Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чипта харид қилишга шошилинг!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Динамо
Рукн: Янгиликлар
A A A

Юртимизда баҳор фаслининг кириб келиши, мамлакатимиз бўйлаб футбол ҳавосининг таралишидан дарак беради. Бу йилги футбол баҳорини «миллионлар ўйини»нинг мухлислари ҳар йилгидан ҳам кўпроқ орзуқиб кутганлари аён эди. Бунинг амалдаги исботини Ўзбекистон миллий чемпионатининг Самарқанддаги очилиш учрашуви мисолида ҳам кўрдик.

Шу куни «Динамо» - «Насаф» ўртасидаги учрашувда вилоятимизнинг бош жамоаси «Динамо»ни қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоанинг ўйинларини соғиниб қолган минглаб мухлислар учрашувдан 4-5 соат олдин стадион томон «оқиб» кела бошлашди. Ўйинга икки соат қолганида эса янгиланган «Динамо» ўйингоҳи мухлислар билан деярли тўлди ва муддатдан олдин стадион дарвозалари ёпилди. Албатта, мухлисларнинг ўйинга, чемпионатимизга нисбатан қизиқишлари кишини хурсанд этмай қолмайди. Бироқ, танганинг иккинчи томони бўлгани каби, шу куни кўнгилсиз воқеаликлар туфайли мухлисларнинг жабр кўрганликларини рад этиб бўлмайди. Юзлаб мухлислар шу куни севимли жамоалари иштирокидаги ўйинни кўриш учун стадионга кира олишмай, ташқарида қолиб кетишди. Улар ичида чипта харид қилган мухлислар ҳам бисёр эди. Бу эса ўнлаб мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Қолаверса, ўйингоҳ бошланишига яқин стадион «касса»ларида тумонат одамларнинг тўпланиши ва навбат кутишлар ҳам мухлислар кўнглини хира қилиш аниқ. Бироқ, бу ҳолатда стадион маъмуриятини ҳам тушуниш лозим. Зеро, учрашув куни «Динамо» стадионида 8 та касса чипталар сотуви билан шуғулланади. Ҳар бир ўйин учун 12 мингта жойга эга уйингохга чипта сотувга чиқарилишини инобатга оладиган бўлсак ва мухлисларнинг одатда учрашувга 1-2 соат қолганида стадионга келишларини ҳисобласак ушбу вақт давомида ҳар бир чиптахона 1500 мухлисга хизмат кўрсатиши маълум бўлади. Бу эса табиийки кассаларда мухлисларнинг узоқ вақт навбатда туришларига, ўшанда ҳам учрашув бошланишига қадар чипта олишга улгурмасликлари мумкин. Бирорта мухлис севимли жамоаси ўйини куни бундай ҳолатда қолишни истамасликлари аниқ.

Бундай вазиятлар юз бермаслиги учун, «Динамо» стадиони маъмурияти ҳар бир учрашувдан бир неча кун олдин чипталар сотувини йўлга қўйган. Хусусан, сиз 1 апрель кунидан бошлаб «Динамо» стадиони олдидаги кассадан 8 апрель куни бўлиб ўтадиган «Динамо» - «Пахтакор» ўйини учун олдиндан чипта харид қилиб олишингиз мумкин бўлади. Бунинг яна бир афзаллик томони шундаки, сизда ўйингоҳнинг энг қулай секторларидан чипта олиш имконияти бўлади. Шунингдек, чипталарни ҳар бир учрашувдан бир кун олдин «Динамо» ўринбосарларининг ўйинлари куни «Олимпия» стадионидан харид қилиш мумкин. Чипталарни олдиндан харид қилиш сизга ўйин куни муаммосиз ўзингиз истаган жойда ўтириб севимли жамоангиз ўйинини кузатиш, қўллаб-қувватлаш имкониятини беради.

Шундай экан, 8 апрель куни қизиқарли ўтиши кутилаётган «Динамо» - «Пахтакор» ўртасидаги учрашувга бемалол кириш, ўйин олдидан стадиондаги мухлислар билан футбол атрофидаги янгилик ва муаммолар билан ҳамфикрлашишни истасангиз ҳозирданоқ стадионга бориб чипта харид қилишга шошилинг!

Дарвоқе, «Динамо» стадиони маъмуриятининг ташаббускорлиги билан энди сиз чипталарни ўзингизга яқин ва қулай бўлган жойлардан сотиб олишингиз мумкин. Ҳозирда чипталар сотуви Регистон, олдинги Эҳтиёт қисмлар бозори, Темирйўл бозори, Микрарайон ва «Динамо» стадионининг ўзида сотилмоқда.

Манба: www.sam-dinamo.vo.uz
Киритилди: 13:21, 02.04.2012. Ўқилди: 8202 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик