Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1954 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Стефано Пиоли: «Биз энди ката жамоамиз»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли футбол тараққиётига қўшган ҳиссаси ва эришган натижалари учун Нильс Лидхольм номидаги мукофотга лойиқ кўрилди. «Россонерлар» устози 9 ноябрь куни бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида журналистларга ҳам вақт ажратди. Табиийки, Пиоли савол-жавоблар бошланишидан олдин йиғилганларга юксак эътироф учун миннатдорчилик билдирди: «Албатта, ушбу мукофотни қўлга олиш - катта шараф. Нильс Лидхольм майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ўз услуби ва донолигини яққол ифодалаган, олижаноблиги билан ажралиб турган. У Италия футболига кўп қадриятларни мерос қолдирди. Мен ҳам шундай қилиш ҳаракатидаман, албатта, ўз йўлим ва йўналишимда».

- Лидхольм давридаги ва ҳозирги «Милан» ўртасида қандайдир ўхшашликлар борми?

- Яққол ўхшаш жиҳатларни топиш қийин. Ҳозирги жамоа билан катта «саёҳат»ни атиги 2 йил олдин бошладик ва тез орада фойдаси кўринишидан умидвормиз. Кучли жамоа шакллантириш ва уни равон йўлга олиб чиқиш маълум вақт талаб қилади, албатта. Муҳими, вақтдан имкон қадар фойдаланиш, максимал тезлик олиш ҳаракатидамиз.

- Сандро Тоналига «Милан»нинг бўлажак сардори сифатида қарасак бўладими?

- Жуда иқтидорли йигит, унда буюк футболчи ва клуб тимсолига айланиш учун ҳаммаси мужассам. Фақат кўпроқ ва тинимсиз ишласа, бас.

- Захира ўриндиғида ўзингизни тутиш услубингиз ҳақида кўп гапиришади...

- Энг асосийси, инсон ҳар доим ўзлигини сақлаб қолиши керак, менимча. Сохталикдан ҳеч маъно йўқ. Ҳозирги ишимга боримни бағишлаяпман, аммо футболда мувозанатни ушлаб туриш осон эмас. Бугунги «Милан» анча ёш, катта жамоалар қаторига кириши учун эса вақт керак. Табиийки, ҳамма учун севимли жамоага айланиш йўлида хатолар ҳам кузатилади, барибир.

- Кун келиб, имконият туғилса, Италия миллий жамоасини бошқаришни хоҳлармидингиз?

- Келажакда эҳтимол, хоҳлаб қоларман. Лекин айни пайт доимий ва қизғин иш жараёнида бўлишни маъқул кўраман. «Милан» - буюк клуб, шундай экан, «россонерлар» билан имкон қадар узоқроққа боришдан умидворман.

- Демак, манфаатли таклифлар тушса ҳам, «Милан»да қолишни афзал кўрасиз, шундайми?

- Ҳа. Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз узоқ давом этади. Чунончи, жамоадаги биринчи кунданоқ ажойиб ҳиссиётлар қуршовида ишлаяпман. Муҳими, ҳамма билан муносабатимиз аъло даражада. Биз биргаликда яхлит кучмиз, ягона мақсад ва йўналиш бўйича олдинга интиламиз. Энг асосийси ҳам - шу.

- Замонавий футболда мураббий роли қанчалик ўзгарди?

- Футболнинг ўзи катта ўзгаришларга юз тутди. Эндиликда ўйинчилар ҳам индивидуал, ҳам жамоавий ривожланиш учун ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланишлари шарт. Тушунарлики, 3 кунда бир марта расмий ўйин ўтказиш осон эмас, айниқса, руҳий томонлама. Хайриятки, менда жамоани шуғуллантиришга иштиёқ катта.

- Айтингчи, айнан қайси мураббийдан кўпроқ ўргангансиз?

- Фаолиятим давомида кўплаб ажойиб мураббийлар қўл остида юқори савияли жамоадошлар билан ўйнаганман. Хусусан, Жованни Трапаттони, Освальдо Баньоли ва Клаудио Раньеридан кўп нарса ўргандим. Ҳозирги жуда аниқ шаклланган ўйинимизни тўғри тушунишим - буюк мураббийлардан сабоқ олганим самараси. Уларнинг ҳам биридан нимадир олганман.

- Ҳозирги мукофот сиз учун нимани англатади? Умуман, Лидхольм шахсини қандай таърифлайсиз?

- Нильс Лидхольм - ажойиб футболчи, мураббий ва спортчи. Бошқа таърифга ҳожат йўқ. Такрорлайман, ушбу мукофот менга ғурур бағишлайди. Бундан фақат фахрланиш мумкин.

- Айтишларича, тез орада «Милан» раҳбарияти билан амалдаги шартномангиз муддатини узайтириш бўйича музокара бошлар экансиз...

- Клуб билан бир тану бир жон мисолидекмиз. Бирга босилган қадамлардан катта куч олдик. Шундай экан, ҳамкорликни давом эттиришдан ҳар икки томон бирдек манфаатдор.

- Январь ойида таркибда янги футболчиларни ҳам кўрамизми ёки аста-секин жароҳатдан қутулаётган йигитларга таянасиз?

- Ўйлайманки, сафдан чиққан ўйинчиларни вақтида тиклай оламиз, ҳозир шу билан шуғулланяпмиз. Хуллас, танаффусдан кейин кўплаб йигитлар ўйнашга тайёр ҳолатга келишади. Ҳа, мавсумни яхши бошладик, лекин янада кучлироқ ўйнашимиз талаб этилади.

- 2 йил олдингига нисбатан «Милан»га боғлиқлигингиз анча ошганини ҳис қиляпсизми?

- Ишончим комил, «Милан» билан ўзаро муносабатимиз тобора ривожланмоқда. Жамоа бошқарувини қўлга олгач, дарҳол ўзгача энергия ва улкан мотивацияни ҳис қилдим. Барчамиз камтарлик ва барқарорлик билан ишлашда давом этишимиз керак. Зеро, олдимизда қийин вазифалар турибди, агар айни хоҳиш ва қатъиятимизни сақлаб қолсак, ҳаммасига эришамиз.

- ФИФА кунларидан кейин жамоангизни сиз учун аҳамиятли рақиб кутмоқда - «Фиорентина». Давиде Астори ҳақида қандай хотираларингиз бор ва бўлажак ўйиндан нималар кут­япсиз?

- Давиде одобли, доно ва саховатли спортчи эди, яна турли қадриятлар эгаси... Ҳа, «Фиорентина»га қарши ўйин мен учун алоҳида аҳамиятга эга. Яхши ўйнаётган жамоага қарши мураккаб баҳс! Асосийси, муносиб тайёргарлик кўриш.

- «Милан» яна қайси жабҳаларда ўсиши мумкин?

- Ўйинни кўп томонлама яхшилаш имкония­ти бор. Тобора етарлича қуролланган куч сифатида етуклашяпмиз. Биринчи навбатда, ўйиннинг қийин палласида бирдамликни сақлаб қолишимиз керак. Яна тарози палласини хотиржам тарзда ўз томонимизга айлантириш учун рақиблар дарвозаси олдида қатъиятни оширишимиз шарт. Хуллас, жамоа ҳали янада кучайиш салоҳиятига эга.

- «Милан»да яққол ўсиш сезилаётгани рост. Хўш, «Наполи» ҳақида нима дея оласиз?

- Бирга босиб ўтилган йўл ва аввалги мавсум қайд этилган натижалар жамоатчиликнинг жамоага нисбатан фикрига таъсир қилди, албатта. Зеро, катта клубларга қарши баҳсларда ҳам ўз салоҳиятимизга ишонган ҳолда тўп сурдик. «Наполи»га келсак, бу жамоа - ажойиб рақиб. У бежиз етакчилар қаторида кетмаяпти. Лекин бизда ўзимизга хос хусусиятларимиз бор, «Наполи» ҳам индивидуал услубга эга.

- Ибрагимовичнинг Швеция терма жамоасига чақирилгани яхшими ёки...?

- Златаннинг яна миллий жамоа­га борганидан хурсандман, чунки унинг ишлари яхши кетмоқда. Оддий айтганда, Ибранинг чарчаб қолиши борасида хавф йўқ. Чунки у қисқа вақтда қандай тикланишни яхши билади. Златан билан ишлаш - роҳат. Бутун жамоа у билан бирга ўсмоқда.

- Охирги дерби таассуротлари қандай?

- Ҳиссиётлар ва дуэлларга бой ажойиб дерби! Ҳар икки жамоа ўз режаларига содиқ қолган ҳолда, ишончли тўп сурди. «Интер» жуда кучли ва буни амалда ҳам кўрсатди, лекин биз ҳам энди катта жамоамиз...

Маълумот учун: Нильс Лидхольм номидаги мукофот бунга қадар Карло Анчелотти, Мишель Платини, Висенте дель Боске, Винченцо Монтелла, Роберто Донадони, Клаудио Маркизио, Леонардо ва Паоло Мальдини кабиларга берилган. Мукофот швециялик собиқ футболчи ва мураббийни машҳур қилган йўналишларга ақлли ёндашув учун берилади. Нильс Лидхольм - ўтган асрнинг 60-йиллари «Милан»да етакчиликни қўлга олган Швеция футболи тарихидаги энг ёрқин ярим ҳимоячилардан бири. У «россонерлар» билан 4 марта скудетто ютган. 1958 йили Чемпионлар кубоги финалига «Милан»ни айнан Лидхольм сардор сифатида бошлаб тушган. У 1948 йилги Олимпиада ўйинларида Швеция термасининг олтин медаль олишига катта ҳисса қўшганидан кейин «Милан» сафига қўшилганди. Лидхольм Швеция миллий жамоаси сафида эса ЖЧ-58 кумуш медалини қўлга киритган. Буюк афсона футболчилик фаолиятидан сўнг мураббий сифатида ҳам «Милан»ни чемпионлик сари етаклаган. Умуман, Лидхольм яна қатор клубларда ишлаган ва энг катта муваффақиятга «Рома»да эришган.

Дарвоқе, Стефано Пиоли яқиндагина «А» сериянинг октябрь ойидаги энг яхши мураббийига аталган совринга ҳам муносиб кўрилганди.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:00, 28.11.2021. Ўқилди: 1742 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.