Гвидолин: «Ди Натале ҳафтасига учта ўйин ўтказа олмайди»
«Удинезе» бош мураббийи Франческо Гвидолин «Алкмар»га қарши Европа Лигаси учрашувида жамоа ҳужумчиси Антонио Ди Наталенинг иштирок этиш имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтди. БУ ҳақда «Football Italia» интернет-нашри хабар бермоқда.
«Ди Натале тўлиқ тикланиб олиши керак. Антонио ҳозир ҳафтасига учтадан ўйин ўтказа оладиган ҳолатда эмас», деди италиялик мутахассис.
«Агар ўйин давомида ниманидир ўзгартиришга зарурат сезилса, у майдонга туширилиши мумкин. Бироқ бундай узоқ давом этадиган ва чарчатадиган мусобақада футболчиларнинг ёши ва ҳолатини албатта ҳисобга олиш керак», деди удинеликлар устози.
«Биз чорак финал йўлланмасини қўлга киритиш умидидамиз. Биз учун энг асосийси – одамларни ҳайрон қолдириш. Европа Лигасида биз бунинг уддасидан чиқа оламиз, деб умид қиламан», дея қўшимча қилди «Удинезе» бош мураббийи Антонио Ди Натале.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 20:35, 08.03.2012. Ўқилди: 8432 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).