Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Одил Аҳмедовга 13 йил аввал Намангандаги ўйиндан кейин полковник қаматиш билан таҳдид қилгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистонлик собиқ футболчи Одил Аҳмедов ҳаёт йўлига бағишланган «Орзунинг шонли йўли» китобида 2008 йил «Пахтакор» сафида «Навбаҳор»га қарши кечган сафар ўйинида юз берган тушунмовчилик ва шу сабаб футболчига бўлган таҳдидлар ҳақида маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, Одил Намангандаги ўйин вақтида гол урган ва уни нишонлаш вақтида кўрсаткич бармоғи билан трибунага ишора қилганди. Бу ҳолатни мухлислар нотўғри тушунган ва Аҳмедовни ўрта бармоғини кўрсатиб, беҳурматлик қилганликда айблаганди.

Одилнинг ўзи бу ҳолатни қуйидагича изоҳлайди:

"2008 йилда «Навбаҳор»га қарши ўйнадик. Ўша ўйинда гол урдим. VIP — ҳудудга ёндош трибуналарда ўтирган отам ва акам томон югурар эканман, кўрсаткич бармоғимни кўрсатганча ўнг қўлимни кўтардим. Бир зумда трибуналарда шовқин-сурон, бақир-чақир, тартибсизликлар турди. Одамлар бирданига қўзғалганди. Мен томон нималардир учди.

«Навбаҳор»га урган голим шунчалик ёқмадими?, деган таажжубли ўй ўтди кўнглимдан. Наманганлик футболчининг «Навбаҳор» дарвозасини ишғол этгани шунчалик таъсир қилдими? Лекин одамлар бошқа ўйга борган экан.

Мен гўёки… ўрта бармоғимни кўрсатган эмишман. Голни нишонлаётганимни бундай талқин қилишганидан ҳам ҳайратда эдим, ҳам даҳшатга тушдим.

Аҳмедовнинг айтишича, ўйиндан кейин катта лавозимдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими у ва отасини тўхтатиб, таҳдид қилган.

Энг ёмони ўйиндан кейин бўлди. Дадам билан бирга машинада уйга қайтмоқчи бўлиб тургандик. Шу пайт клуб ҳовлисига ички ишларга тегишли, байроқ сурати ҳошия қилинган иккита машина кириб келди. Шундоқ ёнимизда тўхтади. Погонидан полковник эканлиги билиниб турган ходим дадамга юзма-юз бўлиб ўдағайлади:

— Ўғлингизни олиб кетамиз!
— Қўйинг, командир, эртага Тошкентга кетади, эшитган қулоққа яхши эмас, — ялинарди дадам.

— Йўлимизни тўсманг, қани ўғлингиз?
— Илтимос, командир…

Мен бу суҳбатга аралашишни лозим топдим,

— Ассалому алайкум, тинчликми?, — деб сўрадим.

Полковник менга эътибор бермади ёки менсимадими, дадамга гапиришда давом этди:

— Одам ўз ҳамюртларига ҳам ўрта бармоғини кўрсатадими? Ким бўлиб кетган ўзи? Шунақа кучайганми, а? Шунақа зўрми? Қанчадан-қанча зўрларни кўрганмиз, бир ерга кириб чиққандан кейин мулла минган эшакдек бўлиб қолади!

Ҳаммасини тушундим. Бугунги голни нишонлаганимни булар нотўғри тушуниб, «ўрта бармоғини кўрсатди»га чиқаряпти.

Аҳмедов бу воқеадан кейин бир неча кун Тошкентга қайта олмаган, уни довон йўлидаги постдан ортга қайтариб юборишган.

Эртаси куни уйдагилар билан хайрлашиб, Тошкентга жўнадим. Довонга чиқиш олдидаги постда паспортимни текширган ДАН ходими машина ҳужжатларимни олди-да:

— Машинани ўнгга оласиз, ака!, — дея буюрди.

— Нимага? тинчликми?

— Узр, Одил ака, шунақа буйруқ бор…

— Кимдан буйруқ?

— Катталардан…

— Катталар ким?

— Узр, ака, қолганини айта олмайман. Илтимос, ўнгга ўтинг.

ДАН ходимининг буйруғига бўйсунишдан ўзга чорам йўқ эди. Машинани йўл четида тўхтатиб, пост ёнидаги бинога кирдим. Паспортимни олишга ким буйруқ берганига қизиқдим. Ҳеч ким тайинли гап айтмас, ҳужжатларимни ҳам қайтармасди. Орада анча сарсон бўлдим. Наманганга қайтишим кераклиги айтилди.

Эртаси куни ҳам шу ҳолат такрорланди.

Ички ишлардаги ҳалиги полковник чиндан ҳам мени қаматиш ҳаракатига тушиб қолганини тушундим. «Пахтакор» раҳбариятига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтирдим.

Кечки пайт уйимиз дарвозаси тақиллаб қолди. Кечаги полковник турибди. Бугун анча ювош тортган, сермулозамат, тилидан бол томарди.

— Узр, Олимжон ака, Одил ака… қизишиб кетдик. Сизларни ҳам анча овора қилдик. Одил ака бемалол Тошкентга кетса бўлади.

Нега бирдан бундай қарорга келганини тушунолмадик.

Довонга кўтарилаётганда Илҳом Шарипов қўнғироқ қилиб қолди:

— Алло, Одил! Яхшимисан? Келяпсанми?

— Яхшимисиз, Илҳом ака? Ҳа, қайтяпман. Тинчликми, нима бўлди?

— Клубдагилар Мираброр Усмоновга (ўша вақтдаги ЎФФ президенти) қўнғироқ қилган экан. Мираброр ака ўртага тушибди.

Ҳаммасига тушундим. Мираброр Зуфарович менга ўшанда ёрдам берган экан.

Одил Аҳмедов, «Орзунинг шонли йўли» китобидан парча.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:21, 22.12.2021. Ўқилди: 10733 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик