Бугун 20 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 19.11.2025 16:00
      • Шўртан
      • 1:1
      • Бухоро
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • -:-
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912

Фабио Каннаваро: "Ўзбек халқи - келинг биргаликда орзу қилайлик" [17]

Трамп тарихдаги энг буюк футболчи ким эканлигини айтди [16]

"Барселона" "Реал" устидан қозонилган ғалаба шарафига бағишланган тўртинчи формасини тақдим этди(фото) [16]

Ана холос! "Барселона" "Бавария"га бонус тўламаслик учун Левандовскидан мавсумнинг сўнгги ўйинларида гол урмасликни сўраган [14]

Максим Шацких "Андижон" мураббийлигидан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди [13]

Акмал Мозговой: «Омадимиз келиб, ютиб кетдик ва Кубокни кўтардик» [11]

Мастантуоно: "Мен "Реал" мухлисиман, лекин Месси дунёдаги энг яхши футболчи" [10]

Лапорта "Барса" фанатларига суперюлдузни ваъда қилмоқда [8]

Суперлига. Бугунги ўйиндан сўнг турнир жадвалидаги ҳолат билан танишинг (фото) [7]

"Манчестер Юнайтед" Неймар билан шартнома имзолаши мумкин [7]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.11.2025

      05:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      07:30 "Всё о главном". Андрей Мурнин.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Витория".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Фламенго".
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      02:00 "Всё о главном". Дмитрий Гунько.
      02:30 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Сан-Паулу". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Команды.
      09:35 "География спорта". Выборг.
      10:05 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:40 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Ski GP1, Sky ladies GP1.
      12:10 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:30 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Алексея Немова "Легенды спорта. Наследие".
      16:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
      18:40 "Новый чемпион". Специальный репортаж.
      18:55 LIVE Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси. Прямая трансляция.
      21:45 "Непобедимый".
      22:15 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Олимпийский лук. Личное первенство.
      00:15 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Италии. Runabout and freestyle.
      00:45 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      02:55 Плавание. Кубок сильнейших спортсменов (25 м) в Беларуси.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. "Уралмаш" (Екатеринбург) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лига Ставок. IBA. Pro 3". Артур Субханкулов против Ибрагима Баллы.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1955 - 1960 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Торпедо" (Нижний Новгород) - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Евротур.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Д/ф "Сёстры Уильямс".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.11.2025

      05:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      07:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      09:30 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. Раунд 1.
      14:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      15:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. HS 138. Смешанные команды.
      17:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Штутгарте, Германия.
      18:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Торонто, Канада.
      19:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      23:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 138.
      00:00 LIVE Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала. Прямая трансляция.
      04:00 Снукер. Riyadh Season Snooker Championship в Саудовской Аравии. 1/4 финала.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Хабарлар»дан хабарлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрталабки «Хабарлар»да бир мухбирнинг гапини эшитдим. Унинг ўз майдонида «Аделаида»га қарши ўйнаб, 1:2 ҳисобида ютқазган «Бунёдкор»га аталган шарҳи менга ёқмади. «Бунёдкор»нинг сўнгги дақиқада урган голи ҳеч кимни қувонтирмади», дея гапини тугатиб, баскетболи шарҳига ўтди-кетди.

Бир жумла бемаза гапини ҳамманинг қулоғига илиб кетди. Бу эпизодни эсингиздан чиқармай туринг. Ўша дамдан бир кун аввал ўйин пайтида Игорь Шквириннинг телестудияда ўтириб, шу ўйинга берган изоҳларини бир эслаб қўйдим.

Яна бир гап айтсам дейман. Бу йилги ОЧЛнинг биринчи турида «Бунёдкор» 1:2 га, «Пахтакор» 0:4 га, «Насаф» 2:4 га бир овоздан ютқазиб беришди. «Яхши» жўрлик бўлди. Бу ўйинларни орзиқиб кутган эдик. Мана кўрдик. Ҳасратга тўлдик. Ишқибозлар ўз ўйларига етолмай, журналистлар оғзига тикилиб қолишди...

УСТАСИ ФАРАНГЛАР
Бобомурод қишда қовун санаган эди. Қаҳрамон иблислар ила фаришталар орасида сарсон юрган эди. Мутахассислар бош қашимоқдалар. Мухбирлар турдан-турга гап ташимоқдалар. 14-мартда бўлиб ўтажак ОТЖнинг биз учун энг муҳим ё ҳаёт, ё мамот ўйинидан аввал ҳамма ҳавотирда. Ҳамма жим. Журналистларнинг тили бийрон. Ҳамма ўз фикрини айтмоқда. Кимдир очиқ айтса, кимдир ошиб айтади. Кимдир ўз фикрини қорага, ё қизилга бўяб айтмоқда. Кимдир атоқли одам ортидан ўзга фикрини тошиб айтмоқда.

Ишқибозга эса ҳаммаси қизиқ, ҳаммаси керак. Ўзи учун юз ботмон хабардан бир мисқол олтин Сўз топиб олмоқчи. Лекин, бир кимсанинг эмас, ўйиннинг айтганлари муҳим. Футболнинг ўзи гапирсин деймиз. Ҳозирги жуда таҳликали пайтда, 14 мартдан олдин ишқибоз ҳамдард, ҳамсуҳбат истайди, излайди.
Бобомурод кескин ёзса-да, ўз нуқтаи назарини бировдан яширмайди. Уни бўямайди, безамайди. Айтган гаплари сизга мутлақо ёқмаса-да, жонли, хонли, аниқроғи, қонталаш мушоҳадаси сизга ҳамдард бўла олади.

Бакирхўжаев, Тўхтабековлардан бирорта тайин фикр топа олмаймиз. «Турларда» Абрамов остига пахта қўйиш билан овора бўлишди. Улар Абрамов ишини мақташ, кўнглини хушлаш борасида устаси фаранг эканлар. Бу суҳбатда Абрамов Ироққа ютқазган ўйинимизда шамолни сабабчи қилиб қўйди-я!

Сариқ карточкалар борасида гапирсак, ЎФФ ва ўйинчиларни молиявий жаримага мубтало қилиб, бешта ўйинчини бир ўйинга жазолаб ўзини айбдор сезмади-я. Эмишки ўйинчилар муғомбирликни юқори даражада маҳорат билан ишонарли бажаришмабди. Ирландияни қақшатган Анрига нисбатан жарима қўйилмадию, ўзбек футболчиларига нисбатан қаттиққўллик қилишди деб, нолиди-я! Ўрага тушиб қолсаям, чавандозман дейди-я.

УЧ КОСА МОЙБЎЁҚ
Олтмишинчи йиллар катта футбол ҳам оддий футбол сингари ўйин эди, холос. Ҳозир катта футбол бизнесга айланган. Бизнеснинг эса кирдикорлари кўп. Барча инсоний хислатлар бизнесга бегона. Уялиш-у, афсусланиш, мардлик ва ҳалоллик етим қўзидай бегона. Бизнес барча жамият иллатларини футболга олиб кирган.

Лев Яшинлар даврида футболда миллионлар айланмас эди. Ҳозир миллионлар футболни бошқармоқда. Илгари Игорь Нетто каби ҳалол ўйнаш шараф бўлган. Ҳозир ҳалол ўйинчини аҳмоқ дегувчилар кўп. Бугун қоида қонун эмас. Моуриньо қоидани айланиб ўтиши мумкин-у, Абрамовга мумкин эмасми, дегувчилар ҳозир кўп.

Ўтмиш ҳаётдан бир шингил мисол келтирай... Қурилишда илгари мошина-мошина ўмариб ташмачилик қилганлар, давру-даврон суриб юришар эди. Яратган Эгам ўғрини у ёки бу дунёда албатта жазолашидан бехабар ҳолда гердайишар эди. Су-22 да Акром исмли прораб Кўкчада 9-қаватли уй топшираётганда умрида биринчи марта 3-литр мой бўёқни ташмачилик қилмоқчи бўлиб, қамалган эди!

Чунки, манимча унинг насли-насаби ҳалол одамлар бўлишган. Ўғирлик қилаётганида отасининг руҳи чирқиллаган. Шунинг учун Эгам Акромни дарров жазолаб қўя қолган эди. Футбол мавзусига қайтсак, Абрамов таги паст, зоти паст одам эмас. Мутаҳҳамнинг ўғли эмас. Олижаноб инсонларнинг фарзанди. Қилган иши эгамга ёқмаган ва унинг қилмишига нисбатан ФИФА чора кўрган.
Юртимиз аждодлари ҳам буюк одамлар бўлишган. Шунинг учун бундан буён, ЎФФ қоида бузишга, уни айланиб ўтишга раҳнамолик қилмагани маъқул. Ҳозирча Эгам Абрамовни қўллаб келмоқда. Японга қарши ўйинда тўсин неча марта бизни қутқариб қолди. Бу бежизгамас! Яратган Эгам Абрамовни суйгани учун сариқ карточкалар борасида бошқа бундай йўл тутмасин деб, уни жазолаб қўя қолди. Вадим оға тўғри хулоса чиқариб олинг, илтимос.

Мен Абрамов руҳониятига тегишли гапларни айтиб юбордим. Узр сўрайман. Лекин гап шуки, дарвозабон жамоанинг ярми бўлгани ҳолда, мураббий жамоанинг ҳаммасидир. Буни айтишдан чарчамайман. Мураббийнинг руҳонияти жамоа руҳиятига, ўйин ва ўйинчи руҳиятига шакл беради. Гап мана шунда. Мисол учун Доменекни келтириш мумкин. ЖАРдаги Франция терма жамоси руҳияти эсингиздами?

АЧЧИҚ ТИЛ ТАЛАБИ
Бобомурод йўқ жойдан қовун санаб чиқди. Ўйинчи тўпни назорат қилишга урингани учун Абрамовни ёмонлади. Бу қандай гап? Тўпни назорат қилмай туриб футбол ўйнаб бўлмайдику?!

Гап бошқа ёқда. Биз ўйин ва майдон назоратини қўлдан бой берган эдик. Тўпни назорат қилишимиз узуқ-юлуқ бўлган эди. Доҳадаги ўйинимизни яна бир эсланг. Ҳимояда, ўртада, ҳужумда, айрим ҳолларда яхши, янги ўйин эпизодларини кўрдик. Бир бутун ўйинни эмас. Бунга иккита сабабни келтиришим мумкин: Абрамов жамоада бор бўлган ўйиннинг кам кўстини тузатиб ўйнатиш ўрнига, бир поғона баланд ўйин тасвирини яратиш билан банд бўлибди. Марднинг иши бу!

Ҳозирданоқ Лондон майдонидаги ўйинни излаяпти. Лекин бу — қалтис йўл! Абрамов ўзига бўлган ишончни озгина пасайтиргани маъқул. Осиекнинг дарсини эсидан чиқармасин. Унутмасинки, унинг қўл остидаги йигитлар кучсиз чемпионатнинг, кучсиз ўйинларида асосий таркибга ҳам кира олмай ўтиришибди. Кирганлари ҳам мужмал ўйнашга мажбур бўлишаяпти.

Жасур Ҳасановнинг термада ва ўз клубидаги ўйинларини солиштиринг. Ер билан осмонча фарқи бор. Шунинг учун ҳам Абрамов иштаҳасини бироз пасайтиргани маъқул. Иккинчи сабаб шуки, жамоа руҳиятида муаммо бор эди.
Шу пайт «МЮ»га Евролигада қарши ўйнаган Бильбаонинг ўйини эсимга тушиб кетаяпти. Шубҳасиз, «МЮ» рақибдан устун эди. Рақибни қандай ҳисобда ютиш лозимлигини ўйлаб майдонга тушди. Бу футболча корчалонлик касаллигидир: «Хетафе» «Барса»ни жазолаганини эсланг.

«МЮ» рақиб дарвозасига гол ургач, вазифани бажариб бўлгандек ҳис қилди ўзини. Натижада майдонни ҳам тўпни ҳам рақибга бериб қўйди. Ҳисоб 2:3.

Бизнинг йигитларимиз ҳам Доҳада рақибга нисбатан шундай кайфиятда майдонга тушишган эди. Бунга ОАВ ҳам ўз ҳиссасини қўшган эди. Ҳозир ҳам ОАВ аччиқ тил Бобомуродлар овозини бўғмоқда. Лекин энг муҳим гап Абрамовда. Мураббийнинг руҳиятида ва руҳониятида.

Азизларим, матбуот-анжуманларда бундан буён Абрамов остидан юмшоқ ўриндиқни олиб қўйинг. Унга атаб рандаланмаган зирапчали тахтадан курси ясаб беринг. Ястаниб ўтириб савол-жавоб қилмасин. Икки термани ортмоқлаганча жар ёқасида турганини эсидан чиқармасин. Бугунги мақтовчилар дарров эртага қораловчиларга айланиб қолишади.

ТЕМЗА ДАРЁСИ
Афсуски футболимизда кучли руҳшунос йўқ. Умуман юртимизда таниқли руҳшунослар йўқ. Бор бўлса-да, улар мутлақо футболни тушунмайдилар. Мураббий қўлидан келганча жамоа руҳияти борасида бир нималар қилаяпти.
«Турларда» Абрамовнинг жавобини эсланг. Унинг гапи бўйича 14 мартда тезкор гол уриб олишимиз шарт экан. Ажабо, бу вазифани йигитлар елкасига юклаб қўйсак, муқаррар ютқазамизку?! Буни Абрамов билмайдими? Руҳан ўйиндан олдин ютқазамиз!

Ўйин 90-дақиқа ёки 5400 сония давом этади. Тезкор гол киритиб юбормайлик, деб араблар ҳамма чорани кўриб келишади. Тезкор гол вазифаси барбод бўлгач, қолган дақиқаларда бизнинг ўйинимиз барбод бўладими. Дақиқа ўтган сайин ўйинни эмас, талвасани кўрамизми? ТВдан васвасани эшитамизми? Ўйин натижасидан қатъий назар ишончли, тайин бус-бутун сифатли ўйинни кўрсатайлик. Гол уриш қочмайди ва албатта урамиз. Хотиржам ўйнайлик! «Барса» эл-классикода гол ўтказиб юборса-да ўйинни, майдонни, тўпни назорат қилиб хотиржам ўйнади. Афсуски бизникилар ушбу кунда етук бир ўйин тизимига эга эмаслар.

Икки жамоадан бири албатта Лондонга чипта олади. Кимлигини Оллоҳ билади. ОТЖ ичидаги ва ташқарисидаги қанчадан-қанча одамлар элдан бурун Темза дарёси бўйлаб қандай кемада сузиш завқлироқ бўлади, деб юришган эди. Бу кайфият Доҳадаги ўйинимизда сезилиб қолди. Жон берар даражада тиришқоқлик қилмадик.

Фикримни эпизодлар орқали исбот қилса бўлади. Олоҳга бундай кайфиятимиз ёқмаган. Лондонга борсак-да, бормасак, олдиндан ҳаммамиз, ҳаммасига шукр қилайлик. Бу ўйин, холос. Худо хоҳласа, албатта борамиз. Абрамов Доҳада Осиё кубоги-2011 нинг очилиш ўйинига терма жамоани тайёрлай олган эди, эсингиздами? У омад ёр мураббий, унга ишонайлик.

Фақат биз майдон ташқарисида юриб, курантимиз милларини қилич қилиб рақибга ҳамла уюштирмайлик, 20:00, 22:00 деб. Бу футболчиларни ўйиндан чалғитади. Моуриньо бўла олиш қийин. Майдонда тўп билан жанг қилайлик. Шунда яратганга ёқамиз ва Ўзи бизни қўллайди!

Ахир, ҳаммага кундек аён бўлган воқеага гувоҳлик қилдикку. Арабларда ва ФИФАда адолатпарварлик бўлмаган. Агар биз Тошкентда кенгуруларга ютқазганимизда, амирликлар ФИФАга шикоят аризасини бермаган бўлишар эди. Сездингизми? Элдан бурун Ироқни четга суриб ташлашмаган, улар жангга керак бўлади, деб пайт пойламаган бўларди.

Энди йигитларимиз амрликларга қарши ўйинда ўзларининг футболдаги тақдирига қўшиб, футбол деган ҳалол ўйинни майдон ташқарисидаги тўпсиз «ўйинчилар»дан мусобақа тақдирини қўлда қўғирчоқ қилиб ўйнатувчи «қўшқорин ўйинчилар»дан ҳимоя қилишади. Уларни Тангрим қўлласин. Биз ҳар қандай натижага рози бўлайлик. Тўғри, бизникилар Лондонга боришсин, деб ҳар кун қўлим дуода. Жанг мактабини кўриб қайтишади. Жаҳон майдонида бирон ўрин олиб қайтишади. Терма сафига тайёр бўлиб қайтишади. Орзуга айб йўқ. Лекин орзуда ҳам меъёр керак эмасми?..

ЭШШАК МИНГАН ЧАВАНДОЗ
Кеча ТВда Тоҳир ака Кападзе йигитларга яхши шароит яратиб бердик деб, оғиз кўпиртириб кўп гапирди. Термалар маркази дейсизми, профессор раҳбарлиги дейсизми, анча гапларни айтди. Бундай гаплардан чарчадик. Буларнинг бари ноль қатори. Асосий омил чемпионатимиз ҳолатида яширин.
Ҳаммо бало-фасот келишувлар ичида тиржайиб қолган чемпионатимиздадир. Сўзимга эътироз билдирманг. Келишувларга қарши ҳамма эътироз билдирмоқда. Фақат биз эмас. Испания, Греция, Турция, Швейцария каби футболи буюк давлатлар ҳам уларга қарши курашмоқда. Фақат биз эмас...

ОТЖ аъзолари ўз жамоаларида, асосий, ҳал қилувчи ўйинчилар деб саналишмаса, ҳалигача ёш деб, майдон четида юришса. Жамоа ўйинида, ҳал қилувчи жойларни ҳамма клубларда Болқон йигитлари эмас, Болқон чиқитлари эгаллаб олишган бўлса, клубларимизда бирорта мураббий четдан келиб ишламаса, келганини ҳам ё бир йилда, ё ярим йилда (Демьяненко, Радулович) майдон четидаги қўштирноқ ичидаги ўйинчилар даф қилишса, келган омадни дафина қилишса. Ўзимиздан чиққанлардан, ҳатто олтин мураббий ҳам кўчирмачилик қилса, ўйин ижодкори бўлмаса, термада, ҳатто Японияда истеъдоди ярқираб очилган ўйинчини майдонга туширмаса, марказ-парказдан термага нима наф. Нима фойда?

Тоҳир ака, марказнинг меҳнати қайда қолаяпти? ОЧЛ биринчи турдаги ўйинларимиз менинг ўрнимга гапиришсин. Мендан бошқалар ўйинчиларимизнинг жисмоний ҳолатидан мамнун бўлиб юришибди. Уни юқори баҳолаб туришибди. Шу гапни Шквирин ҳам айтди. Дунё айвонига чиққан Абрамов ҳаммасига балогардон. Унга ачинасан.

От пойгасига жисмоний ҳолат борасида эшак миниб чиқмаганми? ОТЖнинг Доҳадаги ўйинида Бобур Омоновнинг тезлиги паст бўлгани учун, бизни пенальтига мубтало қилди. Физикадан хурсанд бўлиб юрган Шквирин юзида ўйинга тикилиб турган кўзми, ё пўстакнинг йиртиғими? Уважаемый Игорь Анатольевич, где вы увидели у Хайруллы Каримова высокой скорости, гибкости, поворотливости и ловкости движения? Он в том эпизоде был вкопанный в землю. Кто из наших футболистов пархает на поле? Они ноги передвигают. С такой физикой любой боксёр на ринг не поднимется! Потому что, он себя чувствует спортсменом. А наши футболисты кем себя чувстсуют?

Узр, собиқ ҳужумчимиз қийналмай ўқисин деб, русчада ёздим. Лекин у барибир ўқимайди. Қосимов ҳам ўқимайди. Европада 18 ёшли истеъдодни, мисол учун Смоллинг, Уэлбекларни асосийда ўйнатиб вояга етказишсин. Фақат биз эмас. Миржалол Қосимов тағин неча йил Хайрулла Каримовнинг нимасинидир вояга етказмоқчи бўлаяпти. Мен билмадим, ўзи билади. Унгача ёшларга йўл бўлсин.

БАХТИМИЗ ШУ
Бола бошидан, бузоқ бир нимасидан билинади, деган гап бор. Журжевичнинг кимлиги ўша ўйиндан кейин маълум бўлди қолди. «Пахтакор» ўйинчиларида нима айб. Майдонда ҳароб бўлиб қолишди. Гап мураббийда!

Шубҳасиз, бундай мураббий бизда узоқ йиллар ишлайди. Яхши биламиз, яхши мураббий «Пахтакор»да ярим йилда даф бўлади. Қаршига борайлик. Демьяненко яратиб кетган ҳаракатнинг инерцияси бир бўлимгагина етди. Рўзиқулнинг одам алмаштиришлари омаднинг белига тепди.

Ўнг қанот ҳимояни ёриб ўтиб, эгизак голларни ура беришди. Рўзиқул ҳеч қандай чора кўрмади. Бундай буён «Насаф» ҳоли нима бўлади. Фозил Мусаев, Кенжа Тўраевларнинг ўйини-чи? Билмадим.

Ҳозирдан бошлаб «Бунёдкор» — чемпион!» деб кўчаларда бақириб юрсак бўлади. Бетайин мусобақанинг ғолиби ҳозирданоқ тайин. Ўз чемпионатимиз манзарасини кўрдим. Уни сизларга чизиб бердим. Бу чангалзорларни чаманзорларга айлантириш учун ирода керак, боғбон керак. Боғбонга эса кетмон. Тоғни қўпориб ўзбек футболига ривожланиш сувини келтирувчи асфонавий Фарҳод борми? Йўқ! Ўз хонасида ишлаб юрган Фарҳод Магомедов бор!

Шундай экан, орзуларимизни тийиб турсак бўлмайдими? Инсон ўз орзусида ҳам кўрпачага қараб оёқ узатиши, бўйига қараб тўн бичиши керак. Орзуларимиз ички ўйинларимизга, бу ўйинларга ҳеч ким келмаган бўм-бўш бурчларимизга яраша бўлсин. Шунинг учун йигитларга эртага катта талаб қўймайлик. Фақат яратгандан ғалабани тилаб дуода бўлайлик. Бугунчи, бугун. Бугун биз йўлимизни англаб олайлик. Ўзбек футболига садоқатимизни кучайтирайлик. «Боримиз шу» деб юрмасдан, бахтимиз шу деганимиз маъқул. Бунинг учун йигитларимиз эртага футбол ўйнаш завқига ғарқ бўлиб, ҳатто «барса»чилар ҳавас қилар ҳамжиҳатлик билан бир бутун метин жамоа бўлиб, майдонда жон берар даражада тиришиб 5400 сония тинмай курашиб, мудраб ётган маҳоратнинг ҳаммасини очириб яшнатиб жанг қилайлик эртага. Индинга ва бир умрга бу ўйинни шавқ билан сурур билан, ғурур билан эслаб, Абрамов истеъдодига тан бериб юрайлик!

Эътибор беринг, йигитларга мажбурият юкламадим, завқли ўйин тиладим. Натижа Худодан!

«Хабарлар»даги мухбирнинг гапи қайда қолди. Эслаб кўрай. Бу гол ҳеч кимни қувонтирмади, деди-я. «Қалдирғочлар» 0:2 га ютқаза туриб жон чиққунча рақибга ўйинни эмас, полапонни бериб қўйгандек чирпирак бўлишдия! Гоҳ чап қанотдан, гоҳ ўнг қантодан ҳужум қилдилар. Марказдан бош билан зарба берган Лутфулла Тўраевнинг тўпини дарвозабон қайтарди, тўпга Мурзоев ташландию, гол урди. Бу йилги урилган биринчи гол, ишонч голи. Ўз голимиз, ўз футболимиз голи бўлди. Тақдиримизга битилган ҳар бир сониянинг ҳурмат қилайлик. Мағлубият голини ҳам ардоқлайлик!

Яна бир бор Оллоҳдан эртанги ўйинда йигитларимизга ғалаба тилаб, кўзда ёш қалбда ишонч билан —

ҲАСАНАЛИ отангиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:10, 14.03.2012. Ўқилди: 11439 марта. Фикрлар: 44 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.