Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      •   Қўқон-1912
      • 1:1
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      •   ОКМК
      • 1:0
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 - Насаф
6-тур ОКМК - Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Луиш Нани ҳикояси (2-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Очликни тушунтириб бериш қийин. Айрим инсонлар: «Африкадаги қашшоқ болаларга қаранг» - дейди. Ҳа, сиз уларни қандай оч қолаётганини кўришингиз мумкин. Лекин улар буни ўз танасида ҳис қилиб кўрмаган. Оғзингиз қуриб қолиши ва қорнингизнинг тинимсиз ғулдураши ва бутун танангиз бўйлаб оғриқни ҳис қилиб кўрганмисиз? Шундай пайтлар бўлардики танамнинг бир қисмини пишириб еб кўрса бўлармикан деб ўйлаб қолардим. Бундай ҳолатларни жуда кўп ҳис қилганман. Буларга кўникиш қийин эди.

Лекин очликнинг бир яхши томони ҳам бор – у сизни изланишга, янги қарорлар қабул қилишга мажбурлайди.

Кунлардан бир куни катта акам Пауло Роберто хаёлига бир фикр келиб қолди. Ўйлашимча 10 ёшлар атрофида эдим. Акам мендан 5 ёшга катта эди ва қайсидир томонлама оиламизда отамнинг ўрнида эди. У мени кўп нарсаларга ўргатган. Акам менга шундай деди: «Кел, Лиссабоннинг бойлар яшайдиган туманига бориб улардан овқат сўраймиз».

Менга бу фикр унчалик ҳам ёқмади. Наҳотки ҳаммаси шунчалар осон бўлса? Лекин Пауло уларда ортиқча овқат бўлишини биларди ва у адашмаган эди. Мен ҳайратда эдим. Чунки улар бизга нон, шўрва ва печеньелар беришарди. Кимлардир бизни уйига таклиф этарди. Яна кимлардир овқат сотиб олишимиз учун бизга пул берарди. Биз ҳаттоки у ерда янги дўстлар ҳам орттиришга улгурдик. Ўйлашимча, биз уларга ёқиб қолгандик, чунки биз ўғрилик қилмасдик. Биз илтимос қилардик. Биз ростгўй эдик.

Бир куни Пауло билан футбол ўйнаётганимизда бир питссерияга кўзимиз тушиб қолди. Бориб улардан бироз овқат қолдиқлари борми деб сўраганимзида улар бизга рад жавобини беришди. Аммо у ердан чиқиб кетаётганимизда бир аёл ортимиздан чиқиб келди. «Салом. Ҳой, ҳой! Тўхтанглар!» Икки дақиқадан сўнг у ўзи билан пицца олиб келди. Ох, дўстим, бу пицца… у жуда ҳам ширин эди.

Агар сиз ростакам очликни ҳис қилмаган бўлсангиз, мени ошириб юбораяпти деб ўйлашингиз мумкин. Бироқ мен ростан айтяпман, чунки уни яна бир бор татиб кўриш имкониятим бор. Кейин ўша аёл биз бу ерда нима қилаётганимизни сўради. Акам футбол ўйнаётганимизни айтди. Кейин эса у бизни эртага ҳам бу ерга келиш ёки келмаслигимизни сўради. У биз футболни қандай ўйнашимизни кўрмоқчи эди. Биз аёл хоҳлаганидек қилдик. У акамнинг ўйинини кўриб шундай деди: "Охо, ўйининг жуда яхши!” Кейин эса шундай деди: «Мени профессионал футболчи дўстим бор. Балки у сенга ёрдам бера олар»

Унинг дўстини исми Марко Аурелио эди. Бироз вақтдан сўнг у акамни «Спортинг» клубида машғулот ўтказиши борасида келишувга эришди. Шу тариқа, пицца сўраган акам, Португалиянинг энг яхши жамоаларидан бирида синовдан ўтиш имкониятига эга бўлди. Ёмон эмас!

Бу ҳаётингизда учраши мумкин бўлган энг катта имконият эди. Лекин акам машғулотга кеч қолди… нақд бир ойга! Жиддий айтяпман. Бир соат эмас. 20 дақиқа эмас. Бир ой!

Пауло мендан фарқ қиларди, сабаби ҳам шунда. Шак шубҳасиз, у жуда яхши футболчи эди, аммо унинг боши жойида эмасди. Унинг ёмон дўстлари кўп эди. Шу туфайли у ҳам чекишни бошлаб юборганди. У «Спортинг» кўригига кеч қолганидан сўнг бироз вақт ўтиб Нидерландияга «Спарта Роттердам» клубида машғулот ўтказишга йўл олди. Лекин у ҳеч қачон профессионал футболчи бўлишни истамасди. У «Спортинг»дан тақдим этилган бу имкониятни кўкка совургач, тангри оиламиздан айнан мени футболчи бўлишим учун яратган эканини тушуниб етдим. Барча акаларимда тўғри йўлда юриш борасида муаммоси бор эди. Уларга тартиб, мақсад, позитив фикрлаш етишмасди. Айнан мазкур сифатлар менда бор эди.

Давоми бор...

Манба: https://t.me/Turdialiyev_Hasan
Киритилди: 10:00, 25.12.2021. Ўқилди: 2526 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қўқон-1912 Тома Табатадзе 2
10 Қизилқум Жамбули Жигаури 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик