Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 10.03.2026 00:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 10.03.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Овьедо
  • Суперлига
      • 10.03.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 3:0
      • Андижон
      • 10.03.2026 19:45
      • Машъал
      • 0:2
      • Қизилқум
      • 10.03.2026 20:30
      • Пахтакор
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 11.03.2026 16:30
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 11.03.2026 19:30
      • Локомотив
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 11.03.2026 19:45
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 12.03.2026 19:30
      • ОКМК
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 12.03.2026 19:45
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 10.03.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 1:0
      • Ливерпуль
      • 11.03.2026 01:00
      • Аталанта
      • 1:6
      • Бавария
      • 11.03.2026 01:00
      • Атлетико
      • 5:2
      • Тоттенхэм
      • 11.03.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 1:1
      • Барселона
      • 11.03.2026 22:45
      • Байер
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.03.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Спортинг
      • 12.03.2026 01:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Челси
      • 12.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 2 6
3 Насаф 2 6
4 Навбаҳор 3 6
5 Бухоро 2 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Андижон 3 3
9 Динамо 2 3
10 Бунёдкор 2 3
11 Хоразм 2 3
12 Қўқон-1912 2 0
13 ОКМК 2 0
14 Сурхон 2 0
15 Сўғдиёна 2 0
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Карлуш Кейруш нима сабабдан Ўзбекистон терма жамоасини бошқаришни истамагани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Машҳур португалиялик мураббий Карлуш Кейруш Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариши мумкин эди.  2018 йил февраль ойида ЎФА ушбу мутахассис билан музокара ўтказаётгани, Россиядаги Жаҳон Чемпионати баҳсларидан кейин Кейруш Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида матбуотда хабарлар пайдо бўлганди.

Аммо кейинчалик аргентиналик Эктор Купер миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида оммага таништирилди. Кейрушнинг нима сабабдан Ўзбекистонни бошқаришга рози бўлмагани сабаблари ошкор қилинмади.

Баъзи миш-мишларга кўра, ўшанда Кейруш ЎФА раҳбариятидан жуда катта маош — йилига 4 миллион АҚШ доллари сўраган. «Дарё»га маълум бўлишича, Кейруш билан музокараларда бу миқдордаги пул ҳақида сўз бормаган.

«ЎФА томонидан ҳақиқатан ҳам Карлуш Кейруш билан музокаралар ўтказилган. Португалиялик мутахассис ўша пайт мундиалдан сўнг Эрон терма жамоаси билан ҳамкорликни тугатишга қарор қилган эди.

Биз Кейруш билан гаплашдик. У Ўзбекистонга келишга рози бўлди. Кетма-кет икки марта Эронни Жаҳон Чемпионатига олиб чиққан мураббийга энди янги чорловлар керак эди», — деди исми сир қолишини сўрган футбол агенти «Дарё» мухбири билан суҳбатда.

«Кейруш Ўзбекистоннинг азалий орзусини амалга ошириш учун кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди. Аммо йилига 4 миллион доллар маош сўрагани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

У музокара пайтида умуман пул ҳақида сўз очмаган. Асосан, Ўзбекистондаги футбол тизимига боғлиқ саволлар берганди: ‘Миллий терма жамоанинг машғулот ўтказадиган ўз майдони борми? Олимпия терма жамоаси бош мураббийи миллий терма жамоа билан ҳамкорликда ишлайдими? Ўзбек футболида менежмент қай аҳволда? Мураббийларни ўқитиш тизими қандай? Ёш футболчиларни кашф қилиб бориш учун нималар қилинмоқда? Ҳар бир ёшдаги терма жамоанинг йиллик режаси борми? Булардан келиб чиқиб миллий терма жамоанинг стратегияси ишлаб чиқиладими?’

Шу каби майда-чуйда масалаларгача сўрган. Табиийки, бизда у айтаётган кўп ишлар ҳали йўлга қўйилмаганди.

‘Наҳотки, Жаҳон Чемпионатига чиқишни мақсад қилган терма жамоанинг машғулот ўтказадиган ўз майдони бўлмаса?’ – деб ҳайрон қолганди ўшанда Кейруш», — дея қўшимча қилади «Дарё» манбаси.

Маълумот учун, Кейруш ЖЧ—2018 мусобақасидан кейин Эрон билан ҳамкорликни узайтиришга қарор қилди. У 2019 йил январда бўлиб ўтган Осиё Кубогидан кейин Эрондан кетди. Бироз ўтиб Колумбия терма жамоаси устозига айланди. Бироқ қониқарсиз натижалардан кейин 2020 йилда Колумбиядан истеъфога чиқарилди. 2021 йилнинг сентябрь ойида эса Кейруш Миср терма жамоасини қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ёзида Вадим Абрамов истеъфога чиқарилгач, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлиги учун номзодлар қаторида Кейрушнинг номи ҳам бўлгани маълум бўлганди. ЎФА медиа бўлими раҳбари Даврон Файзиев ЎФА кўплаб номзодлар қатори Кейруш билан ҳам боғлангани, бироқ мутахассис оилавий сабаблар билан Мозамбикда экани ва айни вақтда терма жамоани қабул қила олмаслигини билдиргани ҳақида айтганди.

Кейруш мураббийлик фаолияти давомида Эрон ва Колумбиядан ташқари ЖАР, БАА ҳамда Португалия каби терма жамоаларда ҳам ишлаган. Шунингдек, «Реал Мадрид», «Манчестер Юнайтед» (ёрдамчи мураббий), «Нагоя Грампус» ва «Спортинг» сингари клубларда фаолият юритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:24, 27.12.2021. Ўқилди: 11178 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
8 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
9 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1
10 Навбаҳор Катулонди Кати 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.