Бугун 2 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • 2:0
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • 1:0
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 2:2
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • -:-
      • Сельта
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Хетафе
  • Суперлига
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Хоразм
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • 2:1
      • Челси

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Нефтчи 1 3
3 Локомотив 1 3
4 Пахтакор 1 3
5 Навбаҳор 1 3
6 Бунёдкор 1 3
7 Бухоро 1 3
8 Насаф 1 3
9 Динамо 1 0
10 ОКМК 1 0
11 Хоразм 1 0
12 Қўқон-1912 1 0
13 Сурхон 1 0
14 Қизилқум 1 0
15 Машъал 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи 3-0 Машъал
1-тур Локомотив 3-1 Сурхон
1-тур Динамо 1-2 Навбаҳор
1-тур ОКМК 0-1 Бунёдкор
1-тур Насаф 1-0 Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лочин Солиев: «Андижон»дан кетганим йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Андижон" жамоасининг моҳир ҳужумчиси Лочин Солиев ўзининг ажойиб ўйинлари билан ишқибозлар меҳрини қозонган. Футболчи ўз меҳнати орқали жамоанинг етакчиларидан бирига айлана олган десак муболаға қилмаймиз. Бу йилги 21-миллий чемпионатда ҳам Солиевга катта ишонч билан қаралмоқда. Лекин қишки тайёргарлик чоғида у оёғидан жароҳат олганлиги сабабли дастлабки учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур. Бу ҳол эса мухлисларни ҳавотирга солаётгани бор гап. Қолаверса, унинг "Бухоро"га кўчиб ўтиши борасида ҳам гап-сўзлар кўпайиб кетди. Кўпчилик Лочинни аллақачон бухороликка айлантириб бўлганлар. Аммо у "Андижон"дан ҳеч қаерга кетгани йўқ. Чунки ҳужумчи «Бургутлар»нинг ўзига ҳам керак.

- Яна "Бухоро"га ўтишингиз ҳақидаги миш-мишлар авж олганди. Ушбу вазиятга ойдинлик киритиб ўтсангиз...

- Менга бир қатор жамоалардан таклифлар бор эди. Уларнинг орасида «Бухоро» ҳам таклиф билан чиққанди. Ростдан ушбу жамоа мени ўз сафида кўришни хоҳламоқда. Лекин менинг "Андижон" билан амалда шартномам бор. Шу боис ҳозирча клубдан кетиш ҳақида ўйлаётганим йўқ ва бу борада ҳаракат ҳам қилмаяпман. Янги мавсумда жамоадошларим билан биргаликда ишқибозларимизни хурсанд қилишга ва яна бир бор тўпурарликка эришишга ҳаракат қиламиз. Шунингдек, миллий терма жамоа таркибидан ўрин олиш учун ҳам курашаман. Тўғриси, мухлислар ҳам менинг "Андижон"дан кетишимни исташмади. Қолаверса, ўзим ҳам бу жамоани тарк этишни хоҳламадим.

- Бундан ташқари "Андижон"нинг тайёргарлигида жароҳатингиз сабабли қатнаша олмаяпсиз. Бу қандай содир бўлди?

-  Туркияга кетишимиздан аввал Тошкентда йиғин ўтказдик. Ўша ерда «Бухоро»га қарши ўртоқлик учрашувида оёғимнинг орқа пойидан жароҳат олдим. Ўшанда ҳаммаси ўтиб кетади дея, жамоа билан Туркияга кетдим. Лекин у ерда ҳам безовта қилди. Андижонга келиб шифокорларга учраганимдан сўнг бу жароҳатим жиддий эканлигини билдим. Айни пайтда жамоа билан бирга бўлсам-да, якка тартибда шуғулланяпман. Куни-кеча яна шифокорларга учраганимда бутунлай соғайганимни ва машғулотларга қўшилишим мумкинлигини айтдилар.

- Янги бош мураббий Александр Аверьянов сизда қандай таассурот қолдиряпти?

- Александр Николаевич катта тажрибага эга. Шунинг учун мураббийдан кўп нарса ўрганса бўлади. Бу мутахассис билан "Андижон"ни кучайтиришга ҳаракат қиляпмиз.

- Жамоанинг ҳужум чизиғига янги ўйинчилар таклиф этилди. Жароҳатингиз туфайли ҳозирча майдонга туша олмайсиз. Бу вазиятда асосий таркибдаги ўрнингизни йўқотишингиз ҳеч гап эмас. Бу сизни ҳавотирга солмаяптими?

 - Йўқ. Мен ўз кучимга ишонаман. Жамоада рақобат бўлгани яхши. Чемпионатимиз 10-15та ўйин билан тугаб қолмайди. Жароҳатимдан қутулиб олганимдан сўнг яна асосий таркибда майдонга тушиб жамоага фойда келтиришимга ишонаман.   

- Умуман айтганда, сиздан ташқари Фарҳод Тоҳиров, Баҳодир Валиев, Владимир Шишелов, Акмал Жўрабоев каби ҳужумчилар бор. Улар ҳақида фикрингиз қандай?

- Биздаги ҳужумчиларнинг савияси юқори. Мисол учун Шишеловдан машғулот пайтида ва ўйин давомида кўп нарсаларни ўрганса бўлади. Шуни айтишим мумкинки, барча ўйинчилар ўзининг меҳнатлари билан "Андижон"га ёрдам бера оладилар.

- Шунингдек, мухлисларни янги мавсумда "Андижон" қандай натижа кўрсата оларкин деган савол ўйлантирмоқда...

- Биласиз, авваллари янги мавсум бошлангунига қадар таркибда кўплаб ўзгаришлар юз берарди. Бу сафар эса ўша ҳолат камроқ кузатилди. Жамоага келган янги футболчилар албатта фойда келтирадилар. Мен бунга ишонаман.

- Кўпчилик "Андижон"га тақвим қулай келганини таъкидлашмоқда. Бу борада фикрингиз қандай?

- Омадли келгани тўғри. Аммо чемпионатдаги кураш осон кечмайди. Олий лигада кучсиз клубнинг ўзи йўқ. Ҳамма жамоалар яхши ўринлар учун курашишни хоҳлайди. Менимча тақвимнинг бундай кўриниш олиши "Андижон" учун қўшимча далда бўлиши мумкин.

- Ўтган йилги ўйинларингиз билан етакчилик қилгансиз. Айтингчи, янги мавсумда етакчи футболчи сифатида кимни айтган бўлардингиз?

- Жамоамизнинг ҳар бир чизиғида ўз ишини яхши биладиган футболчилар жамланган деб ўйлайман. Масалан, ҳужумда Владимир Шишелов, ярим ҳимояда Иброҳим Отахонов, умуман кимнидир алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин бўлса керак. Биз асосан жамоавий ўйин кўрсатиб ғалабаларга эришмоқчимиз.

- Маҳаллий ўйинчиларга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Аверьянов ҳам бир неча бор таъкидлади. Буни жамоанинг ютуғи деб ҳисоблаш мумкинми?

- Ҳа, албатта. Мен ҳам мураббийимизнинг фикрига қўшиламан. Майдонда маҳаллий ўйинчилар қанча кўп бўлса бу Андижон футболининг ютуғи саналади. Бу нарса уларнинг тажрибаси ошишига хизмат қилади.

- Янги мавсум бошланаётгани учун футболчиларнинг кайфияти чоғ бўлади. Лекин жароҳатга учраб сафдан чиққанингизни инобатга олсак бу кайфиятингизга таъсир қилмаяптими?

- Кайфиятимга таъсир қиляпти. Соғ бўлган пайтимда ҳам чемпионат бошида кўпинча заҳирадан майдонга тушардим. Бу йил эса жароҳатга учраганим боис дастлабки учрашувларда асосий таркибдан жой олмасам керак. Лекин тушкунликка тушмасдан ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

- Мухлислар сизни қачон майдонда кўришлари мумкин?

- Жисмоний тайёргарлигим оптимал формага чиққач 2-3та ўйиндан кейин майдонга тушишим мумкин. Лекин аниқ жавоб айта олмайман. Машғулотларда ўзимни кўрсатиш учун астойдил ишлайман. Мендан ташқари жамоамизда тўрт нафар ҳужумчи бор. Улар йўқлигимни билдиришмайди.

- "Андижон" чемпионатдаги дастлабки турда "Металлург" майдонидан бир очко билан қайтди...

- Бу мавсумдаги биринчи учрашув эди ва жамоадошларим яхши ўйин кўрсатиб сафардан дастлабки очкони қўлга киритдилар. Меҳмонда ўйнаганликларини инобатга олганда буни яхши натижа деб ҳисобласак бўлади. 

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.burgutlar.com
Киритилди: 14:10, 21.03.2012. Ўқилди: 8538 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 1
6 Навбаҳор Забиҳилло Ўринбоев 1
7 Локомотив Муҳаммадали Реимов 1
8 Локомотив Қувончбек Абраев 1
9 Локомотив Лазизбек Мирзаев 1
10 Сурхон Чинеду Стефан 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.