Камерундаги стадионда вафот этганлар сони 8 тага етди, 38 нафар мухлис жароҳат олган
Африка Кубогининг 1/8 финал доирасида бўлиб ўтган Камерун ҳамда Комор ороллари терма жамоалари (2:1) ўртасидаги учрашувдан аввал стадион атрофида тиқилинч юзага келган.
Камерун ҳукуматининг берган баёнотига қараганда, ушбу воқеада 8 киши вафот этган, 38 нафар инсон тан жароҳат олган ва уларнинг 7 нафар жиддий шикастланган.
Расмий хабарга кўра, ушбу баҳсни томоша қилиш учун стадионга 50 минг нафар мухлис ташриф буюрган. Стадионнинг жами сиғими 60 минг, бироқ, коронавирус чекловлари сабабли стадионни фақатгина 80 фоизга тўлдиришга рухсат берилган.
Африка футбол конфедерацияси (CAF) ушбу ҳодиса борасида расмий баёнот берди: "CAF Камерун – Комор ороллари терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан аввал юз берган воқеадан хабардор" - дейилади расмий баёнотда.
Бугун CAF президенти Патрис Мотсепе конфедерация бош котиби Верон Мосенго-Омбани касалхонадан ётган мухлисларнинг ҳолидан хабар олиш учун юборган.
Киритилди: 18:28, 25.01.2022. Ўқилди: 1360 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар