Бугун 22 январь, 2026 йил, пайшанба.

      • 21.01.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 1:2
      • Аякс
      • 21.01.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 2:0
      • Боруссия Д
      • 21.01.2026 01:00
      • Спортинг
      • 2:1
      • ПСЖ
      • 21.01.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 6:1
      • Монако
      • 21.01.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • 2:0
      • Байер
      • 21.01.2026 01:00
      • Интер
      • 1:3
      • Арсенал
      • 21.01.2026 01:00
      • Копенгаген
      • 1:1
      • Наполи
      • 21.01.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • 3:2
      • Айнтрахт Ф
      • 21.01.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 1:1
      • Атлетико
      • 22.01.2026 01:00
      • Бавария
      • 2:0
      • Юнион
      • 22.01.2026 01:00
      • Марсель
      • 0:3
      • Ливерпуль
      • 22.01.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:0
      • ПСВ
      • 22.01.2026 01:00
      • Славия
      • 2:4
      • Барселона
      • 22.01.2026 01:00
      • Челси
      • 1:0
      • Пафос
      • 22.01.2026 01:00
      • Ювентус
      • 2:0
      • Бенфика
      • 22.01.2026 01:00
      • Аталанта
      • 2:3
      • Атлетик Бильбао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 7 21
2 Бавария 7 18
3 Реал Мадрид 7 15
4 Ливерпуль 7 15
5 Тоттенхэм 7 14
6 ПСЖ 7 13
7 Ньюкасл 7 13
8 Челси 7 13
9 Барселона 7 13
10 Спортинг 7 13
11 Манчестер Сити 7 13
12 Аталанта 6 13
13 Интер 7 12
14 Ювентус 7 12
15 Атлетико 6 12
16 Боруссия Д 7 11
17 Қорабоғ 7 10
18 Марсель 7 9
19 Галатасарой 6 9
20 Байер 7 9
21 Монако 7 9
22 ПСВ 7 8
23 Олимпиакос 7 8
24 Наполи 7 8
25 Копенгаген 7 8
26 Брюгге 7 7
27 Буде-Глимт 7 6
28 Бенфика 7 6
29 Пафос 7 6
30 Юнион 7 6
31 Аякс 7 6
32 Атлетик Бильбао 6 5
33 Айнтрахт Ф 7 4
34 Славия 7 3
35 Вильярреал 7 1
36 Қайрат 7 1

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Қайрат 1-4 Брюгге
7-тур Буде-Глимт 3-1 Манчестер Сити
7-тур Вильярреал 1-2 Аякс
7-тур Тоттенхэм 2-0 Боруссия Д
7-тур Спортинг 2-1 ПСЖ
7-тур Реал Мадрид 6-1 Монако
7-тур Олимпиакос 2-0 Байер
7-тур Интер 1-3 Арсенал
7-тур Копенгаген 1-1 Наполи
7-тур Қорабоғ 3-2 Айнтрахт Ф
7-тур Галатасарой 1-1 Атлетико
7-тур Бавария 2-0 Юнион
7-тур Марсель 0-3 Ливерпуль
7-тур Ньюкасл 3-0 ПСВ
7-тур Славия 2-4 Барселона
7-тур Челси 1-0 Пафос
7-тур Ювентус 2-0 Бенфика
7-тур Аталанта 2-3 Атлетик Бильбао

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сульшер иши ёхуд 400 миллион фунт қаёққа кетди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Оле-Гуннар Сульшернинг «МЮ»даги 3 йиллик фаолиятига ўтган якшанба куни нуқта қўйилган эди. Норвегиялик мутахассис дастлаб, клубга вақтинчаликка олиб келинган. Бироқ қисқа вақт ичида жамоани ўзгартиришни эплаб, ўз ғояларини ифода эта олгач, раҳбарият уни доимий ишда олиб қолади. У ўз иш даврида трансферлар учун 400 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарф этади. Хўш, шунча маблағ эвазига келтирилган футболчиларнинг ҳаммаси ҳам ҳозир «Олд Траффорд»дами? Ўзи улар ким эди? Шу ва шу каби саволларга қуйида жавоб олишингиз мумкин.

Натан Бишоп

«МЮ» 2020 йилда «Саутенд Юнайтед»дан харид қилган дарвозабон. Бишоп ҳозирга қадар бирор марта асосий жамоада ўйнамаган бўлсада, учта учрашувда заҳира футболчиси сифатида кўрсатилган. Дарвозабон бу мавсумни ижара асосида иккинчи лига вакили бўлган «Менсфилд Таун»да ўтказмоқда.

Том Хитон

Яна бир Оле'нинг харидларидан бири бўлган дарвозабон. У ҳам 2020 йилнинг ёзида жамоага келган. Бугунги кунга келиб, Хитон клубнинг 3-танлов дарвозабони саналади. Унинг хизматларига қачонки, Де Хеа ёки Дин Хендерсонга бирор корҳол бўлсагина, эҳтиёж сезилади.

Пол МакШейн

Ушбу футболчи аслида «МЮ» тарбияланувчиси бўлган. Бироқ асосий жамоага қўшилмаган. Пол 2006 йилда «Вест Бром»га сотиб юборилган эди. Бугунги кунда 35 ёшни қарши олган футболчи, яна «МЮ»га қайтди ва ўйновчи-мураббий сифатида фаолият юрита бошлади. У ҳозиргача U-23 жамоасида 5 марта майдонга тушган.

Факундо Пельистри

Ушбу футболчи Сульшерга «МЮ»нинг собиқ ҳужумчиси Диего Форлан томонидан тавсия этилади. Шундан сўнг, у 2020 йилнинг октабрь ойида Уругуай клуби «Пенарол»дан харид қилинади. Пельистри ҳам клуб ёшлари таркибида бир муддат ҳаракат қилди. Бу мавсумдан эса, «Алавес»га ижарага бериб юборилди.

Одион Игало

Ҳозирда ўрта Шарқда бўлган футболчи, 2020 йилнинг январь ойида Хитойнинг «Шанхай Шеньхуа» клубидан харид қилинган эди. Собиқ «Уотфорд» ҳужумчиси ўз ишини яхши бажарди ва мухлислар томонидан эътироф этилди. У 11 марта кубок баҳсларида майдонга тушиб, 5та голга муаллифлик қилган.

Донни ван де Бек

2019 йилдаги «Аякс» таркибининг энг зўр футболчилари қаторида бўлган Ван де Бек, ЕЧЛ ярим финалчиси ҳисобланади. Уни «МЮ» 2020 йил аввалида 35 миллион эвазига харид қилган эди. Голланд ҳозирга қадар умумий 17 марта майдонга туширилган, холос. Очиғи, унга Сульшер унчалик ҳам ишонмас эди.

Алекс Теллес

«Порту»нинг собиқ вакили. 2020 йилда 14 миллион эвазига олиб келинган футболчи. Бироқ Теллес ҳам ван де Бек каби таркибнинг асосий футболчиси эмас. У ўз имконини кутмоқда.

Даниел Жеймс

Сульшернинг дастлабки имзоларидан бири. У 2019 йилнинг ёзида «Свонси»дан 15 миллион фунтга сотиб олинган эди. Уэлс терма жамоаси аъзоси бўлган Жеймс, «МЮ» сафидаги ўзининг дастлабки 4 та учрашувида 3 та гол урганди. Аммо бу давомли бўлмади. Шу сабаб ўтган ёзда у «Лидс»га сотиб юборилди. Жеймс учун «МЮ» 25 миллион олган.

Амад Диалло

Ивоарлик ёш футболчи. У «МЮ» сафида 8 марта майдонга тушган, холос. «Аталанта»дан 30 миллиондан ортиқ маблағ сарфлаб олиб келинган Амад, ўз вақтини жароҳатлар билан курашиш билан ўтказиб юборди. 19 ёшли футболчи яна «Аталанта»га ижара асосида кетган.

Эрон Уан-Биссака

Ушбу футболчи «Кристал Пелас»да бир йил тўлиқ мавсум ўтказди. Кейинги мавсум, 2019 йилда эса 50 миллион фунт эвазига «МЮ»га йўл олди. Уан-Биссака ҳозир ҳам жамоанинг асосий футболчиларидан бир бўлиб қолмоқда.

Жейдон Санчо

Инглиз истеъдоди. У «Боруссия Дортмунд»да энг кучли футболчи эди. Аммо «МЮ»га келгач, буни исботлашга қийналмоқда. Қисқа қилиб айтганда, у ҳали ўзига сарфланган пулни оқлай олгани йўқ.

Рафаэль Варан

Охирги ёзда сотиб олинган футболчилар қаторида бўлган Варан, тажрибали ҳимоячи. У «Реал»да 10 йил ўйнаб, 3 марта Испания чемпиони, 4 марта Европа чемпионлигини қўлга киритган. Варан «МЮ» ҳимоясига мувозанат бахш эта олган эди. Бироқ жароҳат сабаб, яна захирага йўл олди.

Криштиану Роналду

36 ёшли афсона! У ўтган ёзда «Олд Траффорд»га қайтишни амалга оширди. Аввалига, «Ман Сити» билан боғлиқлик ҳосил қилган Роналду, барибир эски уйига қайтди. Бир нарса аниқ, «МЮ»нинг кейинги менежери ким бўлса ҳам, энди Роналду билан ҳисоблашиши керак.

Эдинсон Кавани

Уругуайлик йиртқич. У 33 ёшли эркин агент сифатида 2021 йилнинг январь ойида жамоага келди. Аслида Кавани «Бока Хуниорс» сафига кетиши лозим эди. Бироқ Сульшер уни ёшларга мотив ҳамда ёрдам сифатида ўз жамоасига жалб этди. Эдинсон мавсум аввалида манкунянликлар билан шартномасини узайтирган эди. Бироқ эндиликда жамоадан кетишга мажбур. Чунки бу ерда унга ортиқ имкон беришмаса керак.

Ҳарри Магуайр

Жамоа етакчиси. Ҳарри 2019 йилнинг ёзги трансферлар ойнасида 80 миллион фунт эвазига «Лестер»дан олиб келинган эди. У кучли ўйин намойиш эта олди. Жамоадаги дастлабки икки мавсумида жами 26 марта дарвозасини голсиз сақлай олди. Бу кўрсаткич ушбу даврдаги ҳар қандай ҳимоячиникидан яхшироқдир. Шунга қарамай, охирги пайтларда Магуайрнинг ўйинида пасайиш кузатилмоқда.

Бруну Фернандеш

 

Сульшернинг «МЮ» қилган энг катта яхшилиги. Ушбу футболчи ҳақиқий етакчига айлана олди. 2020 йилнинг қишида «Спортинг»дан харид қилинган Бруну, ҳозиргача фантастик ўйин кўрсатиб келди. Бу давр мобайнида Фернандеш 97 марта майдонга туширилган бўлиб, 44та гол ҳамда 33та ассист қайд этиб турибди.

Мана дўстлар, Оле-Гуннар Сульшернинг барча трансферларини санаб ўтдик. Унинг ишига баҳо бериш эса, сизнинг қўлингизда!

 

 


Жалолиддин ИСМАТОВ  таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 23:00, 29.11.2021. Ўқилди: 5780 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.