Бугун 12 январь, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 11.01.2026 00:45
      • Аталанта
      • 2:0
      • Торино
      • 11.01.2026 16:30
      • Лечче
      • 1:2
      • Парма
      • 11.01.2026 19:00
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Милан
      • 11.01.2026 22:00
      • Верона
      • 0:1
      • Лацио
      • 12.01.2026 00:45
      • Интер
      • 2:2
      • Наполи
      • 12.01.2026 22:30
      • Женоа
      • -:-
      • Кальяри
      • 13.01.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.01.2026 01:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эльче
      • 11.01.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 2:1
      • Мальорка
      • 11.01.2026 20:15
      • Леванте
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 13.01.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Сельта
      • 11.01.2026 16:30
      • Хитой
      • 1:0
      • Австралия
      • 11.01.2026 19:00
      • Таиланд
      • 1:1
      • Ироқ
      • 12.01.2026 21:30
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Вьетнам
      • 12.01.2026 21:30
      • Иордания
      • -:-
      • Қирғизистон
      • 13.01.2026 16:30
      • Ўзбекистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 13.01.2026 16:30
      • Эрон
      • -:-
      • Ливан
      • 13.01.2026 21:30
      • Япония
      • -:-
      • Қатар
      • 13.01.2026 21:30
      • БАА
      • -:-
      • Сурия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 19 43
2 Милан 19 40
3 Наполи 19 39
4 Рома 20 39
5 Ювентус 19 36
6 Комо 19 34
7 Аталанта 20 31
8 Лацио 20 28
9 Болонья 19 27
10 Удинезе 20 26
11 Сассуоло 20 23
12 Торино 20 23
13 Кремонезе 19 22
14 Парма 19 21
15 Кальяри 19 19
16 Лечче 19 17
17 Женоа 19 16
18 Фиорентина 20 14
19 Пиза 20 13
20 Верона 19 13

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Удинезе 2-2 Пиза
20-тур Комо 1-1 Болонья
20-тур Рома 2-0 Сассуоло
20-тур Аталанта 2-0 Торино
20-тур Лечче 1-2 Парма
20-тур Фиорентина 1-1 Милан
20-тур Верона 0-1 Лацио
20-тур Интер 2-2 Наполи

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рауан Сариев: «Футбол - мен учун кўп нарса»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

2009 йилнинг қишида Толдиқўрғон шаҳри футбол мактаби тарбияланувчиси Рауан Сариев бир гуруҳ қозоғистонлик ёш футболчилар билан Бразилиянинг "Оле Бразил" футбол академиясига йўл олди.

Қозоғистоннинг Алмати вилояти, Бақтибай овулида яшаган 15 ёшли йигитча яна икки йилдан сўнг Жилберту Сильва, Клаудио Таффарел ва Сисиньолар порлаган "Атлетико Минейру"дай, бу мамлакатнинг энг машҳур клубида ўйнайман деб ўйлаганмикан? Ҳозир бу клубда Москва ЦСКАсининг собиқ футболчилари Дуду, Гильерме ва собиқ "киевчи" Андре тўп сурмоқдалар.

Эътиборга молик яна бир жиҳат - юз йиллик тарихи давомида ушбу клубда чет эллик футболчилар деярли бўлмаган. Футбол мамлакатида Рауан Сариевнинг ўйини ҳақида илиқ фикрлар янграмоқда. Лекин ёш футболчининг ўзи бу борада камтарона сўзларни ишлатади.

"Мен шунчаки ўйнадим ва Худо менга кичкинагина имконият берди. Мен ундан фойдаландим. Ҳозирча ҳеч нарсага эришганим йўқ.Ҳаммаси олдинда. Энг муҳими - тўхтаб қолмаслик," - дейди 18 ёшли қозоқ футболчиси.

- Барибир тушунарсиз: Бразилияда профессионал клубда ўйнашни хоҳловчи миилионлаб ёшлар бор, лекин энг машҳур жамоа сени - ҳеч кимга таниш бўлмаган ўсмирни, яна футболи машҳур бўлмаган мамлакат ўйинчисини танлади. Бу қандай содир бўлди?

- Тўғрисини айтадиган бўлсам, бошида Бразилияга боришни умуман хоҳламаган эдим. Ахир, бу уйимдан жуда узоқ. Етиб борганимда жуда зерикдим. Ўйнай бошладим, голлар урдим. Бизнинг қозоғистонлик жамоамиз учун 15 та гол урдим. Мени пайқаб қолишди ва "Оле Бразил"нинг базавий жамоастга таклиф қилишди. У ерда ҳам голлар ура бошладим. Натижада жамоамиздан фақат мен "Атлетико Минейро" кўригига ўтдим. Бир ярим ой мобайнида мени олтита бразилиялик мураббийлар ҳар томонлама ўрганиб чиқишди. Кейин "Атлетико" раҳбарияти менинг агентимга қўнғироқ қилиб, шартнома таклиф қилди. 17 ёшли ўсмирлар жамоасида ўйнай бошладим, бошламасига учинчи таркибда. Биз 35 нафар эдик, рақобат даҳшат эди.Ҳаммаси бразилиялик, бир мен чет эллик. Биз финалгача етиб бориб, финалда "Крузейро" билан ўйнадик. Мен ўйнадим ва гол урдим. Биз 3:1га ютдик. Мавсум сўнггида фарм-клуб мураббийси 8 кишини танлади ва улар орасида мен ҳам бор эдим.

  - Бразилияликлар табиатан техник ўйинчилардир. "Атлетико Минейро" мураббийларини нима билан ҳайрон қолдирдинг?

- Менимча жуда оддий ўйнаганим учун бўлса керак. Тўпни қабул қилардим, қайрилардим, тепардим. Ҳаммаси икки тепар усулида. Энг муҳими - бошинг биланми, кетинг биланми, гол ур. Бразилияликлар кўпроқ тўпни олиб юришни ёқтиришади, бу эса мураббийларга ҳар доим ҳам ёқавермайди.

- Бизда, қозоқ клубларида "қария" футболчилар янги келган ёш иқтидорларни ёқтирмайдилар. Ахир ёшлар уларнинг ўринларини эгаллаб қўядилар. Бу борада ишла Бразилияда қандай?

- У ерда бунақа нарсалар йўқ. Аксинча, сени ҳамма қўллайди. Ҳар нарсада ёрдам берадилар. Масалан, "Атлетико Минейро" президенти келиб клубнинг оддий ишчиси билан овқатланиб кетаверади ва улар энг яқин дўстлардай муомала қиладилар. Мен Карвалью ва Дуду билан яқин муомалада бўлдим. Уларникида меҳмон бўлдим. Ҳа, улар юлдузлар, лекин юлдузлик касалига учрамаганлар. Биз бирга шуғулланамиз, иккига бўлиниб ўйнаймиз. Биз бир жамоамиз.

- Бразилияликлар Қозоғистон ҳақида биладиларми?

- Афғонистон билан ёнма ён жойлашган ва доим уруш бўлади, деб ўйлайдилар. Болалар билан "Борат" фильмини кўрдик, жуда ёқимсиз бўлди. Кейин мен уларга интернет орқали Астанани кўрсатдим. Ажабланишларнинг чеки йўқ эди. Лекин баъзилари менга ҳазиллашиб "Борат, Борат" дейишади.

- Қайси тилда сўзлашасан?

- Португалча.

- Қийин бўлса керак?

- Мен учун қийин эмас. Болалар билан эркин сўзлашаман.

- "Атлетико Минейро"нинг ёшлар жамоаси Қозоғистон премьер-лигасида ўйнай оладими?

- Албатта.

- Нечанчи ўринни олган бўлар эди?

- Майлими, шу саволга жавоб бермасам? Жамоаларимизни хафа қилгим келмаяпти...

- Унда, бу саволга жавоб бер: нега Бразилияда ҳамма футбол ўйнай олади, Қозоғистнда эа камчилик? Бизда ҳам футбол биринчи рақамли спорт тури-ку?

- Бразилияда биринчи рақамли спорт тури бу - волейбол. Футбол бу - дин. У ерда ўғил дунёга келса ота-онаси унга дарҳол тўп совға қилишади. Икки ёшида бола ҳовлида тўп тепа бошлайди. Бизда қозоқлар тўпланишса нима қилишади? Тўғри: бешбармоқ тайёрлайдилар. Уларда ҳамма футбол ўйнайди. Бразилияда ҳар бир уй - кичкина стадион.

- Сенинг уйингда ҳам стадион ва мураббий бўлганмиди?

- Бақтибай овулида умуман спорт мактаби йўқ. Шунинг учун акам билан туман марказигача... чопиб борардик. Отам - кураш бўйича спорт устаси. Ортимиздан машинада "Қани, қани, нега ўликка ўхшаб чопасизлар" деб борар эди. Уч километр у ёққа, машғулотдан сўнг орқага. Уйга келиб иш қилар эдик. Ўртоқларим ўтиришга борганларида биз отамиздан рухсат сўрашга қўрқар эдик. Отам аввало жисмонан тайёр бўлиб, кейин курашга қатнашишимизни истаган эди, аммо биз акам билан футболни севиб қолдик ва шу спорт турида қолдик. Албатта отамнинг дарслари бекорга кетмади. Мен ишлашни ўргандим ва асосий таркибга кириш учун муштлашишга тайёрман. Рақобат жуда қаттиқ. Лекин мен бундан қўрқмайман.

- Демак Бразилияда дам олиш фақат тушларингга кирса керак?

- Нега? Оз-моз дам оламан. Болалар билан бильярд ўйнаймиз. Денгизда чўмилиш учун пляжга борамиз.

- Бразилиялик "олов" қизлар масаласи қалай? Улар билан учрашасанми?

- Учрашганда қандоқ! Ҳар соатда.

- Жиддий айтадиган бўлсанг-чи?

- Жиддий айтадиган бўлсам... Биринчидан, мен чет элликман, бу - уларнинг диққатини тортадиган жиҳатим, иккинчидан ва асосийси - Минас-Жерайс штатининг энг машҳур клуби "Атлетико Минейро" ўйинчисиман. Айтингчи, қайси бразилиялик қиз бу фактга қарши тура олади?

- Сенга Алматининг "Қайрат" клуби қизиқиш билдиргани ростми?

- Булар миш-миш. Мен шунчаки "қайратчилар" билан Туркияда шуғулландим, боиси ортиқча вазн тўплаб олгандим. Менинг "Атлетико Минейро" билан амалдаги шартномам бор, шунинг учун ҳозирча мени Қозоғистон клублари қизиқтирмайди.

- Қозоғистон терма жамоаси учун ўйнайсанми?

- Албатта! Агар, чақиришса. Лекин ҳозирча чақиришмади.

Манба: www.sportlive.kz
Киритилди: 14:55, 09.04.2012. Ўқилди: 7184 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 10
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Наполи Расмус Хейлунд 7
4 Милан Рафаэл Леау 7
5 Интер Хакан Чалханоглу 7
6 Интер Маркус Тюрам 6
7 Удинезе Николо Дзаньоло 6
8 Комо Нико Пас 6
9 Рома Матиас Соуле 6
10 Парма Матео Пеллегрино 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.