Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Март ойининг энг яхши мураббий ва футболчиси номи эртага эълон қилинади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати бўлими март ойининг энг яхши мураббий ва футболчиси учун ОАВ овозини қабул қилишни бошлагани ҳақида 30 март куни куни хабар бериб ўтганди.

29 март куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Уммонга қарши олимпияда плей-офф учрашувида иштирок этганидан сўнггина ой лауреятларни аниқлана бошланди. 5 апрель санасига қадар 8 нафар ОАВ Ўзбекистон футбол федерациясига ўз овозини тақдим этиб улгурди. Булар — Нью-Йоркда чоп этиладиган биринчи ўзбекча газета «Ватандош», «Футгол», «Эрудит-Спорт», «Стадион» газеталари, «Наврўз» радиостанцияси, «Спорт» телеканали, шунингдек, www.uff.uz ва www.championat.uz интернет сайтлари. Овоз бериш жараёни бугун - 5 апрель санасида ўз якунига етади ва унинг натижалари эртага эълон қилинади.

Овоз бериш жараёнида бир қатор англашилмовчиликлар эҳтимоли бор эканини инобатга олган ЎФФ матбуот хизмати шуни маълум қиладики, овоз бериш жараёнида фақатгина спортнинг футбол турида фаолият кўрсатаётган мураббий ва футболчилар кўрсатилиши лозим. Мини-футбол ёки футзал бутунлай бошқа спорт тури эканини айтиш ўринли. Бунинг учун алоҳида Ўзбекистон футзал ассоциацияси ташкил этилган. ОАВ бунга жиддий эътибор қаратиши керак.

Эслатиб ўтамиз, март ойининг энг яхши футболчи ва мураббийига овоз бериш жараёнида иштирок этишни истаган оммавий ахборот воситалари 5 апрелга қадар ўз овозларини media@the-uff.com интернет почта манзилига юборишлари керак. Бунинг учун ОАВ ўз ҳодимлари иштирокида ички сўровнома ўтказиб, якуний натижани ЎФФга тақдим этади.

P.S. ЎФФ ўтказаётган мазкур сўровномада алоҳида журналистлар иштирок эта олишмайди. media@the-uff.com интернет почта манзилига юборилган овозлар ОАВнинг расмий бланкасида, муҳаррир имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак. Дастлабки 3та ўрин тўлиқ кўрсатилмаган овозлар қабул қилинмайди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 11:24, 05.04.2012. Ўқилди: 7211 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик