Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Челси"нинг энг совриндор футболчилари: Аспиликуэтанинг режаси бу борада қандай? (+интервью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сесар Аспиликуэта ушбу мавсум тугаши билан "Челси"ни тарк этиши мумкин. Агар у шундай қилса, клуб афсонаси сифатида ўз статистикасини ошира олмайди. 32 ёшли жамоа сардори қарийб ўн йилдан буён "аристократлар" билан бирга ва клуб сафида саккизта совринни қўлга киритишга улгурган. Испания терма жамоаси аъзоси мухлислар кўз-ўнгида жамоаси учун мисоли қоя каби кўринади. У жамоага 2012 йилда "Марсель" сафидан келиб қўшилган ва ўшандан буён икки бор АПЛ чемпионига айланган. Аспиликуэта, шунингдек, жамоасига икки бор Европа лигаси тожини, битта мамлакат кубогини, яна бир маротаба лига кубоги ҳамда ўтган йилги ЕЧЛ ғолиблигини олиб беришда жонбозлик кўрсатган эди. Ҳимоячининг сўнгги титули ўтган йили "Вильярреал"га қарши баҳсда, Европа Супер кубогида қўлга киритилган.

"Челси"нинг барча даврлардаги совриндор футболчилари рўйхатида Сесар Аспиликуэта саккизта титул билан Гари Кэхилл қайд этган натижани такрорлаб турибди. 36 марта Испания термаси шарафини ҳимоя қилишга улгурган юлдуз, "Челси"нинг шонли вакиллари ичида топ даражада дея олмаймиз. Чунки биринчи ўринни эгаллаб турган собиқ сардор, етакчи ҳамда афсонавий футболчи Жон Террида 15 та катта совринлар жамланмаси мавжуд. Шунингдек, рўйхатдаги кучлилар қаторидан Петр Чех (13 та), Дидье Дрогба (12 та), Френк Лемпард ҳамда Пауло Феррейралар (ҳар иккисида 11 тадан) жой олган.

Тўғри, Апскиликуэтанинг кучли бешликка етиши деярли имконсиз иш. Аммо унда яқин кунлар ичида совринлар борасида Эшли Коул ҳамда Бранислав Ивановичга етиб олиш имкони бор. Чунки бу икки собиқ юлдуз ўтмишда "Челси" билан 9 та соврин ютган. Сесар эса Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютиш орқали уларга тенглашиб олиши мумкин. Албатта, испан "жангчиси" бундан ўн йил илгари бой берилган совринни қайтариб олиш йўлида қаттиқ ҳаракат қилади. Ўшанда Аспиликуэта "Челси"даги дебют мавсумида финал ўйинида жамоадошлари билан "Коринтианс" клубига имкониятни бой бериб қўйганди. Умуман олганда, Клублар мундиали "Челси" юта олмаган тарихдаги ягона титул ҳисобланади. Шу туфайли жамоа сардори клубдаги эҳтимолий сўнгги мавсумини яна бир йирик соврин билан тўлдиришни мақсад қилиб олган. Кейин эса, ёзда "Барселона"га эркин агент мақомида бориб қўшилиши мумкин бўлади.

Сесар Аспиликуэта ФИФА томонидан ташкил этилган мусобақа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У шундай дейди: "Ўйлашимча, бу турдаги мусобақада ғалаба қозониш жуда мураккаб иш. Мен шу нарсани ўн йилдан кейин англаб етяпман. Ўшанда биз (2012 йил) "Коринтианс"га имкониятни бой бериб қўйгандик. Турнирдан кейин нималарни ҳис қилганим жуда яхши эсимда. Ҳа, менинг жамоадаги илк мавсумим эди, биз ҳар бир турнирда иштирок этаётган эдик. Шу сабабданми, бизга мусобақаларда ғалаба қозониш аслиятдагига қараганда жўнроқ туюлгандир. Аммо мана бугун, ҳозир, мен тушуниб етдимки, бу ерга етиб келишни ўзи бўлмас экан. Бу ўта узун ва қийин йўл экан. Аввало, сиз ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишингиз керак, кейин эса ҳамма тўсиқларни енгиб, турнирни ютиб чиқишингиз шарт. Фақат шу орқали, бу ерда бўла оласиз. 2012 йилдаги мағлубият бизни жуда ҳам хафа қилганди. Мана, ҳалигача бу турнир "Челси" забт эта олмаган ягона чўққилигича қолмоқда.

Менимча, бу мусобақани ютиш, жамоадаги ҳамма учун ўта катта муваффақият бўлади. Шу сабаб барчамиз майдонда боримизни бериб ҳаракат қиламиз. Биз шуни ҳам ёдда тутишимиз керакки, "Челси" бу ерга нафақат ўзини, балки бутун Европанинг шарафини ҳам ҳимоя қилиш учун келган!".

Футболчи ўзининг яқин келажаги ҳақида гапирар экан, жумладан, шундай дейди:
"Менинг тақдирим айни дамда ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Асосий мақсадим, умуман, жамоа мақсади қандай бўлмасин – соврин ютиш. Кейин нима бўлишини эса, вақт кўрсатади. Ўйлайманки, ҳар бир футболчи клубига титул олиб беришда кўмаклашиб, айни дамда ўз тарихини ҳам ёзиб боради. Мен йиллар давомида жуда кўп жаҳон даражасидаги футболчиларни, мураббийларни кўрдим, улар билан бирга ишладим. Аммо ҳар доим ҳамманинг мақсади битта бўлди. У ҳам бўлса, клуб манфаати йўлида, унга соврин олиб келиш мақсадида курашиш эди.

Мана, ҳозир ҳам айни шу мақсад йўлида ҳаракатдамиз. Ўйлайманки, ҳозир айни вақти. Чунки бизда "Челси" тарихида абадий қолиш, клубга янги кубокни тақдим этиш имконияти бор. Умид қиламанки, биз тез орада ана шундай инсонлардан бирига айланамиз".

Эслатиб ўтамиз, "Челси" ушбу турнирга ярим финалдан келиб қўшилади. Клубнинг дастлабки рақиби эса Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоаси бўлади.

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:00, 09.02.2022. Ўқилди: 1695 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.