Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Англия сени соғинади! Ромарионинг ҳақиқий вориси, омадли ва омадсиз Агуэро ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Серхио Агуэро соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Кеча у матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилди: “Менинг соғлигим биринчи ўринда. Шифокорлар менга ўйнашни тўхтатишни маслаҳат беришди, шунинг учун мен “Барселона”дан кетяпман ва профессионал футболни тарк этяпман”, - деди кўз ёшларини тия олмади.

Серхио Агуэро нима учун футболдан кетмоқда?

30-октабр куни “Барселона” “Алавес”га қарши кураш олиб борди, ўшанда биринчи бўлим охирида Агуэро нафас қисганлиги сабабли кўкрагини ушлаб олди ва бир неча сониядан сўнг майсазорга йиқилди. “Барселона” шифокорлари замбил билан югуриб келишди, лекин у майдонни ўзи тарк этди.

Дастлабки текширув чоғида шифокорлар жиддий бирор нарса аниқламадилар. “Барса” раҳбарияти ҳужумчини зудлик билан касалхонага юборди ва улар шундай хулосага келишди: чуқур текширувдан ўтиш керак. Инсайдер Хосе Алварес шундай деди: “Унинг енгил тахикардияси бор. Аргентиналик футболчи кейинги текширувлар учун шифохонага олиб кетилмоқда. У яхши ҳолатда, лекин шифокорлар чуқурроқ текширув ўтказмоқчи”.

Бир кун ўтиб, Агуэро ўзининг твиттеридаги саҳифаси орқали, ўзини яхши тутаётганини ва тикланиш жараёнига тайёрланаётганини ёзди.

Худди шу маълумотни Хави ҳам тасдиқлади: “Умид қиламизки, у футбол ўйнашда давом эта олади”.

Буюк аргентиналик

Серхио Агуэро энди профессионал даражада футбол ўйнамаслигига ишониш қийин. У эндигина 33 ёшда. Ўтган ёзда аргентиналик футболчи Америка кубогини қўлга киритди ва “Манчестер Сити” билан эмоционал тарзда хайрлашди. Англия Премьер-лигаси ва шаҳар аҳолиси учун Агуэро шубҳасиз қаҳрамон ва тарихдаги энг эсда қоларли футболчилардан бири ҳисобланади. 

Аргентиналик футболчи клуб тарихидаги энг яхши тўпурар (260 гол) ва “Сити”нинг унвонлар сони бўйича рекордчиси (15 та соврин). Аммо рақамлар ва совринлардан ҳам муҳимроқ нарса шундаки, Кун мухлислар хотирасида абадий қолади. Агуэро 2011/12 йилги чемпионатнинг сўнгги сониялари олтин голи муаллифи. Ўша мавсумдаги Англия футболи тарихидаги энг кутилмаган ҳодисалардан бири бўлиб, айнан аргентиналик футболчининг голи “Манчестер Сити”га Премьер-лигадаги илк ғалабасини тақдим этди. 

Бахтсиз якун

“Шаҳарликлар” таркибидаги сўнгги ўйинда Агуэро Чемпионлар лигаси финалида мағлуб бўлди, кейин эса, ниҳоят, узоқ йиллик дўсти Лионель Месси билан бир клубда ўйнаш умиди билан “Барселона”га кўчиб ўтди. Улар биргаликда 2008 йилги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритдилар ва терма жамоанинг йиғинида доимо бир хонада яшашди. Бу трансфер унинг фаолиятидаги янги бобнинг бошланиши эди. Бироқ, ўшанда ҳам ҳаммаси энг ёмон сценарий бўйича кетди: Месси ПСЖга кетди, Серхио эса тўпиғидан олган жароҳати туфайли октабр ойининг ўрталаригача “кўк-анорранглилар” сафида дебютини ўтказа олмади.

“Барса”даги қисқа боб

Шунга қарамай, Агуэро “Барселона” учун бешта ўйин ўтказди ва ҳатто гол уришга ҳам улгурди. Аргентиналикнинг ягона голи “эл-классико”га тўғри келди, аммо каталонияликлар барибир “Реал Мадрид”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. 30-октабр куни эса Серхио сўнгги бор майдонга тушди... 

Агуэронинг қарори мантиқий. Албатта, у яна бир неча йил ўйнаш ниятида эди, лекин ҳеч ким ўз соғлигини ва ҳаётини хавф остига қўя олмайди, айниқса юрак муаммолари ҳақида гап кетганда. “Барселона” аргентиналикнинг қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлади, аммо бу улар учун яна бир зарба бўлди. Агуэро кетади, Депай ва Брейтвэйт жароҳат олган, шунинг учун каталонияликлар таркибида фақат битта соғлом ҳужумчи бор - Люк Де Йонг. Қишда каталонияликлар трансфер амалга ошириши аниқ.

Даҳшатли тенденция

Аммо “Барса”нинг қийинчиликларини Агуэро ва умуман жаҳон футболи билан солиштирганда ҳеч нарса эмас. Охирги йилларда футболчилар юрак билан боғлиқ муаммоларга тез-тез учрай бошлади. Ҳатто ўтган ҳафтада ҳам бирданига иккита воқеа содир бўлди: “Норвич” – “Манчестер Юнайтед” учрашувида “қизил иблислар” ҳимоячиси Виктор Линделёф, “Наполи” – “Эмполи” ўйинида эса ҳужумчи Пётр Зелинскида ҳам шунга ўхшаш муаммо бўлди.

Ўйиндан сўнг Линделёфга юрак монитори ўрнатилди ва Зелинскига шунчаки танаффус берилди. Аммо буларнинг барчаси бу йилги энг резонансли ҳолат – Финляндиянинг Евро-2020 ўйинида Кристиан Эриксеннинг клиник ўлими фонида ҳеч нарса эмас. Данияликни бутун дунё кўз ўнгида қайта тирилтирилди ва шу пайтгача у майдонга.

Ноябрь ойида “Реал”га қарши Чемпионлар лигаси ўйинида “Шериф”нинг қанот ҳимоячиси Адама Траоре алмаштирилганини эслашимиз. Бир ой олдин эса “Шеффилд Юнайтед” футболчиси Жон Флек “Рединг”га қарши ўйинда ҳушидан кетган. Икки йил муқаддам миокардит ташхиси қўйилган “Аякс” ҳимоячиси Дейли Блинд ҳақида ҳам унутмаслик керак.

Футболда юрак билан боғлиқ муаммолар ҳақиқатан ҳам кўпайган. Ўтган йили трибунадаги мухлисларга ҳам тез-тез ёрдам керак бўлиб қолди. Европада буларнинг барчаси коронавируснинг ўзи ёки эмлашнинг оқибати деган назария кучайиб бормоқда. Бироқ, ҳеч ким юрак муаммоларининг ковид билан боғлиқлигини расман тасдиқламади.

Қуйида Серхио Агуэронинг “Сити”даги шахсий ютуқларидан фақат бир қисми келтирилган

  • Клуб тарихидаги энг яхши тўпурар: 260 та гол.
  • Премьер-лига тарихидаги энг яхши хорижлик тўпурар: 184 та гол
  • Кетма-кет 5 мавсумда 20 ва ундан кўп гол урган футболчи.
  • Премьер-лигада унга қарши ўйнаган 33 та рақибдан 32 тасида гол урган.
  • 10 мавсумда у 12 та хет-трик қайд этди - бу Роналду, Кантона, Бергкамп,   Клинсманн, Виалли, Саа, Бэйл, Фирмино, Старриж, Эт’О ва Жирудан кўпроқ.
  • 7 марта Премьер-лигада ойнинг энг яхши футболчиси бўлди.
  • 2019 йилда Премьер-лига тарихидаги энг яхши хорижлик футболчилар рўйхатини тузилди, “Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси Терри Анри 45% овоз билан биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин эса Криштиану Роналдуга тегишли (14%). Учинчи ўриндан МЮнинг яна бир вакили Эрик Кантона жой олди (12%).
  • Шуни ҳам таъкидлаш керакки, юқорида номи келтирилган барча футболчилар АПЛда Агуэродан камроқ гол уришди: Анри - 175, Роналду - 84 (португалларнинг иккинчи келишини ҳисобга олмаймиз) ва Кантона - 73. Чемпионлик унвонларида солиштирадиган бўлсак, Агуэро яна бешта кубок билан биринчи ўринда. Улардан кейин Кантона (4), Роналду (3) ва Анри (2) жой олди.
  • Статистикага кўра, Серхио Агуэро Терри Анрини голга сарфлаган вақти бўйича ҳам ортда қолдирди: аргентиналикка 1 гол уриш учун ўртача 108 дақиқа керак бўлган, французга эса 121 дақиқа. Кучли учлида эса афсонавий Алан Ширер ва 146 дақиқа.

Аргентиналик футболчининг мақомига нисбатан адолатсизликни Терри Анри ҳам тасдиқлади: “Менимча, биз баъзида Агуэрони эътибордан четда қолдирамиз, аммо статистика шуни кўрсатадики, у энг зўри”.

Мураббийлар, жамоадошлар ва мутахассислар Серхио Агуэро ҳақида нима дейишган?

Пеп Гвардиола: “У бизнинг алмаштириб бўлмас футболчимиз эди. Агуэро жамоа учун борини берарди. Унинг “Сити” учун хизмати катта”.

Мануэль Пеллегрини: “Агуэро муҳим футболчи, чунки у майдонда бошқалардан фарқ қилади. У муҳим дақиқаларда ўзини кўрсатишни яхши кўради”.

Роберто Манчини: “Менимча, Серхио Агуэро ажойиб футболчи. Серхио – Ромарионинг ҳақиқий вориси”.

“Ман Сити” президенти Халдун Ал Муборак: “Серхио Агуэро - барча “Ман Сити” мухлислари хотирасида қоладиган ажойиб футболчи”.

Жозе Моуриньо: “Мен ҳар доим Агуэрога қарши ўйинларга яхши тайёргарлик кўраман, лекин уни тўхтатиб бўлмайди. Ҳар сафар у гол уриш учун бўшлиқ топади. Ажойиб профессионал”.

Неманя Видич: “Агуэро – юқори савияли футболчи. У Премер-лигага жуда тез мослаша олди, бу эса уни қандай футболчи эканлигини кўрсатади. Серхио кучли зарба бера олади, дриблингга ўтади ва жарима майдони ташқарисидан гол уради. Мен бундай футболчиларни камдан-кам учратганман”.

Габриэль Жезус: “Мен учун у клуб тарихидаги энг яхши футболчи”.

Алан Ширер: “Мен Агуэрони яхши кўраман! У исталган позициядан гол уради. Туғма истеъдод”.

Уэйн Руни: “У ажойиб футболчи. Серхио Премьер-лигада ҳақиқий кашфиётга айланди, у дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Унинг ажойиб тезлиги бор ва ишончим комилки, уни “Манчестер Сити” ва Англия бундай ажойиб ўйинчини соғинади”.

Эден Азар: “Агуэро доим барқарор. Баъзида жароҳат олади, лекин майдонда бўлганида доим гол уришга ҳаракат қилади. Шунинг учун у мен учун энг яхшилардан биридир”.

***

Футбол сени соғинади, Серхио!


Интернет материаллари асосида Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:00, 16.12.2021. Ўқилди: 4466 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик