Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Қизилқум” футбол клуби билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида маълумот

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Навоий вилояти шарафини Суперлигада ҳимоя қилиб келаётган “Қизилқум” профессионал футбол клуби 2013 йил 26 сентябрда Навоий вилояти адлия бошқармасидан муассаса ташкилий ҳуқуқий шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтказилган. Кейинчалик футбол клуби 2015 йил 8 июнь куни Навоий вилояти адлия бошқармасидан жамоат бирлашмаси ташкилий ҳуқуқий шаклига ўзгартирилиб, қайта ташкил этилди. Шу кунгача мазкур клуб Навоий кон-металлургия комбинати томонидан молиялаштирилиб келинаётган эди.

Эндиликда Навоий кон-металлургия комбинати вилоят футболини янги босқичга олиб чиқишга қарор қилди ҳамда ўз таъсисчилигида “ПФК Қизилқум” МЧЖ футбол клубини ташкил этиб, уни 2022 йилнинг 10 январь куни давлат рўйхатидан ўтказди. Қўшимчасига, “Қизилқум” профессионал футбол клуби жамоат бирлашмаси ўзининг Умумий йиғилишини ўтказиб, унда футбол клубининг бренди, логотипи ҳамда Суперлигада иштирок этиш билан боғлиқ барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини “ПФК Қизилқум” МЧЖ футбол клубига ўтказишга розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ушбу қарорга асосан шу йилнинг 14 январь куни “Қизилқум” профессионал футбол клуби жамоат бирлашмаси ҳамда “ПФК Қизилқум” МЧЖ футбол клуби ўртасида тегишли шартнома имзоланди.

2022 йилнинг 4 февраль куни “Қизилқум ПФК” жамоат бирлашмасини Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқиши, унинг ўрнидан Суперлига мусобақасида ўзаро келишувга асосан “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ таъсисчилигида ташкил этилган “ПФК Қизилқум” МЧЖнинг иштирок этишига розилик берилиши сўралган хат келиб тушди. Шу билан бирга, “ПФК Қизилқум” МЧЖдан “Қизилқум” профессионал футбол клуби жамоат бирлашмаси ўрнида Суперлига мусобақасида иштирок этиши учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафига қабул қилиниши сўраб ёзилган хат келиб тушган. Хатда собиқ клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси мавжуд бўлган жамоа аъзолари, ишчи-ходимлар, шу жумладан, футболчи ва мураббийлар “ПФК Қизилқум” МЧЖда фаолиятини давом эттириши кўрсатилган.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Уставига мувофиқ қатнашчилар сафига қабул қилиш ва уларни ўз аризасига мувофиқ лига қатнашчилари сафидан чиқариш ташкилот Ижроия қўмитаси қарорига асосан амалга оширилиши белгиланган. Шу сабабли мазкур масала кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси йиғилиши кун тартибига киритилди.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 12:50, 12.02.2022. Ўқилди: 2884 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик