Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ироққа футбол қайтди...

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Орадан саккиз йил ўтиб, Боғдодга халқаро футбол қайтди. Ушбу муваффақиятда яқинда Ироқ футбол ассоциацияси (IFA) президентлигига сайланган Аднан Диржалнинг ҳиссаси катта бўлди. Ироқ термаси «Ал-Мадина» стадионида Уганда термасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

IFAнинг ФИФА талабларига биноан белгиланган нормализация жараёнидан чиққанига унча кўп бўлмади, энди эса Халқаро футбол ассоциацияси билан биргаликда ке-йинги тўрт йиллик цикл учун стратегия ишлаб чиқяпти. Мақсад - IFA молиявий аҳволини яхшилаш, янги лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш ва майдондаги кўрсаткичларни барқарорлаштириш. Мазкур ҳолатда Дубайдаги ҳудудий офиснинг ривожланиш ишлари бўйича менежери Эссам ал Сухибани уч кунлик ташриф билан Ироқда бўлиб, потенциал лойиҳаларни муҳокама қилди. Кейинги ташриф шу ойга белгиланган. «Айни пайтда ФИФА ёрдами ҳал қилувчи аҳамият касб этади, - дейди Диржал. - Ироқнинг футболдаги салоҳияти юқори, аммо ундан муваффақиятли фойдаланиш учун жуда кўп иш қилишимиз керак. Яқинда IFA бир нечта ўзгаришларни амалга оширди, аммо бу биз учун эндигина бошланиши. Мунтазам қўллаб-қувватлаётгани учун ФИФАга миннатдорлик билдирамиз».

Диржал 1979-1990 йиллар мобайнида Ироқ термаси сафида 100тадан ортиқ ўйинда ғалаба қозонган, лекин ЖЧ-1986ни жароҳат сабаб ўтказиб юборган. Кейинчалик бир нечта жамоаларда мураббийлик қилди. IFA бош котиби Муҳаммад Фархан ФИФА уларга молиялаштиришдан ҳам кўпроқ нарса берганини таъкидлади: «Тушуниш керакки, IFA нафақат FIFA Forward дастури орқали ФИФАдан мадад пулларини, балки сифатли стратегик тавсияларни, самарали бошқарув, ташкилотнинг молиявий барқарорлиги, техник масалалар ва футболга тааллуқли кўплаб жиҳатлар бўйича таклифларни олади. Ироқда футболнинг биринчи рақамли спорт тури эканлиги аниқ, унинг бир нечта йўналишларда ривожланишида эса ФИФА кўмаги жуда зарур».

Ироқ футбол ассоциацияси ташкилотнинг янги президенти Аднан Диржал қўл остида янги даврга кириб борди. 2020 йили IFA ижроия қўмитасининг барча аъзолари ҳамда бош котиб истеъфога чиқишганда, ФИФА нормализация бўйича қўмитани тайинлаганди. 2021 йилнинг сентябрида ўтказилган сайловдан сўнг қўмита ишини якунлади. Ироқ термаси 1996 йилдан буён мунтазам равишда Осиё кубоги «плей-офф» босқичига чиқмоқда, 2007 йилда эса қитъа чемпионлигини нишонлади, лекин ўз тарихидаги иккинчи мундиалга чиқишга бўлган уринишлари муваффақиятсиз якунланмоқда. Қитъа миқёсидаги мусобақаларда эришилган ютуқлар инобатга олинса, бу бироз ғалати, албатта.

ФИФА 2013 йили мамлакатдаги хавфсизлик масалалари туфайли IFAга ўз майдонида ўйин ўтказишни тақиқлаб қўйди. 2019 йили ушбу чеклов қисқа муддат бекор қилингач, жамоа Гонконг термасига қарши ЖЧ саралаш ўйинини Ироқда ўтказганди. Аммо кўп ўтмай, тақиқ яна кучга кирди.

Шунга қарамай, ироқликлар ўртоқлик учрашувларини ўз уйларида - Басра шаҳрида ўтказишда давом этишди, аммо мундиал саралашидаги баҳсларига Дохадаги стадионлар мезбонлик қилди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:51, 14.02.2022. Ўқилди: 1572 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик