Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Симеоне — “Атлетико”нинг “Реал”га қарши “Мадрид дербиси”даги қутқарувчиси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“Атлетико Мадрид” кетма-кет 11 ўйиндан бери Ла Лига дербисида ғалаба қозона олмаяпти. Агар бугун “Реал Мадрид” ғалаба қозонса, турнир жадвалидаги икки пойтахт жамоаси ўртасидаги фарқ 13 очкони ташкил қилади. Охирги бир неча ой давомида биз Симеоне ҳақида афсус билан, Анчелотти ҳақида иштиёқ билан гапиряпмиз. Ваҳоланки, Диего Симеоненинг “Атлетико”даги 10 йиллик юбилейи арафасида (11 кун қолди), аргентиналик мутахассиснинг натижаларини таҳлил қилиб кўрамиз.

Тўғридан-тўғри оддий рақамларга шўнғимаслик учун, келинг, инсоният тарихидан бошлайлик. Агар ХХI асрда “Атлетико”ни битта футболчисини ажратиб кўрсатиш керак бўлса, клуб тарбияланувчиси, ажойиб тўпурар, суперюлдуз ва жамоанинг етакчисига айланган Феранандо Торресни кўрсатиш мумкин.


“Мен етти-саккиз ёшлигимда мактабдаги деярли ҳамма “Реал Мадрид”га интиларди. Мен уларни ғазаблантириш учун атайин “Атлетико” либосини кийиб олардим. Лекин менинг ўзим доимо ғазабландим, чунки биз ҳар доим мағлуб бўлардик. Кўп йиллар давомида “Реал” Мадрид шаҳрининг асосий жамоаси бўлиб келган. Ва нафақат шаҳарда - Испанияда, Европада ҳам уларга тенг келадигани йўқ эди. Биз улар билан бирга қолишга ҳаракат қиладиган оддий мухлислар жамоаси эдик. Биз ўз ҳис-туйғуларимиз асири бўлсак, “Реал” мухлислари эса совринлар асири эди - агар натижа бўлмаса, мухлислар ҳам йўқ эди”, - дея эслайди Торрес.

Аслида Торреснинг етти-саккиз ёшдаги пайтлари, яъни 90 йилларнинг биринчи ярми “Атлетико” учун муносиб даврлар бўлган.

1992 йил июнь ойида “Атлетико” ва “Реал Мадрид” Қирол кубоги финалида ўйнашди.


Ўйин ҳуштаги чалинишига бир неча дақиқа қолганида “Атлетико” устози Луис Арагонес жамоани кийиниш хонасига йиғиб, тактик кўрсатмалар бера бошлади. Баланд овозда айтилган техник тафсилотлар нутқи кутилмаган ибора билан якунланди: “Аммо бу умуман муҳим эмас”.


Арагонес қўлига 1,5 литрли Cоcа-Cоlа шишасини олди ва агар улар ўйинда ғалаба қозона олмасалар, шиша идиши билан уришини айтди.

“Ғалаба қозониш вақти келди. Шунча йилдирки, улар бизнинг жамоамиз устидан ғалаба қозониб келди, энди бизда жавоб бериш имконияти бор. Сиз улардан устун эканлигингизни биламан ва тинимсиз мағлуб бўлишдан чарчадим (финал “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтган). Трибунада сиз учун борини берадиган 50 минг мухлисимиз бор. Майдонга чиқинг ва уларни ўйинингиз орқали жазоланг!” - деди Арагонес.

Аслида, “Атлетико” улардан кучлироқ эмас эди. Чунки “матрасчилар” таркибида Бутрагеньо, Хаджи, Санчис, Мичел, Луис Энрике, Милья, Чендо, Буйо, Йерро ва ундан ҳам кичикроқ афсоналар йўқ ди. Аммо “Cоcа-Cоlа”нинг сеҳрли қиёфаси иш берди ва “Атлетико” ғалаба қозонди.


Кейинги етти йил давомида “Атлетико” дербида ғалаба қозона олмади.
1990 йилларда “Атлетико” дербидан сўнг, умуман ғалаба қозонмаган (1992-1998): 15 ўйин, 10 та “Реал Мадрид” ғалабаси
21-асрда “Атлетико” дербида ғалаба қозонмаган (2001-2013): 25 ўйин, 19 та “Реал Мадрид” ғалабаси.

Торрес 17 ёшида, пойтахт жамоаси Сегундага тушганида асосий футболчига айланди. “Ливерпуль”га кетишдан олдин у дербидаги ғалаба нималигини ҳис қилиш учун 10 та имкониятга эга бўлган, аммо барчаси муваффақиясиз якунланган. Кейинчалик, ҳужумчи бутун ҳаётини инглиз футболида бағишлади. У ўша пайтларда терма жамоаси билан Евро ва Жаҳон кубогини қўлга киритди ва Мадридга қайтганидан кейингина “Мадрид дербиси”да ғалаба нима эканлигини билиб олди. 2015 йилнинг 4 январида “Висенте Кальдерон”да Торресни 45 000 мухлис кутиб олди. Уч кундан сўнг у Қирол кубоги доирасида “Реал”га қарши ўйнади. “Атлетико” мазкур учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Саккиз кундан кейин жавоб баҳси бўлди - Торрес дубл қайд этди ва унинг жамоаси кубокни қўлга киритди. Орадан бир ой ўтиб, “Атлетико” дербида “Реал”ни яна мағлуб этди - 4:0.

Фернандодан Европани кезиб чиққанида “матрасчилар” жамоасида нима ўзгаргани ҳақида сўрашди. “Мана шундай”, - дея ҳисобни кўрсатиб, қисқагина жавоб берди форвард.

Ҳозир ҳам, “Атлетико” лигада “Реал”га қарши ўйинларда ғалаба қозонишни тўхтатган бўлсада, Симеоне кўп ўйинларни муросага айлантирмоқда - 11 ўйиннинг еттитаси дуранг билан якунланган.

Симеоне бошчилигидаги “Мадрид дербиси” ва Симеонгача бўлган даврдаги кучлар нисбатини солиштириш қизиқ бўлди. Барча мусобақалар доирасида аргентиналик мутахассис қўл остида 34 дерби ўтказилган.

Статистика қандай?

Охирги қаторда “Реал Мадрид”нинг белгиланган асосий вақтдаги ғалабалари фоизи кўрсатилган.

“Атлетико”нинг дербидаги устунлиги қисқа вақт ичида содир бўлди, ҳатто Симеоне даврида ҳам “Реал Мадрид” кучлироқ эди ва шундай бўлиб қолмоқда. Мураббийни жамоанинг бу мавсумдаги улкан салоҳиятини омадсиз тарзда ўтказаётгани учун танқид қилган ҳар бир киши ҳақ. Агар, ЕЧЛ сўнгги турида “Порту” майдонидан ғалаба билан ортга қайтмаганда, испан матбуоти Симеонени аллақачон ишдан бўшатиши ҳақида хабарлар тарқатган бўларди.

Аммо, биз орқага назар ташласак, биз мураббийнинг ажойиб кўламини кўрамиз. Кучли “Реал Мадрид” ва “Барселона” билан Испания чемпионлигини қўлга киритиш жуда қийин. Чемпионлар лигаси финалига чиқиш янада қийинроқ. Аммо бутун бир клуб маданиятини ўзгартириш, Европанинг энг кучли жамоасига етарлича қаршилик кўрсатган яна бир шундай мураббийни менга кўрсатинг.

 

“Sports.ru” сайтидан Жамшиджон Маҳмудов таржимаси

Манба: Sports.ru
Киритилди: 19:29, 12.12.2021. Ўқилди: 3883 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.