Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛда рақамлар гапирганда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 96 ўйинда ва 339 гол киритилди(ҳар бир ўйинда ўртача 3,5 гол). Иштирокчилар сони икки баробарга камайди. 32 тадан 16 тагача. Аслида, тўлиқ бир мусобақа якунланди. Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи 2,5 ойдан кейин бошланади. Кузнинг асосий фактларини билан танишиб чиқиш вақти келди.

Гуруҳ ғолиблари: “Манчестер Сити” (Англия), “Ливерпуль” (Англия), “Аякс” (Нидерландия), “Реал” (Испания), “Бавария” (Германия), “Манчестер Юнайтед” (Англия), “Лилль” (Франция), “Ювентус” (Италия).

Иккинчи ўринлар: "Пари Сен-Жермен" (Франция), "Атлетико" (Испания), "Спортинг" (Португалия), "Интер" (Италия), "Бенфика" (Португалия), "Вильярреал" (Испания), "Залцбург" (Австрия), "Челси" (Англия).

Енгилмас учлик

“Бавария”, “Аякс” ва “Ливерпуль” гуруҳ босқичида юз фоизлик натижа кўрсатиб, 6 учрашувда 6 та ғалабага эришди.

Биз энг яхши жамоалар номини келтирдик, энг ёмонини ҳам айтиб ўтамиз. Туркиянинг “Бешиктош” жамоаси барча ўйинларда мағлуб бўлди ва гуруҳ босқичида очко олмаган ягона клубга айланди.

Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидаги миллий федерациялар вакилига келсак, саккиз мамлакат клублари 1/8 финалда иштирок этади: Англия (4), Испания (3), Италия (2), Франция (2), Португалия (2), Германия (1), Нидерландия (1), Австрия (1).

Австрия клуби Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида илк бор ўйнайди.

Энг яхши ҳужум: “Бавария” – 22 та гол. Мюнхенликлар 6 та ғалабадан 5 тасини йирик ҳисобда қўлга киритди ва Чемпионлар лигасининг куздаги энг сермаҳсул жамоасига айланди. Левандовски жамоаси ҳар бир ўйинда ўртача 3,67 тадан гол урган. Иккинчи натижани эса 20 та гол билан "Аякс" кўрсатди.

Энг яхши ҳимоя: "Бавария" ва "Реал" - 3 тадан гол ўтказиб юборган. Ва бу ерда ҳам "Бавария" энг яхшиси, гарчи ёлғиз бўлмаса ҳам. "Реал Мадрид" ҳимояси Чемпионлар Лигасида ҳам худди шундай ишончли ишлади ва энг ажабланарлиси шундаки, "Шериф" билан уй ўйинида ўтказиб юборилган 3 та голдан 2 тасини ўтказган ҳолда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Доминант услуб: “Челси” барча ўйинлардаги тўпга эгалик қилиш бўйича 65,6%ни кўрсатди. Гуруҳ босқичида Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиблари ўйин вақтининг деярли 2/3 қисмида тўпни назорат қилишди. Ажабланарлиси, Пеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” бу кўрсаткич бўйича еттинчи ўринни эгаллаб турибди (58,3%).

Мукаммал аниқлик: "Реал Мадрид" - 90,5% аниқ узатмалар. Карло Анчелотти жамоаси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида энг аниқлик билан ўйнаган жамоа бўлди.

Дарвоза томон зарбалар: “Интер” – 118 зарба. Тўрт мавсумдан бери биринчи марта Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан ўтишга муваффақ бўлган "нерадзурри" кузнинг энг кўп зарба берган жамоаси бўлиб чиқди. Ҳар бир ўйинда ўртача 20 зарба.

Энг қўпол жамоалар: "Лилль" - 23 та сариқ карточка. "Атлетико" ва "Порту"да 3тадан қизил. Испанлар ва португаллар сўнгги турда 1/8 финал йўлланмаси учун баҳслашди.

Шахсий ютуқлар

Энг яхши тўпурар: Себастян Аллер ("Аякс") - 10 та гол. Чемпионлар лигасида гуруҳ босқичида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатининг бошида кутилмаган қаҳрамон бор. Себастян Аллер гуруҳ босқичидаги 6та ўйиннинг ҳар бирида гол уриб, Роберт Левандовскини мағлуб этди ва йилни голлар сони бўйича Чемпионлар лигаси пешқадами сифатида якунлади.

Энг яхши ассистент: Бруну Фернандеш ("Манчестер Юнайтед") 6 голли узатма. Криштиану Роналду "Вильярреал" ва "Аталанта"га урган голлари билан "Манчестер Юнайтед"ни кейинги босқичга олиб чиқди, аммо унинг ҳамюрти ҳам бу натижага сармоя киритди: Бруно Чемпионлар Лигасидаги бешта ўйинининг ҳар бирида голли узатма қайд этди.

Энг яхши дарвозабон: Гиоргос Атанасиадис ("Шериф") 27 та сейв. “Шериф” гуруҳ босқичида сенсацияга айланиб, энг қийин гуруҳда 7 очко жамғариб, турнир жадвалида “Шахтёр”ни мағлуб этди.

Жамоанинг бу ажойиб натижасига Грециялик “Шериф” дарвозабони катта таъсир кўрсатди ва унинг фойдаси “Сантьяго Бернабеу”даги ўйин бўлди, Гиоргос “Реал” футболчилари берган 11 та зарбани қайтарди ва фақат пенальтидан гол ўтказиб юборди. Бундай ажойиб ўйини туфайли у Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчисига айланди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:37, 11.12.2021. Ўқилди: 4372 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик