“Манчестер Сити” ҳам Европа лигасидан чиқиб кетди. Португалиянинг “Спортинг” клуби Манчини шогирдларини мусобақадан чиқариб юборди. Дастлабки ўйинда минимал ғалабага эришган португалияликлар, жавоб ўйиннинг дастлабки бўлимидан сўнг тўқнашув тақдирини ҳал қилиб қўйгандек эдилар: танаффусга улар 2:0 ҳисобида ғалаба билан чиқиб кетдилар. Иккинчи 45 дақиқаликда манчестерликлар 3та гол уришнинг уддасидан чиқдилар. Аммо уларга битта гол камлик қилган бўлса, сафарда урилган голлар “Спортинг”ни чорак финалга олиб чиқди.
Украинанинг “Металлист” жамоаси эса ўзи учун янги тарих ёзди. Харьковликлар дастлабки ўйинда мағлубиятга учраганларидан кейин, бу жуфтликда “Олимпиакос” фаворит деб эътироф этилаётган эди. Ўйиннинг бошида греклар ҳисобни очишгани сабаб, украинларнинг вазифаси янада қийинлашиб кетди. Аммо “Металлист” сўнгги дақиқада 2та тўп киритиб ва яна бир пенальтини амалга ошира олмай, сафарда урилган голлар ҳисобига “Олимпиакос”ни 1/8 финалда тўхтатди.
“Шальке-04” эса ўз ватандошлари — “Ҳанновер-96” натижасини такрорлаб, рақиби дарвозасига 4та гол урди. “Твенте” эса атиги битта тўп билан жавоб бера олди, холос. Шу тариқа, Голландиянинг 3та клуби ушбу босқичда ўз юришини тугатишди.
Испаниянинг “Атлетико” клуби эса худди биринчи ўйинда бўлгани каби, жавоб учрашувида ҳам Туркиянинг “Бешиктош”ига ҳеч қандай имкон қолдирмади.
ЕВРОПА ЛИГАСИ, 1/8 ФИНАЛ, ЖАВОБ УЧРАШУВЛАРИ
МАНЧЕСТЕР СИТИ (Англия) – СПОРТИНГ (Португалия) – 3:2 (0:2)
Голлар: 0:1 – Фернандес (33), 0:2 – ван Вольфсвинкел (40), 1:2 – Агуэро (60), 2:2 – Балотелли (75, пенальти), 3:2 – Агуэро (82).
МАНЧЕСТЕР СИТИ: Жо Харт, Туре, Ричардс, Савич, Коларов, Яя Туре, Писарро (Жеко, 55), Сильва (Насри, 66), Жонсон (Н. де Йонг, 46), Агуэро, Балотелли.
СПОРТИНГ: Патрисиу, Полга, Каррису, Шандао, Инсуа, Перейринья, Схарс, Капель (Жеффрен, 63), Измайлов, Фернандес (Нето, 64), ван Вольфсвинкел (Каррильо, 68).
Огоҳлантиришлар: Яя Туре (13), Коларов (22), Фернандес (26), Каррису (62), Савич (73), Балотелли (90), Полга (90).
Биринчи ўйин – 0:1.
ОЛИМПИАКОС (Греция) – МЕТАЛЛИСТ (Украина) – 1:2 (1:0)
Голлар: 1:0 – Маркано (14), 1:1 – Вильягра (81), 1:2 – Девич (86).
ОЛИМПИАКОС: Медьери, Маркано, Пападопулос, Маньятис (Модесто, 59), Торосидис, Ибагаса (Макун, 45), Холебас, Фустер, Орбаис (Санто, 88), Миральяс, Жеббур.
МЕТАЛЛИСТ: Дишленкович, Папа, Пшеничных, Торсильери, Вильягра, Марлос (Девич, 46), Чако Торрес, Соса, Себа Бланко (Валяев, 90), Тайсон, Клейтон.
Огоҳлантиришлар: Вильягра (32), Себа Бланко (36), Орбаис (57), Модесто (77), Пападопулос (79), Девич (87), Соса (90).
Биринчи ўйин – 1:0.
ШАЛЬКЕ 04 (Германия) – ТВЕНТЕ (Голландия) – 4:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – В. Янссен (14), 1:1 – Хунтелар (29), 2:1 – Хунтелар (57, пенальти), 3:1 – Ж.Жонс (71), 4:1 – Хунтелар (81).
ШАЛЬКЕ 04: Хильдебранд, Утида, Холтби, Пападопулос, Фукс, Дракслер (Обаси, 90), Ж. Жонс (Моритц, 88), Матип, Хунтелар, Фарфан (Марика, 86), Рауль.
ТВЕНТЕ: Михайлов, Дуглас, Росалес, Бенгтссон, Тиендалли, Брама (Плет, 76), Лежерс (Фер, 51), Байрами (Жон, 57), В. Янссен, Л. де Йонг, Шадли.
Огоҳлантиришлар: Фукс (25), Хунтелар (27), Росалес (40), Лежерс (45), Тиендалли (55), В. Янссен (56), Холтби (69), Л. де Йонг (79).
Биринчи ўйин – 0:1.
БЕШИКТОШ (Туркия) – АТЛЕТИКО (Испания) – 0:3 (0:1)
Голлар: 0:1 – Адриан (26), 0:2 – Фалькао (83), 0:3 – Сальвио (90).
БЕШИКТОШ: Генен, Коркмаз, Сивок, Тораман (Аурелио, 61), Даг (Голошко, 46), Кавлак, Фернандеш, Кейбаши, Симау (Пектемек, 59), Эду Гонсалвеш, Угу Алмейда.
АТЛЕТИКО: Куртуа, Миранда, Годин, Филипе Луис, Габи (А. Домингес , 85), М. Суарес, Коке (Сальвио, 73), Туран (Ассунсао, 68), Хуанфран, Фалькао, Адриан.
Огоҳлантиришлар: Туран (13), Угу Алмейда (29), Габи (33), Коркмаз (44), Сивок (45), Хуанфран (66), Кавлак (90).
Биринчи ўйин – 1:3.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).