Тухель "Челси" мухлисларига мурожаат қилди
Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Томас Тухель «Стэмфорд Бридж» стадионига ташриф буюраётган мухлисларга ўйин пайтида ва ўйиндан кейин ўз жойларида ўтиришлари бўйича мурожаат қилди.
«Биз ўз мухлисларимиз билан жуда фахрланамиз, Сизларнинг қўллаб-қувватлашларингизни доим қадрлаймиз ва сизлар биз билан бирга эканликларингни ҳис қиламиз. Бироқ, ўйин пайтида ва ўйиндан кейин ўз жойларингизда қолишларингизни хоҳлайман, чунки, коронавирус туфайли ҳамма нарса жуда хавфли бўлиб бормоқда. Айрим мухлисларнинг ҳаракатлари жуда хавфли, бу стюардлар ва стадиондаги бошқа инсонларга нисбатан адолатсизликдир. Мен сизларни ўз жойларингизда ўтиришингизга ва майдонга югуриб тушмасликка чақираман» - деди Тухел.
Киритилди: 18:50, 23.01.2022. Ўқилди: 1101 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар