Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • 0:2
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • 3:2
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • 1:1
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 23.03.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Интер
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:45
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • 3:0
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:1
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • 4:2
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • 1:0
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:2
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис
      • 23.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетико

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Душан Влахович: «Дунё бўйича энг зўри бўлмоқчиман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Трансфер қиймати кун сайин ошиб бораётган сербиялик ҳужумчи Душан Влахович айни пайт Италия «А» сериясининг асосий юлдузлари қаторида. Европанинг энг бой клублари бу йигит ишқида ёнаётгани ҳам айни ҳақиқат. Ҳозирда трансфер ҳуқуқи баҳоси деярли 100 миллион еврога етган футболчининг ўзи эса мутлақо хотиржам. «Фиорентина» голеадори жумладан, Сербиянинг Politika нашрига берган интервьюсида шон-шуҳрат онлари ва 2022 йил учун аниқ режалари ҳақида очиқ-ошкора гапирди. Муқаррар савол туғилади: «Фио» гранд клубларнинг шундай «жавоҳир»ни қўлга киритиш борасидаги уринишларига қачонгача қарши тура оларкин?

- 2021 йили Италия чемпионатида Криштиану Роналду қайд этган натижа- (муайян йил давомида 33та гол)ни такрорлаган ёш футболчи (28 январь куни 22 ёшга тўлади) ўзини қандай ҳис қилмоқда?

- Футболдаги муваффақиятлар ҳар доим ақлга боғлиқ. Табиийки, кўпинча орзу сари йўлда турли тўсиқлар учрайди, менимча, булар ҳақида ортиқча гапириш ўринсиз. Зеро, футболчи айнан шундай синовлар натижасида ўзини тоблайди. Умид қиламанки, мен учун энг оғир йўл ортда қолди. Режаларга келсак, ҳозиргача ўз олдимга қўйган вазифаларни уддалаб келяпман. Лекин муайян даражадан тўлиқ қониқиб, тўхтаб қоладиганлар тоифасидан эмасман. Яъни ҳамиша янада кўпроғини хоҳлайман, яхшироғини қидираман. Табиа­тим шундай. Эҳтимол, келажакда бундан ҳам юқорироқ натижа кўрсатарман, лекин йил давомида гол уриш бобида кимсан Роналдуга тенглашганим ўзим учун жуда муҳим. Ахир шундай буюк футболчи билан бир қаторда туриш - катта шараф.

- Сизнингча, футболда гол вазиятини ҳис этиш қобилия­тини машғулотлар воситасида ошириш мумкинми ёки ҳаммаси туғма истеъдодга боғлиқ?

- Шахсан мен учун энг муҳими - меҳнат. Нафақат футбол, балки ҳаётда ҳам шундай. Ўйлайманки, ҳар қандай ҳаракат эртами-кеч ўз самарасини беради. Ҳа, туғма иқтидор муҳим, лекин у ҳам меҳнат орқали юзага чиқишини унутмаслик керак. Мисол учун, айни ҳолатда тикланиш ва ривожланиш учун олдингидан уч баравар кўп куч-қувват сарфлашим талаб этилади. Хулоса шуки, кўп нарса қандай ишлашингиз, машғулотлар ва майдонда ўзингизни тўғри тутишингизга боғлиқ. Яна руҳий мувозанатни ушлаш ҳам муҳим. Шукрки, руҳиятим ҳам, ишга ёндашувим ҳам жойида. Яъни ақл билан олға бориш зарурлигини яхши тушунаман.

- Умуман, 21 ёшда Европанинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланишингизда айнан қайси жиҳат муҳим роль ўйнади?

- Билмадим, билганим шуки, майдонда катта мотивацияга эга ҳолда югураман. Оддий айтганда, бор эътиборни ўз вазифамга қаратаман. Зеро, муваффақиятнинг асосий шарти - бор эътиборни ишга қаратиш. Бунда ҳаётнинг баъзи хурсандчиликларидан воз кечишга ҳам тўғри келади. Умуман, ўз мақсадида қатъий турадиган киши муваффақиятга эришади, албатта. Фақат зафар калити ўз қўлимизда эканлигини теран англасак, бас.

- Сербия термаси йил якунида Қатар мундиалига боради. Бош мураббий Драган Стойкович сербиялик футболчиларни ниманинг эвазига яхлит кучга айлантирди?

- Албатта, ЖЧ-2022 йўлланмаси - катта натижа. Муҳими, саралаш довонида мамлакатимиз Қатарда ҳам ажойиб натижа кўрсатиши мумкин бўлган жиддий жамоага эгалигини исботладик. Жаноб Драган янги услуб ва ҳужумкор футбол билан йигитларга ўзгача энергия бағишлади. Асосийси, бизни энг зўрлар қаторида эканлигимиз, дуч келган рақиб билан бемалол ўйнашимиз ва ҳар қандай жамоани енга олишимизга ишонтирди. Стойкович бир гапни тез-тез такрорлайди: «Йигитлар, майдонга тушиб, ўз услубимизда ўйнаш ва ғалаба қозонишга урининглар. Натижани шунда кўрамиз». Отам уни футбол гроссмейстери сифатида мақтайди. Бежиз эмас, албатта. Ахир Драган мураккаб гуруҳда натижа келтирди. Асосийси, Сербия термаси учун етишмаётган тартибни ҳам ўрнига қўя олди.

- Флоренциядаги 3,5 йиллик фаолиятингизда кўплаб қийинчиликларга юз тутганингиз ҳам тайин. Ўша оғир дамларда ким кўпроқ ёрдам берди?

- Биринчи навбатда, оилам. Яъни ота-онам ва опа-сингилларим. Ўзи яқинларимга қаттиқ боғланганман. Уларнинг муҳаббатлари ва қўллаб-қувватлашлари жуда катта аҳамиятга эга. Ҳа, аслида анча қийналганим рост, ҳаммаси бош­қача тус олиши ҳам ҳеч гап эмасди. Оғир дамларда ҳис-туйғуларга берилганимда, айнан яқин дўстларим ёнимда туриб, йўлдан чиқиб кетмасликка ундашди. Буни ҳеч қачон унутмайман. Тўғриси, отам Милош, онам Гордана, синглим Анжела, бобом ва бувим зарур далда бериб туришмаганида, ҳаммаси анча мураккаброқ бўларди.

- Фаолиятингизда мураббий Чезаре Пранделли ҳам катта ўрин тутади. Шундайми?

- Энг ижобий фазилатларни жамлаган олижаноб инсон. Ундан нақадар миннатдор эканлигимни сўз билан ифодалаб беролмайман. Чезаренинг руҳлантирувчи сўзлари ҳамон мен билан бирга. Эсимда, даст­лабки 5та ўйинда гол уролмагач, руҳан эзилгандим. Ахир ҳужумчидан аввало, гол кутишади. Пранделли шу омадсиз ўйинларга қарамай, пенальти тепишни менга ишониб топширди. Шу аснода мени янада кучлироқ қўллаб-қувватлади. Ке­йин «Сассуоло» ва «Ювентус» дарвозасини нишонга олдим. Ҳаммаси шундай бошланган эди.

- Айни пайт Европадаги энг талабгир йигитлардан бирисиз. Ёш футболчи бундай босим билан қандай курашади?

- Ҳар бир масалада ота-онам ва менежерларим билан келишиб иш тутамиз. Ажойиб мавсум, фаолиятимда жиддий қадам қўйганимни яхши тушунаман. «Фиорентина» ҳам кичик клуб эмас, ўз анъаналари, мухлисларига эга. Ҳозирги клубим билан евротурнирларда иштирок этишни истайман. Умид қиламанки, вақт ўтгани сайин таклифлар сони ошиб бораверади.

- Футбол ёки спортда кумирингиз борми?

- Новак Жокович. У сайёра бўйича энг яхши спортчи қандай бўлиши кераклигига яққол мисолдир.

- Хўш, Флоренцияда қолмоқчимисиз ёки бошқа режалар бор?

- Флоренцияда чиройли футбол ҳикояси ёзилмоқда. Бизда яхши жамоа, ажойиб футболчилар, мухлислар бор. Барчаси ҳурматга лойиқ. Ке­йинги мавсум нима бўлишини эса Яратган билади. Ҳозирги бош мақсадим - «Фиорентина»ни евротурнирга олиб чиқиш. Тўғри, ҳаммаси бир кечада ўзгариб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Яна нима бўлишини олдиндан билиш имконсиз.

- 2022 йил учун олдингизга қандай марралар қўйдинсиз?

- Дунё бўйича энг яхши бўлишни истайман. Яна имкон борича кўпроқ гол уришни ва «Фиорентина» Италия футболининг энг юқорисига чиқишини ҳам.

- Сербия президентининг ўғли шахсий менежерингиз эканлиги ростми?

- Йўқ, бу қандайдир бемаънилик.

- Шу кунгача энг яхши маслаҳатни қайси машҳур футболчидан олгансиз?

- Франк Рибери билан кўп гаплашардим. Унинг маслаҳатлари роса қўл келди, айниқса, қийин дамларда. Баъзан соатлаб гаплашардик, Франк машғулотларда ҳам туртки берарди. Риберининг 3 йил олдин айтган гаплари ҳамон ёдимда: «Душан, яхши ўйинчисан, тинимсиз шуғуллан, ҳали вақтинг келади, албатта. Ахир энди 19 ёшдасан, мен эса 37даман. Футболда вақт жуда тез ўтади. Ҳар бир лаҳзадан фойдалан, чунки кейин кеч бўлиши мумкин». Тўғриси, ўшанда ўзимдан икки баравар катта футболчи ҳаракатини кўриб, уялиб кетгандим. Бу - мен учун ажойиб мактаб.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:20, 20.01.2022. Ўқилди: 3890 марта. Фикрлар: 25 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик