Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • 3:1
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • 2:1
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:1
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 28.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брентфорд
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • 2:1
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • 0:2
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
      • 28.04.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Леванте
  • «A» Серия
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 27.04.2026 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Аталанта
      • 27.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Удинезе

Унаи Эмери «Ливерпуль» футболчисини ўз жамоасида кўрмоқчи [0]

World Boxing кубоги. Бугун 3 нафар спортчимиз ярим финал жангини ўтказади [0]

Хулиан Альвареснинг агенти футболчи Барселонада уй қидираётгани ҳақидаги хабарларни рад этди [0]

УЕФАдаги 24 йил: Қозоғистон футболи Европага ўтиб ютдими ёки ютқазди? [0]

«Манчестер Юнайтед» мураббийлик лавозими учун Саутгейт ва яна тўрт номзод кўрилмоқда — TEAMtalk [0]

Милитао ЖЧ-2026ни ўтказиб юбориши мумкин — жароҳат кутилгандан жиддийроқ чиқди [0]

«Бундай вазиятда шунчаки уялган бўлардим» — Италия Эроннинг ўрнига ЖЧ-2026 га бориш таклифини кескин рад этди [0]

ОАВ: ФИФА лигаларга бир мавсумда битта ўйинни бошқа мамлакат ҳудудида ўтказишга рухсат беради [0]

Колумбиялик велоспортчи пойгадаги ҳалокатдан бир неча кун ўтиб вафот этди [0]

“Дипломатик можаро чиқиши мумкин”. Бразилия президенти ва Португалия бош вазири ЖЧ-2026 ҳақида суҳбатлашди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 33 58
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 32 42
9 Атлетик Бильбао 33 42
10 Осасуна 32 39
11 Валенсия 33 39
12 Райо Вальекано 32 38
13 Эспаньол 32 38
14 Жирона 33 38
15 Алавес 33 36
16 Эльче 32 35
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 32 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 32 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

25/04 21:30 Валенсия - Жирона
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ўлим» гуруҳида тириклар борми? - сўнгги сонияларгача интригани ушлаган «Б» гуруҳи драмаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дарҳақиқат, бу ўзини ҳар томонлама оқлади. Бу гуруҳдаги жамоалар орасида ҳамон интрига сақланиб қолган эди, албатта, «Ливерпул»дан ташқари. «Қизиллар» аллақачон плей-офф йўлланмасини нақд қилган эдилар. Аммо иккинчи ўрин учун бир варакайига «Атлетико», «Милан» ва «Порту» кураш олиб бораётгани мухлисларнинг мусобақага бўлган қизиқишларини оширгани турган гап.

Якунда эса ҳаммаси қандай тугаганини жуда яхши биласиз: мадридликлар португалияликларни мағлуб этиб, плей-оффга йўл олган бўлса, (3:1), «Милан» «Ливерпул»га ютқазиб, тўртинчи ўринга тушиб кетди.

Бу ердаги масала хронологик жиҳатдан жуда ҳам қизиқарли тус олди. Зеро, омадли жамоа номи сўнгги дақиқаларгача бир неча бор ўзгариб турди. Қуйида бу ҳақда қисқача тўхталиб ўтамиз.

1-дақиқа

Ҳакам учрашувларга ҳуштагини чалган пайтда «Ливерпул»да 16 очко, «Порту»да 6, «Милан»да 5 ва «Атлетико»да ҳам худди шунча очко мавжуд эди.

Бу ерда иккинчи йўлланма учун «Порту» энг яхши позицияга эга эди. Бироқ рақиб ҳам анча жиддий ва португалларнинг амалий жиҳатдан имкониятлари барибир паст баҳоланди. Кейинги босқичга чиқиш учун «Милан» ва «Атлетико»нинг рақибларини нисбатан яхшироқ тўп билан ютишларига тўғри келарди, айниқса, «россонерилар».

Чунки ҳал қилувчи баҳслар олдидан бу икки жамоада ҳатто тўплар нисбати ҳам бир хил кўрсаткичга эга эди. Аммо, миланликларнинг рақиби анча жиддийроқ «Ливерпул» ва Пиоли шогирдлари кўпчилик кутганидек, рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Бу қандай кечди?

29-дақиқа. Томорининг голи

Гуруҳдаги вазият:

«Ливерпуль» - 15 очко, «Милан» - 7, «Порту» - 6, «Атлетико» - 5.

Фикайо Томорининг голи ҳаммасини ўзгартириб юборди. Миланликлар шу заҳоти иккинчи ўринга кўтарилиб, «Порту»ни Европа Лигасига равона қилиш арафасида эди. Бу ерда «матрасчилар» эса яққол аутсайдерга айланиб қолишди.

36-дақиқа. Салоҳнинг голи

«Ливерпуль» - 16 очко, «Порту» - 6, «Милан» - 5, «Атлетико» - 5

Муҳаммад мувозанатни тиклаган паллада унинг жамоасидаги руҳият кескин кўтарилди. Зеро, «Ливерпул»нинг ушбу ўйиндаги ғалабаси жамоани ЕЧЛ гуруҳ босқич баҳсларининг барчасини ғалаба билан тугатган илк инглиз жамоасига айлантирар эди. Кейинчалик шундай ҳам бўлди. Мисрлик футболчининг голи «Милан»ни яна учинчи ўринга тушириб юборди.

55-дақиқа. Оригининг голи

«Ливерпуль» - 18 очко, «Порту» - 6, «Атлетико» - 5, «Милан» - 4.

Иккинчи бўлим бошида «Милан» бошлаган эртак бутунлай тугади: Дивок Ориги жамоасининг иккинчи голини урди. Бу миланликларни бир зумда тўртинчи ўринга тушириб юборди: параллель ўйинда эса «Порту» «Атлетико»га қарши баҳсда имкониятни бой бераётган эди.

56-дақиқа: Гризманнинг голи

«Ливерпуль» 18 очко, «Атлетико» 7 очко, «Порту» 5 очко, «Милан» 4 очко.

Параллель ўйиндаги Оригининг «Сан-Сиро»даги голидан бир неча сония ўтибоқ Португалияда Антуан Гризманн катта саҳнага чиқди. Бу гол «Атлетико»ни дарҳол иккинчи ўринга олиб чиқиши билан ҳам эътиборга молик эди. Энди «Милан»ни ҳатто «Ливерпуль» билан дуранг ҳам қониқтирмасди. Чунки ўзаро ўйинларда «Порту» «россонерилар»дан яхшироқ кўрсаткичга эга бўлган.

«Атлетико» ва «Порту» баҳси жуда тажовузкор руҳда ўтди: иккинчи бўлимда бор-йўғи саккиз дақиқа ичида жамоалар учта қизил ва учта сариқ карточка билан «сийланишди».
«Порту» 81-дақиқада тўртта ўзгариш билан ўйинни буриб юборишга ҳаракат қилди. Чунки плей-оффга чиқиш учун жамоага дуранг ҳам етарли бўлар эди. Аммо қолган дақиқаларда аксинча «Атлетико» яна иккита гол урди ва «Порту» бунга бир марта жавоб қайтара олди холос.

«Б» гуруҳ баҳслари якунлангач, қуйидаги воқеалар юзага келди:

• «Ливерпуль» гуруҳ босқичининг олтита ўйинида ғалаба қозонган биринчи инглиз жамоасига айланди. Умуман олганда, ушбу натижага жуда кам жамоа эришган: «Милан», «ПСЖ», «Спартак», икки марта «Реал», «Барселона», ва «Бавария». Энди «Аякс» ҳам бу мавсумдан ушбу жамоалар орасига қўшилди.

• «Милан» ўз гуруҳида бор-йўғи тўрт очко тўплади - Италия жамоалари учун энг ёмон натижалардан бири, 2004/05 йилги мавсумда фақатгина «Рома» «россонерилар»дан камроқ очко тўплаган - бир очко.

• «Атлетико» бу мавсум гуруҳда бор-йўғи етти очко тўплади – бу жамоанинг Диего Симеоне даврида Чемпионлар лигасидаги антирекордининг такрорланиши ҳисобланади. Мадридликлар ушбу мавсумдан олдин ҳам аввал икки марта бир хил 7 очко тўплашган эди.

Гуруҳда асосий эътиборни тортган жамоа барибир «Порту» бўлди. Кўпчилик португалларни «Атлетико» ва «Милан» билан кураш олиб боришига ишонмаган эди. Лекин улар буни имкон қадар уддалашди ва ҳеч бўлмаганда Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритишди. Жамоа муҳим паллаларда аутсайдерга айланиб қолмади.

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади.

Киритилди: 13:31, 08.12.2021. Ўқилди: 15091 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
7 Барселона Роберт Левандовски 12
8 Алавес Лукас Бойе 12
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
10 Алавес Тони Мартинес 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик