Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

А серияда сўнгги мавсумини ўтказаётгани тахмин қилинган 5 нафар юлдуз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Италия А серияси Европа қитъасидаги энг яхши миллий чемпионатларидан бири ҳисобланади. Апеннинороли ички чемпионатида ҳар доим энг яхши футболчилар ўйнашга ҳаракат қилади. Сўнгги йилларда ушбу мамлакатда ҳам чемпионлик учун рақобат сўнгги йилларда янада кескинлашди. Бироқ, кўп жиҳатдан Италия чемпионати ҳали ҳам Англия Премьер-лигасидан пастроқ, баъзи экспертлар ва мухлислар А серияни Испания Ла Лигасидан ҳам кучсизроқ деб ҳисоблашади.

Италия чемпионати келаётган ёзда кўплаб етакчи футболчиларини йўқотиши мумкин. Хусусан, лигада ўйнайдиган баъзи юлдузлар ўз жамоасини тарк этиши кутилмоқда. Биз эса сизларга мавсум охирида бошқа чемпионатга ўтиши мумкин бўлган А сериянинг 5 нафар таниқли юлдузи ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

 

Маттейс де Лигт

22 ёшли марказий ҳимоячи Маттейс де Лигт 2019 йилнинг ёзида Италияга кўчиб ўтган эди. “Ювентус” голландиялик футболчини “Аякс”дан 85,5 миллион еврога сотиб олган. Орадан бир йил ўтиб Маттейс Италия чемпиони бўлди, бироқ шундан сўнг Турин клуби инқирозга учради ва бу ҳолат ҳозиргача давом этмоқда. Ҳозирда, “кекса синьора” А серия ғолиблиги учун даъвогарлар рўйхатида эмас.

Де Лигтнинг ўзи 2022 йилнинг ёзида бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйламоқда.  Хусусан, яқинда унинг агенти Мино Райола Маттейс “фаолиятидаги янги қадамни ташлашга тайёр”лиги ҳақида очиқдан-очиқ гапирди.

Де Лигтга даъвогарлар орасида ПСЖ, “Барселона” ва бир қатор инглиз клублари бор. “Челси” рўйхатдаги асосий фаворит ҳисобланади. Сабаби, мавсум сўнггида “аристократлар” бир нечта марказий ҳимоячиларидан воз кечиш ҳақида ўйламоқда. Де Лигт учун муносиб таклифлар туша бошласа, “Ювентус” уни сақлаб қола оладими? Бу даргумон. Чунки, голландияликнинг шартномаси 2024 йилнинг июлигача амал қилади ва Маттейс клубини ўзгартиришга аниқ қарор қилса, “Юве” билан янги шартнома имзоламайди. Агар, Турин клуби футболчини қўйиб юборишга рози бўлса, ҳеч бўлмаганда уч йил олдинги инвестицияни қайтариб олиши мумкин бўлади.

 

Душан Влахович

“Фиорентина”нинг ёш ҳужумчиси Душан Влаҳович 2018 йилнинг ёзидан буён А серияда тўп сурмоқда. Флоренцияликлар уни “Партизан”дан 2 миллион еврога сотиб олишди, ҳозир эса сербияликнинг тахминий нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда!

Влаховичнинг 2022 йилда “Фиорентина”ни тарк этишига, шунингдек, трансфер январда эмас, ёзда амалга ошишига шубҳа йўқ. “Бинафшаранглилар” раҳбариятининг ҳужумчини чемпионат охиригача ушлаб туриш истамоқда ва мавсум сўнггида футболчини потенциал харидорларга янада қимматроқ сотишни режалаштирмоқда.

“Фиорентина”ни тарк этган Влаҳович А серияда қолиши мумкин. Сабаби, “Ювентус” серб футболчисига қизиқиш билдирмоқда, аммо Турин клуби Душан учун 80 ёки ундан ортиқ миллион евро тўлашга тайёр эмас эдилар. Бу шуни англатадики, Влахович катта эҳтимол билан Англия Премьер-лигасига йўл олади, ҳозирда “Арсенал” ва “Ньюкасл” унга жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Шунингдек, ушбу мавсум, деярли марказий ҳужумчисиз ўйнаётган “Манчестер Сити” ҳам Влаховичнинг ўйинларини кузатиб турибди.

 

Сергей Милинкович-Савич

Неча йилдан бери турли оммавий ахборот воситалари Сергей Милинкович-Савични “Лацио”дан бошқа клубларга кўп марта “сотишди”. Бироқ, у ҳамон Рим клубида қолмоқда. Аммо, 2022 йилда бу воқеа содир бўлиш эҳтимоли катта.

Сербиялик марказий яримҳимоячи февраль ойи охирида 27 ёшга тўлади ва агар клуб унинг сотилишидан максимал тарзда фойда олишни истаса, уни сотиши керак. Бундан ташқари, Милинкович-Савич ҳақиқатан ҳам Римда кўп қолиб кетди. Бундай даражадаги ўйинчи Италия кубоги ва Суперкубогидан ҳам муҳимроқ кубокларни ютишга ҳақли. Сўнгги бир неча йил ичида Милинкович-Савичга “Манчестер Юнайтед” жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда. “Қизил иблислар”га эса ҳақиқатдан ҳам “Лацио”нинг сербиялик футболчисидек етакчи жуда зарур.

 

Франк Кесси

Ивуарлик яримҳимоячи Франк Кесси бутун профессионал фаолиятини Италияда ўтказади. У “Аталанта”, “Чезена” клубларида ва 2019 йилнинг ёзидан бошлаб “Милан” футболчиси сифатида ўйнаб келмоқда. “Россонерилар” Франкни 24 миллион евро эвазига сотиб олган. Ҳозирда африкаликнинг тахминий қиймати икки бараварга ошиб, 48 миллионга етган. Бироқ, футболчи жамоадан кетишни астойдил истаса, клуб Кессидан бир евро ҳам фойда кўрмайди.

Гап шундаки, Кессининг “россонерилар” билан шартномаси шу йилнинг ёзига қадар амал қилади. Бироқ, ҳозирча томонлар ўртасида янги шартнома борасида келишувга эришилмаган. Бу шуни англатадики, Франк июль ойида фаолиятини давом эттириш учун янги жамоани ўзи танлаши мумкин.

Кессига Европанинг бир қатор топ-клублари таклиф бор. Айни дамда “Тоттенхэм”, “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ Франк учун асосий давогар ҳисобланади. Шунинг учун, Кесси келаси ёзда Апеннин оролини тарк этиши эҳтимоли катта.

 

Пауло Дибала

Аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала 2012 йилнинг ёзидан бери Италия А сериясида тўп тепмоқда. Аввалига у “Палермо”да уч мавсум ўйнади, кейин эса “Ювентус”га ўтди. Бироқ, ҳозир Пауло фаолиятини “кекса синьора”да давом эттирадими, ёки йўқми бу номаълумлигича қолмоқда.

Гап шундаки, Дибаланинг “Ювентус” билан шартномаси июнь ойи охирида тугайди. ОАВ аллақачон клуб ва Дибала янги битим борасида келишиб олингани ҳақида хабар тарқатганди, аммо сўнгги пайтларда маош билан боғлиқ муаммолар сабаб, музокаралар тўхтаб қолди. Дибала ўз интервьюларининг бирида, ўзи учун устувор вазифа клуб билан шартнома узайтириш эмас эканлигини айтди.

Дибаланинг гаплари бошқа клубларнинг ҳам эътиборини тортди ва аргентиналикка шартнома таклиф қилишди. Улардан бири “Интер” ҳисобланади. Агар, Дибала “нерадзуррилар” билан келишувга эришса, футболчи Италияни тарк этишга мажбур бўлмайди. Аммо, бошқа томондан, “Тоттенхэм” ҳам Дибалага алоҳида қизиқиш билдирмоқда. Маълумотларга кўра, “шпорлар” Паулога ўзи хоҳлаган маошни бера олишини таъкидлаган.  Кўрамиз, вазият қай томонга ўзгаради?!

Киритилди: 23:08, 21.01.2022. Ўқилди: 4943 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик