Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба.

  • «A» Серия
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Интер
      • 30.12.2025 00:45
      • Рома
      • 3:1
      • Женоа
      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Вулверхэмптон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«90min». АПЛда юз берган январь ойининг энг қайноқ воқеалари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Гарчанд коронавирус хавфи ҳали кетмаган, ҳаммада хавотир сақланиб турган бўлса ҳам, футбол давом этмоқда. Ўтган ой бир нечта катта трансферлар билан ёдимизда қолди. Айни вақтда Англия Премьер-лигаси ҳам давом эттирилди ҳамда воқеаларга бой ўтди. Кутилмаган комбеклар, чиройли голлар, дрон билан боғлиқ тартибсизликлар, чироқ ўчиб қолиши – буларнинг бари айнан АПЛда юз берди. Қуйида сизга шу ва шу каби воқеаларнинг энг яхши ўнталигини тортиқ этамиз.

10. «Норвич» Бенитеснинг «Эвертон»даги фаолиятини тугатди

Рафаэль Бенитес январь ойида ишидан айрилган иккита АПЛ менежеридан бири саналади. У меҳмонда «Норвич»га имкониятни бой бериб қўйгач, ўз вазифасидан озод этилган эди. Ўша ўйинда Майкл Киннинг автоголи ҳаммасини рамзан ифода этди. «Эвертон» ичидаги муҳит бузилганди. Ричарлисоннинг акробатик зарбалари ҳам Бенитесни қутқариб қола олмади.

9. Де Брюйне «Челси»га қарши феноменга айланди

Барча мухлислар Кевин Де Брюйненинг яхши даврлари ортда қолди деб ўйлаётган эди. Чунки жароҳатлар моҳир бельгияликни анча толиқтириб қўйганди. Шунга қарамай, у ўзининг собиқ клубига қарши супер даража кўрсата олди. Унинг сенсацион голи жамоасига ғалаба келтирди. Шунинг билан бирга гол чиройли тарзда киритилди.

8. Харрисон «болғачилар»ни болғалади

Жек Харрисон бу мавсум давомида атиги бешта гол урган. Аммо шулардан учтаси «Лондон стадиони»да, «Вест Хэм»га қарши киритилди. Собиқ «Манчестер Сити» ҳужумчиси Марсело Бьелсанинг қийналаётган жамоасига уч очо тақдим этди ва турнир жадвалидаги ҳолати яхшиланишини таъминлади. Бу мавсум фантастик ўйинлар кўрсатаётган «Вест Хэм» эса ўз уйида жазоланди. Хет-трик муаллифига айланган Харрисон, ўйин қаҳрамонига айланди.

7. Уорд-Провснинг «бўрилар» маконида қилган сеҳри

«Саутгемптон» аслида «Вулверхэмптон» уйида имкониятни бой бераётган эди. Январь ўртасида ўтказилган баҳсда битта эсда қоларли вазият юз берди. Ўйин тугашига олти дақиқа қолганида «авлиёлар» сардори Жеймс Уорд-Провс 30 ярд узоқликдан дарвоза томон жарима зарбасини йўллади. Дарвоза юқори бурчагидан жой олган тўпни олиш имконсиз эди. Жеймс эса айни дамда АПЛдаги энг яхши жарима зарбалари ижрочиси эканини исботлади.

6. Коутиньо АПЛга қайтишини нишонлади

«Астон Вилла» январь аввалида ҳаммани ҳайрон қолдирган трансферни амалга оширди. Жамоа «Барселона»дан Филлипе Коутиньони ижарага олди. Бунда Стивен Жеррарднинг хизматлари катта эди. Собиқ мерсисайдер АПЛга қайтишини ўзининг собиқ, аммо ашаддий рақиби бўлган «МЮ»га қарши битта ассист ҳамда гол билан нишонлади. Ўйин охирлаган пайтда Жакоб Ремзи пассини бразилиялик талант дарвозага тўғирлаб қўя олди.

5. «Норвич» «Уотфорд»ни қоронғуликда жазолади

Ўша оқшом «Викерейж Род» ўйингоҳидаги мухлислар ҳақиқий драмани гувоҳи бўлишди. «Норвич» ушбу ўйинни диққат билан назорат қилди ва ўз рақиби уйидан ҳақли уч очкосини олиб кетди. Америкалик ҳужумчи Жош Саржент иккита гол билан меҳмонларни сийлаган бўлса, мезбонлар таркибида Эммануэль Денис қизил билан «сийланди». «Буғулар» устози Клаудио Раньери эса истеъфо беришга мажбур бўлди. Ушбу ўйинда стадион ёриткичлари ишламай қолиб, бир муддат қоронғулик ҳам ҳукм сурган эди.

4. Зиеш «шпорлар»га қақшатқич зарба берди

Хаким Зиеш «Тоттенхэм»га қарши ғалабада, мухлислар ундан кутган ўйинни намойиш эта олди. Иккинчи бўлиб аввалида унинг «сеҳрли» чап оёғидан учган тўп, тўғри бориб, дарвозанинг юқори бурчагига жойлашди. Ҳақиқатдан ҳам ўша куни марокашлик юлдузни тўхтатиш осон кечмади. Ўйин эса 2-0 ҳисобида «шерлар» фойдасига ҳал бўлди.

3. Ковачич «Ливерпуль»га қарши комбекни амалга оширди

Янги йилнинг иккинчи кунида ўтказилган баҳс «Челси» учун омадсиз бошланди. Ярим соат ичида «Ливерпуль» иккита гол фарқи билан олдинда бораётган эди. Шунга қарамай, мезбонлар ўйинга қайтиб ола билишди. Бу қайтиш қандайдир тўрт дақиқа ичида рўй бергани эса эътиборга молик жиҳатлардан бири саналади. Ковачичнинг жарима майдончаси чизиғидан йўллаган фантастик зарбаси голга айланди. Орадан кўп ўтмай, Кристиан Пулишич фарқни йўққа чиқара олди.

2. Дебютант уйида дрон сабаб тартибсизликлар келиб чиқди

«Брентфорд» уйидаги ғалаба «Вулверхэмптон» январь ойини юз фоизлик натижа билан тугаллашига замин яратди. Аммо бу ўйин бошқа бир воқеа билан эсланадиган бўлди. Учрашувда иккита тўхталиш юз берди. Бирида омма ичида тартибсизликлар келиб чиққан бўлса, бошқаси стадион узра дрон кўриниш бергани сабаб юзага келди. Қолаверса, орада ҳакамлар мосламаси ҳам панд бериб, қисқа тўхталиш ҳам бўлиб ўтди.
Агар бу ҳам камлик қилган бўлса, «арилар» устози Томас Франк ўйин тугагач, иккинчи сариқ карточка билан майдонни тарк этишга мажбур бўлганини ҳам қўшиб қўйиш мумкин.

1. Бергвейн «Тоттенхэм»га иложсиз вазиятда уч очко тақдим этди

Рўйхатда фақат битта ғолиб бўлиши мумкин. Бу воқеа 19 январь куни «Лестер Сити» уйида юз берган. Гарчанд «шпорлар» кучли ўйин кўрсатган бўлса ҳам, ўйин охирлаётган пайтда 2-1 ҳисобида ортда қолаётганди. Аммо нима ҳам бўлди-ю, «King Power» стадиони ларзага келди. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилган, ўша вақт эса поёнлаб қолганди. Нидерланд ўғлони эса айни дамда гол уриб, жамоасини бир очколи қилди. Аммо бу ҳаммаси эмасди. Марказдан бошлаган мезбонлар тўпни яна рақибга топшириб қўйди. Оқибатда эса Стивен Бергвейн яна бир бор рақиб посбонини доғда қолдирди. Ҳаммаси арзимаган бир ёки икки дақиқа ичида юз берди. Аммо «Тоттенхэм» уч очко билан уйига қайтадиган бўлди. Тартибсизликлардан унумли фойдаланган жамоа мукофотланди. Заҳирадан туширилган Бергвейн эса ўйин қаҳрамонига айланди.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 15:13, 03.02.2022. Ўқилди: 1841 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.