Бугун 23 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • 1:1
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • 5:0
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • 1:0
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • 0:2
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • 1:0
      • Лечче
      • 23.03.2026 00:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Интер
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • 1:2
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • 2:0
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • 0:3
      • Ноттингем Форест
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:2
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • 1:0
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • 3:4
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • 2:1
      • Бетис
      • 23.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:2
      • Атлетико

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 29 73
2 Реал Мадрид 29 69
3 Вильярреал 29 58
4 Атлетико 29 57
5 Бетис 29 44
6 Сельта 29 41
7 Реал Сосьедад 29 38
8 Хетафе 29 38
9 Атлетик Бильбао 29 38
10 Осасуна 29 37
11 Эспаньол 29 37
12 Валенсия 29 35
13 Жирона 29 34
14 Райо Вальекано 29 32
15 Алавес 29 31
16 Севилья 29 31
17 Эльче 29 29
18 Мальорка 29 28
19 Леванте 29 26
20 Реал Овьедо 29 21

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Вильярреал 3-1 Реал Сосьедад
29-тур Эльче 2-1 Мальорка
29-тур Эспаньол 1-2 Хетафе
29-тур Леванте 4-2 Реал Овьедо
29-тур Осасуна 1-0 Жирона
29-тур Севилья 0-2 Валенсия
29-тур Барселона 1-0 Райо Вальекано
29-тур Сельта 3-4 Алавес
29-тур Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
29-тур Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жиноятчилик урчиган мавзедан чиққан юлдуз – Килиан Мбаппе

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Килиан Мбаппе – нафақат келажак, балки бугуннинг энг кучли футболчиларидан бери. Уни 5-6 йилдан бери биламиз-у, лекин ҳали ҳам номи тилга олинганда “ёш футболчи” ёки “келажак супер юлдузи” каби ибораларга кўзимиз тушади. Аслида Мбаппе аллақачон воқейлигимизнинг энг кучли футболчиларидан бирига айланиб улгурган, 19 ёшида жаҳон чемпиони бўлган бир тўлақонли шахс ҳисобланади. Лекин, қачонлардир... қачонлардир эмиш, кечагина бу шахс Франция пойтахтининг жиноятчилик ва зўравонлик урчиган бир ҳудуди – Бонди кўчаларида тўп тепиб юрган оддий болакай эди.
 
Қуйида биз жиноятчилар уясида Мбаппенинг қандай қилб футболчи бўлиб тарбиялангани, унинг асли африкалик бўлган спортчи ота-онаси, футболчи бўлмаганда мусиқачи бўлиши мумкинлиги, ўсмир чоғи “Челси” ва “Реал”нинг уни рад этиши-ю, бугунги кунга келиб қанча пул топиб, гаражида қандай машиналарни сақлаши ҳақида тўхталиб ўтамиз. Демак – кетдик!

1998 йил декабр, Франция. Париж атрофидаги Бонди мавзеси ўзининг бетартибликлар маркази, қонунга бўйсунмас муҳожирлар макони экани билан шуҳрат қозонганди. “13-ҳудуд” фильмини кўрган бўлсангиз гап нима ҳақида бораётганини тушуниб етишингиз осон бўлади. Франция терма жамоа 1998-йил ёзида мундиалда чемпион бўлганида ҳамма қатори бондиликлар ҳам байрам қилишган. Вильфрид ва Файза ҳам ёзда жуда қувонишган, Франция чемпион бўлганидан ҳам кўра, оилада янги меҳмон дунёга келиши ҳақидаги хабарини билишганидан кўпроқ қувонишган.

Килианнинг отаси Вильфрид асли камерунлик бўлиб, унинг томирида Нигерия ҳудудидаги туб қабилаларнинг ҳам қони оқарди. Унинг аждодлари ҳам Францияга кўпчилик қатори яхши ҳаётни кўзлаб етиб келганди. Ўзи эса маҳаллий лигалаларда тўп тепарди. Кейинчалик футболни ўзининг асосий касбига айлантирган Вильфрид мураббийлик билан ҳам шуғуллана бошлади. Килиан Мбаппенинг биринчи устози отаси бўлади. Онаси Файза Ламари эса асли марокашлик гандболчи эди. Бир сўз билан айтганда бу жиноятчилик урчиган мавзеда истиқомат қилувчи намунавий спортчилар оиласи эди.
 
Франция жаҳон чемпиони бўлганидан сўнг 6 ой ўтиб дунёга келган Килиан ва оиладаги бошқа болаларнинг атрофдаги муҳитдан салбий таъсирланиб қолмаслигини ўйлаб ота-онаси уларни доим бирор мушғулот билан банд қилиб қўярди. Айниқса 2005 йил комуннада юз берган бетартибликлар натижасида бинолар ва автомашиналар ёниб кетган, кўчада тўлиқ хаос юзага келганди. Бошқа жойга кўчиб ўтишга имкони бўлмаган Вильфрид ва Файза Килианни футбол ва санъат жумладан, мусиқага қизиқтирди. Маҳаллий жамоа мактабига қатнаб юрган Мбаппе айни вақтда 11 ёшигача консерватория қошидаги мусиқа мактабига ҳам борарди. “АС Бонди” клубида отасидан сабоқларни олар экан у тенгдошлари орасида дарҳол ажралиб қолди. Мбаппе тўпни эгаллаб олгач қайтиб ҳеч кимга беришни истамасди. Тезлик ва дриблинг ўша вақтидаёқ унинг устун жиҳатлари эди. Ўз машғулотлари тугаса ҳам отаси билан кечгача машқларда иштирок этган Килиан тез орада “Бонди” жамоаси турли совринларни олиб кела бошлади. Ўзи эса тонгда футбол билан уйғониб, тунда футбол билан уйқига кетарди.

Ота-онаси болани футболга янада қизиқтириш учун янги ҳоббилар ўйлаб топишарди. Бундай ишлардан бири юлдуз футболчилар билан Мбаппени таништириш, аниқроғи суратга тушириш ҳаракати эди. Яъни Килианга маълум вазифалар берилар, уларни бажарса отаси иложини қилиб бирор юлдуз футболчининг олдига бориб ўғли билан суратга тушишни илтимос қиларди. Тьери Анри, Зинедин Зидан ва Криштиану Роналду каби супер юлдузлар Мбаппе билан суратга тушганларида ёнларида турган болакай келажакда улар ўрнатган рекордларни янгилишини ўйлашмагани аниқ. Улар учун бу миллионлаб мухлислардан бири бўлган холос.

Давоми бор...

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 14:41, 27.12.2021. Ўқилди: 2998 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 18
3 Барселона Ламин Ямаль 14
4 Осасуна Анте Будимир 14
5 Барселона Ферран Торрес 12
6 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
7 Барселона Роберт Левандовски 11
8 Барселона Рафинья 11
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик