Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба.

  • «A» Серия
      • 17.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:2
      • Лечче
      • 17.02.2026 01:00
      • Жирона
      • 2:1
      • Барселона
  • Элит ОЧЛ
      • 17.02.2026 15:00
      • Сеул
      • 2:2
      • Санфречче Хиросима
      • 17.02.2026 15:00
      • Матида Зелвия
      • 3:2
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.02.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 2:0
      • Шангхай Шенхуа
      • 17.02.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:0
      • Виссел Кобе
      • 17.02.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • 1:4
      • Ал-Иттиҳод
      • 17.02.2026 21:00
      • Ал-Ғарафа
      • 0:2
      • Трактор
      • 17.02.2026 22:45
      • Галатасарой
      • 5:2
      • Ювентус
      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • -:-
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • -:-
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • -:-
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 15 8 10 33
2 Италия 9 4 12 25
3 АҚШ 7 11 6 24
4 Франция 6 7 4 17
5 Швеция 6 6 3 15
6 Нидерландия 6 6 1 13
7 Германия 5 8 8 21
8 Австрия 5 8 4 17
9 Швейцария 5 4 3 12
10 Япония 4 6 10 20
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Спортда катта ўзгаришлар даври: МОҚга ким раҳбар бўлади?

Баҳо:
+ | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун ўзбек спортида яна катта ўзгаришлар кузатилди. Ўз вақтида Туризм вазирлигига қўшиб юборилган Спорт вазирлиги сал ўзгарган ном билан қайта ташкил қилинди. Янги вазирликка Адҳам Икрамов вазир этиб тайинланди. Кеча эса олимпия қўмитасида раҳбар истеъфога чиққани хабар берилди. Тез орада бўшаб қолган ўринга янги номзод сайланади. Ҳозирча ким бу лавозимни эгаллаши аниқ эмас, аммо аллақачон бу борада баҳс-мунозаралар, ҳаттоки баъзи жойларда пиар-ҳаракатлар бошланиб кетганини гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Актуал мавзуга тўхталиш мақсадида бугун сайтимизнинг телеграм саҳифасида сўровнома ўтказдик. Унда МОҚ раҳбари сифатида ишлаши мумкин деб ўйлаган (биз шундай ҳисоблаган) номзодлар ўртасида сўров ўтказдик.

Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига кимни муносиб деб ҳисоблайсиз? — деган савол билан 7 нафар номзодни мухлислар эътиборига ҳавола қилдик. Кимдир етти номзодни ҳам муносиб кўрмаса, «бошқа номзод» деган вариантни ҳам танлаши мумкин эди.

Агар сиз сўровномада қатнашган бўлсангиз, натижалардан хабардорсиз, агар хабарингиз бўлмаса, қуйидаги скриншот орқали овоз бериш натижаларидан хабардор бўлишингиз мумкин. Бу якуни натижа эмас, аниқроғи мухлисларнинг фикри десак тўғрироқ бўлади. Шунчаки бир сўровнома натижалари холос. Ҳеч қандай расмий статусга эга эмас.



Тез орада биз расман ким Миллий олимпия қўмитасига раҳбар бўлишини, келгуси йилларда ўзбек спортининг жаҳон ареналарида натижаларига ким масъул бўлишини билиб оламиз. Энди эса бошқа бир масалага эътиборингизни қаратмоқчи эдик. МОҚ раҳбари истеъфога чиққан заҳоти ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифаларда, айрим интернет сайтларида МОҚнинг собиқ раҳбари, жуда катта можароли сабаблар билан раҳбарликдан кетган, спорт жамоатчилигининг жуда катта эътирозларига сабаб бўлган Умид Аҳмаджоновни гўёки идеал раҳбар сифатида кўрсатиб (материаллардан бирига ҳаттоки «Ҳазрати инсон», дея сарлавҳа қўйиб мақола берилди) уни номини қайтариш кампанияси бошланиб кетди. Баъзи манбалар эса, атайдан, Аҳмаджонов МОҚқа қайтмоқда сарлавҳалари билан хабарлар тарқатила бошланди. Манбаларимиз берган хабарга кўра, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, ҳозирча МОҚ раислиги учун номзодлар орасида раҳбарият берган топшириқларини бажаришга, спортни чин маънода ривожлантиришга қодир бўлган номзодлар кўриб чиқилаётганини маълум қилишди. «Асло Аҳмаджонов эмас», дейишмоқда.

Хўш унда бу хабарлар нега керак бўлиб қолди? МОҚ раислигидан иш фаолиятидаги жуда кўплаб камчиликлар, федерацияларнинг норозилиги, спорт жамоатчилигининг катта эътирозларига сабаб бўлгани туфайли, қайсидир маънода ишдан ҳайдаб юборилган эски хатони такрорлаб бу постга тайинлаш кимга керак?

Айтишларича, Умид Аҳмаджонов даврида миллий олимпия қўмитаси ажратилган пулларни спорт мусобақаларига сарфлаш ўрнига, кераксиз тадбирлар, сафарлар, оддий айтганда саёҳатлар учун сарфлаб юборилган. Пул спортдан кўра, раҳбар атрофида унинг харажатларига сарфлаб юборилган. Афсуски бу борада аниқ маълумотларни олишнинг имкони бизда йўқ. Лекин жуда кўп жойларда бу ҳақида гапирилган. Бундан ташқари федерациялар ишига аралашув, раҳбарлар билан келишмовчилиги сабабли уларни ишдан олиб ташлаш, федерацияларнинг ишига асоссиз аралашувлари ҳақида спорт жамоатчилиги ҳозиргача гапиришади. Каратэ федерациясининг собиқ раҳбари Нурхон Нафасовга нисбатан худди тергов қилувчи орган сифатида хабар бергани ва бунинг учун прокуратурадан қатъий огоҳлантириш олгани хабарининг ўзику алоҳида тарих. Аҳмаджоновнинг яна бир энг катта хатоларидан бири МОҚ ва Спорт вазирлиги билан алоқаларни кескин ёмонлаштирган. Ўзбек спортини бирга ривожлантириш ўрнига вазирлик номини ёмонотлиқ қилишга, ўзини-ўзи пиар қилишга ҳаракат қилди, холос.

2019 йилнинг май ойида Аҳмаджонов истеъфога чиқарилгач МОҚдаги тадбирда иштирок этган ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов «Президентимиз спортни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоқдалар. Миллий олимпия қўмитаси олдига катта ва масъулиятли вазифаларни қўймоқдалар. Мазкур топшириқларни бажариш учун раҳбар яхши бошқарувчи бўлиши, спортчилар билан яқин ва самимий муносабатда бўлиб уларни йирик ва нуфузли мусобақаларга тайёрлаши, молиявий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Афсуски, Аҳмаджонов фаолиятида булар кўзга ташланмади» дея таъкидлаб ўтганди. Энди савол туғилади: ўша топшириқларни бажара олмаган одамдан яна қандай раҳбарлик кутиш мумкин?

Албатта берилаётган пиар мақолаларнинг ҳам даражасини баланд деб бўлмайди. Асосан миш-мишлар, шов-шув хайп тарқатувчи телеграм каналларда айланаётган бу материалларнинг савияси ҳам ҳаминқадар. Қизиқ томони, пиар-кампания сифатида берилган материалларнинг комментларига кириб ўқисангиз, оддий одамлар ҳам буни мақолалар буюртма эканини айтиб, кулгига олишган, бу каби комментларнинг кўпи ўчирилган. Тўхтовсиз мақтовлар битилган шарҳлар ўчирмасдан қолдирилган.

Хуллас, юқорида айтганимиздек спортимиз катта ўзгаришлар арафасида турибди. Янги вазир номини билиб олдик. Тез орада МОҚқа ҳам раҳбар тайинланади. Умид қиламизки, янги келаётган раҳбар ўзини-ўзи пиар қиладиган шахслар эмас, ўзбек спортини ривожлантириш учун сидқидилдан ишлайдиган бўлади. Президентимиз томонидан берилаётган топшириқларни бажариш учун раҳбар яхши бошқарувчи бўлиши, спортчилар билан яқин ва самимий муносабатда бўлиб уларни йирик ва нуфузли мусобақаларга тайёрлаши, молиявий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

Олдинда Париж-2024 эшик қоқмоқда.

Бугун ўзбек спортида яна катта ўзгаришлар кузатилди. Ўз вақтида Туризм вазирлигига қўшиб юборилган Спорт вазирлиги сал ўзгарган ном билан қайта ташкил қилинди. Янги вазирликка Адҳам Икрамов вазир этиб тайинланди. Кеча эса олимпия қўмитасида раҳбар истеъфога чиққани хабар берилди. Тез орада бўшаб қолган ўринга янги номзод сайланади. Ҳозирча ким бу лавозимни эгаллаши аниқ эмас, аммо аллақачон бу борада баҳс-мунозаралар, ҳаттоки баъзи жойларда пиар-ҳаракатлар бошланиб кетганини гувоҳи бўлишимиз мумкин.

 

Актуал мавзуга тўхталиш мақсадида бугун сайтимизнинг телеграм саҳифасида сўровнома ўтказдик. Унда МОҚ раҳбари сифатида ишлаши мумкин деб ўйлаган (биз шундай ҳисоблаган) номзодлар ўртасида сўров ўтказдик.

 

Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига кимни муносиб деб ҳисоблайсиз? — деган савол билан 7 нафар номзодни мухлислар эътиборига ҳавола қилдик. Кимдир етти номзодни ҳам муносиб кўрмаса, «бошқа номзод» деган вариантни ҳам танлаши мумкин эди.

 

Агар сиз сўровномада қатнашган бўлсангиз, натижалардан хабардорсиз, агар хабарингиз бўлмаса, қуйидаги скриншот орқали овоз бериш натижаларидан хабардор бўлишингиз мумкин. Бу якуни натижа эмас, аниқроғи мухлисларнинг фикри десак тўғрироқ бўлади. Шунчаки бир сўровнома натижалари холос. Ҳеч қандай расмий статусга эга эмас.

 

Тез орада биз расман ким Миллий олимпия қўмитасига раҳбар бўлишини, келгуси йилларда ўзбек спортининг жаҳон ареналарида натижаларига ким масъул бўлишини билиб оламиз. Энди эса бошқа бир масалага эътиборингизни қаратмоқчи эдик. МОҚ раҳбари истеъфога чиққан заҳоти ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифаларда, айрим интернет сайтларида МОҚнинг собиқ раҳбари, жуда катта можароли сабаблар билан раҳбарликдан кетган, спорт жамоатчилигининг жуда катта эътирозларига сабаб бўлган Умид Аҳмаджоновни гўёки идеал раҳбар сифатида кўрсатиб (материаллардан бирига ҳаттоки «Ҳазрати инсон», дея сарлавҳа қўйиб мақола берилди) уни номини қайтариш кампанияси бошланиб кетди. Баъзи манбалар эса, атайдан, Аҳмаджонов МОҚқа қайтмоқда сарлавҳалари билан хабарлар тарқатила бошланди. Манбаларимиз берган хабарга кўра, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, ҳозирча МОҚ раислиги учун номзодлар орасида раҳбарият берган топшириқларини бажаришга, спортни чин маънода ривожлантиришга қодир бўлган номзодлар кўриб чиқилаётганини маълум қилишди. «Асло Аҳмаджонов эмас», дейишмоқда.

 

Хўш унда бу хабарлар нега керак бўлиб қолди? МОҚ раислигидан иш фаолиятидаги жуда кўплаб камчиликлар, федерацияларнинг норозилиги, спорт жамоатчилигининг катта эътирозларига сабаб бўлгани туфайли, қайсидир маънода ишдан ҳайдаб юборилган эски хатони такрорлаб бу постга тайинлаш кимга керак?

 

Айтишларича, Умид Аҳмаджонов даврида миллий олимпия қўмитаси ажратилган пулларни спорт мусобақаларига сарфлаш ўрнига, кераксиз тадбирлар, сафарлар, оддий айтганда саёҳатлар учун сарфлаб юборилган. Пул спортдан кўра, раҳбар атрофида унинг харажатларига сарфлаб юборилган. Афсуски бу борада аниқ маълумотларни олишнинг имкони бизда йўқ. Лекин жуда кўп жойларда бу ҳақида гапирилган. Бундан ташқари федерациялар ишига аралашув, раҳбарлар билан келишмовчилиги сабабли уларни ишдан олиб ташлаш, федерацияларнинг ишига асоссиз аралашувлари ҳақида спорт жамоатчилиги ҳозиргача гапиришади. Каратэ федерациясининг собиқ раҳбари Нурхон Нафасовга нисбатан худди тергов қилувчи орган сифатида хабар бергани ва бунинг учун прокуратурадан қатъий огоҳлантириш (https://t.me/xushnudbek/1671) олгани хабарининг ўзику алоҳида тарих. Аҳмаджоновнинг яна бир энг катта хатоларидан бири МОҚ ва Спорт вазирлиги билан алоқаларни кескин ёмонлаштирган. Ўзбек спортини бирга ривожлантириш ўрнига вазирлик номини ёмонотлиқ қилишга, ўзини-ўзи пиар қилишга ҳаракат қилди, холос.

 

2019 йилнинг май ойида Аҳмаджонов истеъфога чиқарилгач МОҚдаги тадбирда иштирок этган ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов «Президентимиз спортни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратмоқдалар. Миллий олимпия қўмитаси олдига катта ва масъулиятли вазифаларни қўймоқдалар. Мазкур топшириқларни бажариш учун раҳбар яхши бошқарувчи бўлиши, спортчилар билан яқин ва самимий муносабатда бўлиб уларни йирик ва нуфузли мусобақаларга тайёрлаши, молиявий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш қобилиятига эга бўлиши лозим. Афсуски, Аҳмаджонов фаолиятида булар кўзга ташланмади» дея таъкидлаб ўтганди. Энди савол туғилади: ўша топшириқларни бажара олмаган одамдан яна қандай раҳбарлик кутиш мумкин?

 

Албатта берилаётган пиар мақолаларнинг ҳам даражасини баланд деб бўлмайди. Асосан миш-мишлар, шов-шув хайп тарқатувчи телеграм каналларда айланаётган бу материалларнинг савияси ҳам ҳаминқадар. Қизиқ томони, пиар-кампания сифатида берилган материалларнинг комментларига кириб ўқисангиз, оддий одамлар ҳам буни мақолалар буюртма эканини айтиб, кулгига олишган, бу каби комментларнинг кўпи ўчирилган. Тўхтовсиз мақтовлар битилган шарҳлар ўчирмасдан қолдирилган.

 

Хуллас, юқорида айтганимиздек спортимиз катта ўзгаришлар арафасида турибди. Янги вазир номини билиб олдик. Тез орада МОҚқа ҳам раҳбар тайинланади. Умид қиламизки, янги келаётган раҳбар ўзини-ўзи пиар қиладиган шахслар эмас, ўзбек спортини ривожлантириш учун сидқидилдан ишлайдиган бўлади. Президентимиз томонидан берилаётган топшириқларни бажариш учун раҳбар яхши бошқарувчи бўлиши, спортчилар билан яқин ва самимий муносабатда бўлиб уларни йирик ва нуфузли мусобақаларга тайёрлаши, молиявий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш қобилиятига эга бўлиши лозим.

 

Олдинда Париж-2024 эшик қоқмоқда.

Киритилди: 19:09, 18.02.2022. Ўқилди: 2165 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.