Салоҳ — АПЛда энг кўп зарба бераётган футболчи. Роналду-чи?
Англия чемпионатининг жорий мавсумида "Манчестер Сити" клуби 44 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, "Ливерпуль" 3 очко фарқ билан 2-ўринни эгаллаб турибди.
WhoScored берган маълумотга кўра, мерсисайдликларнинг ҳужум учлиги жорий мавсумда рақиблар дарвозаси томон энг кўп зарба бераётган футболчилар бўлиб туришибди. Муҳаммад Салоҳ 71та зарба билан яққол пешқадам бўлиб турган бўлса, Садио Мане (54) ва Диогу Жота (49) кейинги поғоналарни эгаллаб туришибди.
"Лидс" аъзоси Равинья 48 зарба билан 4-поғонани эгаллаган бўлса, Криштиану Роналду кучли бешликка кирди (46 зарба).
1. Муҳаммад Салоҳ (Ливерпуль) — 71 зарба;
2. Садио Мане (Ливерпуль) — 54 зарба;
3. Диогу Жота (Ливерпуль) — 49 зарба;
4. Рафинья (Лидс) — 48 зарба;
5. Криштиану Роналду (Манчестер Юнайтед) — 46 зарба;
6. Майкл Антонио (Вест Хэм) — 44 зарба;
7-8. Леандро Троссард (Брайтон) — 41 зарба;
7-8. Жаррод Боуэн (Вест Хэм) — 41 зарба;
9. Адам Армстронг (Саутгемптон) — 40 зарба;
10. Жоау Канселу — (Манчестер Сити) — 39 зарба.
Манба: sport24.ru
Мисрлик футболчи 15та гол билан АПЛда тўпурарлар рўйхатида пешқадам бўлиб турган бўлса, Диогу Жота 10та зарба билан иккинчи ўринга жойлашган. Мане ҳисобида эса 7та гол мавжуд.
Киритилди: 20:26, 25.12.2021. Ўқилди: 3297 марта. Фикрлар: 6 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар