Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бразилияда Неймардан сўнг янги иқтидор катта саҳнага чиқишга тайёр

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бразилияда айни дам Неймардан сўнг супер иқтидор етишиб чиқмоқда. У 175 ўйинда 171 та гол уришга муваффақ бўлган. Қуйида у ҳақида қисқача тўхталамиз.

Европанинг топ-клублари 15 ёшли Эндрик учун курашга қўшилган. Унинг катта эҳтимол билан «Реал»га ўтиши кутилмоқда. Футбол оламида янги иқтидорнинг пайдо бўлиши турли хил ОАВларда айланмоқда. Ушбу исмни эслаб қолинг - бу Эндрик. «Реал Мадрид», «Барселона», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Челси», «Бавария», «ПСЖ» ва Европанинг бошқа кўплаб топ-клублари «Палмейрас» вундеркинди учун кураш олиб бормоқда.

Куни кеча Бразилияда 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ёшлар турнири - «Копинья» якунланди. «Палмейрас» ўз тарихида биринчи марта ушбу мусобақада ғалаба қозонди. Эндрик етти учрашувда жами олтита гол уришга муваффақ бўлди, шу жумладан финалда «Сантос»га қарши ўйинда (4:0) мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. У бир неча ой олдин Жанубий Американинг энг нуфузли клублар кубоги - Либертадоресни қўлга киритган асосий жамоа билан шуғулланган.

Статистиклага кўра, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги баҳсларда Эндрик 175 ўйинда 171 та гол урган. Супер натижа эмасми?! Уни ҳозир Неймар билан солиштиришмоқда. Эндрик асосан тўққизлик футболчи бўлсада, у қанот ҳужумчиси сифатида ҳам ўйнай олади. Унда профессионал спортчи учун керак бўлган ҳамма жиҳатлар етарли: техника, тезлик, атлетик қувват, икки оёқ билан бирдек ўйнай олиш қобилияти ва тезкорлик билан қарор қабул қила олиш. Яқинда йигитча ажойиб гол урди, унинг видеосини ФИФА Твиттер саҳифасида эълон қилди.

Эндрик 2006 йил июль ойида Бразилияда туғилган. У пойтахт чеккасидаги оддий камбағал оилада ўсган. Тўрт ёшидан футбол ўйнай бошлаган Эндрикнинг отаси Дуглас Соуза ўғлининг голларини Ютубга юклаб борган ва катта клублар академиялари скаутларининг эътиборини тортишга ҳаракат қилган.

Аввалига Эндрик Сан-Паулу билан ҳамкорлик қилган Brasilia Fut Academy жамоасида ўйнаган. Эндрик 10 ёшга тўлганида, Сан-Паулу клуби унга академияда доимий равишда сақлаб қолишни таклиф қилган. Дуглас Соуза оиласининг иқтидодий ҳолатига ўғлининг ёрдам беришини кутган. Бироқ, Сан-Паулу йигитчага ойига 150 реал (тахминан 30 доллар) миқдорида маош тўлай олар эди холос. Ота эса бундан мамнун эмас эди.

Эндрикнинг эътиборини тортган «Коринтианс» ва «Сантос» ҳам ўз навбатида унинг уй-жойи учун пул сарфлашни хоҳлаамаган. Аммо охир-оқибат, оила Сан-Паулуга кўчиб ўтишга муваффақ бўлди. Ёш иқтидор соҳиби «Палмейрас» мураббийларида ажойиб таассурот қолдирди ва клуб Эндрикнинг отасини ўз академиясига фаррош сифатида ёллашга рози бўлди.

Эндрик Бразилия тарихида илк марта U-15, U-17 ва U-20 жамоалари сафида финалда гол урди. Ҳозирда «Палмейрас» ҳужумчиси ҳақида бутун мамлакат бўйлаб гапиришмоқда. Энди Дуглас Соуза ўзининг фаррош сифатида ишлаётганини унутиши мумкин: у ўғли учун спорт жиҳозлари ишлаб чиқарадиган таниқли бренд билан шартнома имзолаган.

2022 йилнинг ёзидан бошлаб, Эндрик 16 ёшга тўлганида, у «Палмейрас»нинг асосий жамоасида катталар сафида дебют қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Форварднинг биринчи профессионал шартномаси аллақачон тайёрлаб қўйилган. Энди Бразилиянинг исталган клуби Эндрикни қўлга киритишдан хурсанд бўлиши аниқ. Аммо Дуглас Соуза «Палмейрас» раҳбариятига ўғли «яшил-оқлар» сафида узоқ муддат ўйнашини ваъда қилган ва у ўз сўзида туришига тўғри келади. Mundo Deportivo хабарига кўра, шартнома 2025 йилгача мўлжалланган. Бироқ 18 ёшга тўлгач, Эндрикнинг ўзи Европага кўчиб ўтишни режалаштирмоқда. Илгари ФИФА қоидаларига кўра, бунинг иложи йўқ эди.

Манбанинг хабарига кўра, Эндрик учун курашда «Реал Мадрид» етакчилик қилмоқда. Испан клуби раҳбарияти 30-40 миллион евро эвазига ушбу форвард трансферини расмийлаштиришни муҳокама қилган. Мадридликлар раҳбари бразилиялик футболчини Винисиус Жуниор каби хавфли зарбалар бера олишига ва ҳатто кейинчалик Криштиану Роналдудек супер юлдузга айланишига ишонмоқда. Таъкидлаш жоизки, юқорида номлари тилга олинган футболчиларнинг ҳар иккиси ҳам Эндрикнинг кумирлари ҳисобланади.

«Менинг ўғлим Роналдуга кучли ишқибоз бўлгани учун футболда давом этишни афзал билди», - дейди Дуглас Соуза. “Бу унинг учун ажойиб тимсол. Эндрик менга: «Дада, мен Криштиану каби бўлишни хоҳлайман», деган. Бўлажак юлдуз Роналду ҳақида бир қанча мақолаларни ўқиган ва португалияликнинг катта қийинчиликлар тўлқинини босиб ўтганини кўргач, у ўз ҳаётини кумирига қиёслай бошлади ва кўз олдида ёрқин келажакни гавдалантирди. У ҳар куни машқ қилишни, жисмоний ҳолатини борган сари яхшиланишни севади. Бир сафар Эндрикдан ўзи учун энг буюк уч футболчини санашни сўрашган ва у Роналду, Неймар ва Мессини қолганлардан устун қўйиб, Кришни алоҳида эътироф этади.

Февраль ойида «Палмейрас» клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. ФИФА Бразилия клубига Эндрикни қайдномага киритишга рухсат берди, аммо «оқ-яшиллар» бош мураббийи Абел Феррейра ҳужумчини бирданига катталар футболига ташлашга шошилмаяпти. “Ушбу мусобақага ҳақиқий профессионал жамоалар боради, у ҳали ёш бола. Агар клуб буни зарур деб ҳисобласа, воқеликни Эндрик ва унинг оиласи учун катта янгилик сифатида қабул қилиш мумкин», - дейди футболчининг бош мураббийи.

Умуман олганда, «Палмейрас» ўз академиясида амалга оширилган ўзгаришлар самарасини кўрмоқда. Сўнгги беш йил ичида Сан-Паулу клуби ўз мактабига 20 миллион евро миқдорида сармоя киритишга муваффақ бўлди. Ушбу жамоа таркибидаги Либертадорес кубоги ғолиблари - Данило (20 ёш), Ренан (19), Патрик де Паул (22), Уэсли (22), Габриел Менино (21) ва Габриел Верон (19) каби номлар бугунги футбол мухлисларига жуда яхши таниш. Бироқ Эндрикнинг иқтидори «яшил-оқлар» академиясининг қолган юлдузларига қараганда юқорироқ эканлиги шубҳасиз.

Киритилди: 17:44, 31.01.2022. Ўқилди: 4396 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.