоблайман. Австралияликлар ҳар қандай ҳолатда, ҳар қандай жамоага жиддий рақиб бўла олади. Биз эратага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз ва албатта ғалаба қозонишимизга ишонаман.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:33, 05.03.2012. Ўқилди: 9606 марта. Фикрлар: 21 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик