Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўсмирлар Туркия йиғинини якунлашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Дилшод Нуралиев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U16) 19 мартдан 2 апрелга қадар Туркияда ташкил этилган ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этди. Унинг доирасида 6та ўртоқлик ўйини ташкил этилиб, ўсмирлар терма жамоаси шуларнинг 5тасини ўз фойдасига ҳал қилди. Бош мураббий Дилшод Нуралиев сўзларига кўра, мазкур йиғин расмий ўйинлар учун ас қотади.

«Туркия йиғини давомида бир қатор режаларни амалга оширганимиздан хурсандман. Гарчи Осиё чемпионати финал босқичига ҳали вақт бўлсада, унга ҳозирданоқ жиддий муносабатда бўлиш талаб этилади. Шу сабабли биз вазифага жиддий муносабат билан ёндошамиз. Ўйлашимча, йиғин футболчилар учун анча фойдали бўлди», дейди Дилшод Нуралиев.

Ўсмирлар терма жамоаси аъзосиларидан бош мураббий «Бухоро» ҳужумчиси Акобир Тўраев ва олимпия заҳиралари коллежи тарбияланувчиси Ислом Каримовни алоҳида таъкидлаб ўтди. «Футболчиларнинг кўпчилиги менда илиқ таассурот қолдирди. Айниқса Акобир Тўраев ва Ислом Каримовни ажратиб кўрсатишни хоҳлардим. Улар мени қувонтирган ҳолда тўғри йўлдан кетаётганликларини исботлаб беришди».

Ўсмирлар терма жамоасининг келгуси режалари ҳақида тўхталаркан Дилшод Нуралиев қуйидагиларни маълум қилди: «Навбатдаги йиғинни 22 апрель куни Тошкентда ташкиллаштиришни режалаштирганмиз. Шундан кейин биз Озарбайжонда анъанавий бўлиб ўтадиган «Каспий Кубоги»да иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Мазкур мусобақа май ойининг сўнгги кунларида старт олади».

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Туркиядаги ўртоқлик ўйинлари:

1. Ўзбекистон (U16) – Украина (U17) 0:4
2. Ўзбекистон (U16) – «Зенит» (U16) 2:0
3. Ўзбекистон (U16) – «Зенит» (U15) 2:0
4. Ўзбекистон (U16) – «Реутов» (Москва) 8:1
5. Ўзбекистон (U16) – «Зенит» (U16) 2:0
6. Ўзбекистон (U16) – «Чертаново» (U17) 2:1

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати шу йилнинг 21 сентябрь – 6 октябрь кунлари бўлиб ўтади. ОФК эса мезбон мамлакат номини аниқлаб олмаган.

 

Манба: the-uff.com
Киритилди: 16:01, 03.04.2012. Ўқилди: 6362 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик