Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Шўртан» - «Навбаҳор». Превью

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Хабарингиз бор, 25 март куни Ўзбекистон 21-миллий чемпионатининг 2-тур доирасидан ўрин олган “Шўртан”-“Навбаҳор” жамоалари ўзаро баҳс олиб борадилар.

Ҳар икки жамоа ушбу баҳсга икки хил кайфиятда ташриф буюради. Сабаби, “Навбаҳор” ўтган турда Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилиб, ўз мухлислари кўз ўнгида “олтин изловчилар”ни мағлуб этишни уддалай олмай, чемпионат бошида муҳим икки очкони йўқотган ҳолда Ғузорга ташриф буюрадиган бўлса, майдон эгалари биринчи турни ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши ўтказиб, Игорь Тараннинг сўнгги дақиқада киритган голи эвазига янги чемпионатдаги илк уч очкони киритиб, кейинги турги учрашувга кўтаринки кайфиятда тайёргарлик кўрадиган бўлди.

“Шўртан” клуби матбуот хизмати ходимлари ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолда, 25 март куни Ғузор шаҳридаги марказий “Ғузор” стадионида бўлиб ўтадиган “Шўртан”-“Навбаҳор” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган аввалги учрашувлар статистикасини ҳавола этади.

Ушбу жамоалар шу кунгача ўзаро 14 маротаба беллашганлар. Ўтказилган ўн тўрт учрашувнинг саккизтасида “Навбаҳор” жамоаси фойдасига ҳал бўлган бўлса, тўрт учрашувда “оқ бўрилар”нинг қўллари баланд келганди. Қолган икки учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлагандилар.

Дарвозаларга жами бўлиб 35 маротаба тўп киритилган. Киритилган голларнинг 20 таси “Навбаҳор” жамоаси фойдасига ёзилган бўлса, қолган 15 та гол “Шўртан” фойдасига хизмат қилган.

Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар жами бўлиб 68 нафар футболчиларга сариқ карточка кўрсатишга мажбур бўлганлар.

Олти нафар футболчилар эса майдонни эрта тарк этишга “муваффақ” бўлган. Майдондан четлатилган футболчиларнинг иккитаси “Навбаҳор” жамоаси аъзолари бўлса, қолган тўрт нафари эса “Шўртан” футболчиларидир.

2005 йили “Шўртан” жамоаси аъзоси Иван Гужва ўз дарвозасини кутилмаганда ишғол этиб, ҳозиргача ягона бўлиб турган автогол муаллифига айланган.

2005
ШЎРТАН - НАВБАҲОР - 3:1 (0:0)
Голлар: Таран Игорь, 60 (1:0), Иномов Ислом, 72 (1:1), Усманходжаев Собир, 74 (2:1), Таран Игорь, 85 (3:1).
НАВБАҲОР - ШЎРТАН - 3:2 (0:1)
Голлар: Боев Константин, 42 (0:1), Назаров Ёркин, 58 (1:1), Назаров Ёркин - пен, 65 (2:1), Мочинов Александр, 83 (2:2), Гужва Иван (ўз дарвозасига), 87 (3:2)

2006
ШЎРТАН - НАВБАҲОР - 1:2 (1:2)
Голлар: Мочинов Александр, 22 (1:0), Асымов Азиз, 39 (1:1), Атаев Довлетмурат, 41 (1:2).
НАВБАҲОР - ШЎРТАН - 3:2 (1:0)

2007
ШЎРТАН - НАВБАҲОР - 1:2 (0:1)
Голлар: Боев Константин, 30 (0:1), Курбанов Мухтар - пен, 82 (1:1), Хаджиев Дидар, 90+3 (1:2)
НАВБАҲОР - ШЎРТАН - 2:1 (0:0)
Голлар: Хаджиев Дидар, 50 (1:0), Боев Константин, 86 (2:0), Алламов Хамза, 90 (2:1).

2008
ШЎРТАН - НАВБАҲОР - 1:0 (0:0)
Голлар: Атаев Довлетмурат, 50 (1:0).
НАВБАҲОР - ШЎРТАН - 0:0

2009
"ШЎРТАН" - "НАВБАҲОР" - 0:1 (0:0)
Голлар: Отақўзиев Носир, 83 (0:1)
НАВБАҲОР - ШЎРТАН - 2:1 (2:0)
Голлар: 1:0 - Султанов Абдулазиз, 30, 2:0 - Джураев Гайрат, 37, 2:1 - Павлов Павел, 72.

2010
НАВБАҲОР – ШЎРТАН – 4:0.
Голлар: Ю. Целих (5, 13, 45), О. Валиджанов (30).
ШЎРТАН - НАВБАҲОР 2:0 (1:0)
Голлар: Ш. Эркинов 1:0, В. Клишин 90+3.

2011
НАВБАҲОР – ШЎРТАН 0:0
ШЎРТАН – НАВБАҲОР – 1:0(0:0
Гол: И. Таран (49).

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 11:09, 23.03.2012. Ўқилди: 8616 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик