Шевченко Польша терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабар рад этилди
Украина терма жамоаси ва Италиянинг "Женоа" клуби собиқ бош мураббийи Андрей Шевченко яқин вақтлар ичида Польша терма жамоасини қабул қилиб олиши ҳақида хабарлар тарқатилганди.
Бироқ, Польша терма жамоаси матбуот котиби Якуб Квятковски расмий баёнот бериб, Андрей Шевченко мамлакат терма жамоасини бошқариши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.
"Ушбу маълумот ҳақиқатга яқин келмайди. Бир нарсани аниқ айтишим мумкинки - терма жамоанинг янги бош мураббийи 31 январь куни расман эълон қилинади. Қолган барча хабарлар - миш-миш", - деди Квятковски Sport24 билан суҳбатда.
Киритилди: 23:00, 24.01.2022. Ўқилди: 1590 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар