Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швеция 7 6 4 17
8 Швейцария 6 8 7 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Рақиблар». Мальдиними ёки Санетти? Ким кучлироқ (эди)?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дунёда шундай футболчилар борки, улар ўз фаолияти давомида фақатгина битта клуб шарафини ҳимоя қилган. Ҳа, тарихда бундай футболчилар кўп эмас, аммо мавжуд. Шундай тақдир эгалари қаторида Паоло Мальдини ҳамда Хавьер Санетти ҳам бор. Ушбу футболчилар фаолиятини рақамлардан ўқиб олишингиз мумкин: Мальдини «Милан» сафида 902 марта майдонга тушган. Санетти эса «Интер»да 858 бор ўйинлар қатнашчисига айланган. Икки ҳимоячи ўз вақтида дерби баҳсларида жамоасининг суянчига айланарди. Ҳар бири бир шаҳарнинг икки улуғ клубининг шарафини ҳимоя қилиб келди. Шу ўринда савол туғилади: бу икки феноменнинг қай бири яхшироқ бўлган, қай бирининг йўли буюкроқ? Қуйида ушбу саволларга бир нечта аспкетлардан назар солиб кўрамиз.

1. Тактик мослашувчанлик

Умуман олганда, ҳар икки рақиб майдоннинг турли хил ўринларида ўйнаш қобилиятига эга бўлган. Хусусан, Паоло Мальдини ҳимояда учталик ёки тўртталик тактик схемада асосан қанотни ҳимоя қилган. Аммо вақти келса, марказий мудофаа учун ҳам туриб бера олган.
Хавьер Санетти эса ўзининг яхшироқ мослашувчанлиги билан ажралиб турарди. У ҳимоянинг марказида, ҳар икки қанотида, ярим ҳимоянинг марказида ёки қанотида ҳаракат қила олган. Албатта, мураббий ғоясидан келиб чиқиб, Санетти исталган нуқтага жойлашиши мумкин эди. Бу даражадаги футболчилар камёб. Шунинг учун бу боб Санеттига тегишли. Демак, ғолиб – Санетти.

2. Дербидаги натижалар

Санетти ва Мальдинини солиштиришни, уларнинг дербидаги натижаларига қарамасдан амалга ошириш имконсиз иш. Биз ҳам бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратдик. Бу жуфтлик Милан дербиларида қатнашиш борасида мутлақ рекордчи саналади. Мальдини 56 та ўйин билан нисбатан етакчи бўлса, Санетти 47 та учрашув ўтказиб, иккинчи ўринга жойлашган. Уларнинг ҳар бири, дербини кўп бор ютган. Лекин Мальдинида тош босадиган натижа борки, уни бу борада ғолиб деб билишга мажбур қилади. Бу бир пайтлар ЕЧЛ ярим финалида «Интер» устидан қозонилган ғалаба эди. Шу сабабдан Мальдини Санеттидан устундир.

3. Ҳимоявий ҳаракатлар

Олдиндан айтиб қўя қоламиз, бу категорияни ҳам Мальдини олади. Негаки, у яхшироқ ихтисослашган футболчилар тоифасига киради. «Милан» афсонасининг ҳимоявий сифатлари жуда ҳам кучли эди. У чапта ўйнайдими ёки марказда, ҳар қандай ҳужумчи учун қалқон вазифасини ўтай олган. Мальдинининг ўйинни ўқий олиши, рақибларга қарши кучли тажовузкорлиги ҳамда ҳаводаги муваффақиятли ҳаракати, уни мукаммаллик сари етаклаган. Шу боисдан Паоло Мальдинини ғолиб деб эълон қиламиз.

4. Ҳужумкорлик

Майдоннинг рақиб томонида, Санетти жамоаси учун фойдалироқ бўлган. Бу дегани, Мальдини ҳужумларда қатнашмаган, фақат мудофаада юрганини англатмайди. Бироқ, Санетти рақиб дарвозаси олдида яхшироқ ҳаракат қилар, совуққон ва табтортмас эди. Унинг ҳужумчилар билан боғланиши ҳам яхшироқ кечган. Бу жиҳатдан олиб қараганда, Санетти ҳозирги, замонавий қанот ҳимоячиларига ўхшайди. Хавьер ўз ҳужумчи шерикларини олдинга бошлар, жарима майдончасига тўпни ўта қулай ва мос равишда етказиб берарди. Унинг ҳужумни қўллаб-қувватлашини Мальдининикига тенглаштириб бўлмайди. Шундай экан, бу жиҳатда Санетти устунроқ.

 

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 21:11, 04.02.2022. Ўқилди: 1937 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.