«ПСЖ» эгалари «Парк де Пренс»ни бузиш ниятида
«ПСЖ»нинг қатарлик хўжайинлари жамоанинг уй стадиони ҳисобланадиган «Парк де Пренс»ни бузиб, унинг ўрнига сиғимлироқ стадион барпо этиш ниятида.
- Бизда қурилиш компанияси ва «ПСЖ» билан келишув бор, - дея клубнинг собиқ хўжайини Себастьян Базен сўзларини келтиради «Le Parisien». — Биз уй стадионини қайта қуриш бўйича барча вариантларни ўрганиб чиқб, энг оқилонасини танлашимиз даркор. «Парк де Пренс»ни бузиш – бу муқобил вариантлардан бири. Бу ҳаракатнинг мақсадга мувофиқлиги устида кўп бош қотириш керак. Мен истамайдиган ягона нарса – «ПСЖ»нинг бошқа стадионга кўчишидир. Меннинг наздимда оптимал ечим – «Парк де Пренс»ни қайта қуриш ва кенгайтириш. Бироқ, клуб сотилаётганда жамоа бошқа стадионга кўчиб ўтиши мумкин эмаслиги ҳақида сўз бормаган.
Манба: www.sportbox.ru
Киритилди: 01:37, 11.03.2012. Ўқилди: 9215 марта. Фикрлар: 9 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар