Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футзал. “Ҳуахин-Жиззах” асосий рақибини енгди ва имкониятларини янада яхшилаб олди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал чемпионати
Рукн: Янгиликлар
A A A

Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 8-тур ўйинларига старт берилди.

Томошабинлар тур ва куннинг биринчисидаёқ қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишди. “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўйинида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди, ваҳоланки, ҳар иккала жамоа ҳам кўплаб хавфли вазиятлар содир этишди, голлар уришга ниҳоятда яқин келишди, бироқ ниятлар амалга ошмай қолаверди.

Иккинчи учрашувда чемпионат биринчи давраси пешқадами “Локомотив” “Нефтчи”га ҳеч қандай имконият қолдирмади, йирик ҳисобда устунлик қилди. Учинчи ўйинга нафақат куннинг, балки турнинг, ҳатто чемпионатнинг марказий ўйини сифатида қаралаётганди.

Бунгача турнир жадвалида атиги бир очко фарқи билан ёнма-ён бораётган “Ҳуахин-Жиззах” асосий рақиби АГМКни мағлубиятга учрата олса имкониятларини яхшилаб олиши, натижа аксинча бўлса эса олмалиқликлар биринчи ўринга кўтарилиб олишлари мумкин эди. Дуранг натижа ҳам жиззахликлар фойдасига ишларди.  Биринчи бўлимда жиззахликлар ўз мақсадларига яқин келишди – бўлимни ўзларининг фойдасига тугатишди. Иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмида эса олмалиқликлар ҳисобни қисқартириб, рақиблари шаштини пасайтиришга уринишди. Лекин бу уринишлар икки дақиқага етди холос – Фарҳод Абдумавлоновнинг голи “Ҳуахин-Жиззах” футболчилари жонига оро кирди. Шу тариқа жиззахликлар чемпионлик сари юришини дадил давом эттиришга замин яратишди.

Футзал.  Олий лига. 8-тур.

Биринчи  кун.  21 февраль, душанба

Фарғона. “Само” спорт мажмуаси.

БУНЁДКОР – НАСАФ – 0:0. 34 томошабин.

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Рустам Тоғаев, Санжар Раҳмонов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Огоҳлантиришлар: Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев (20) – Мамашариф Халимов (20).

 

НЕФТЧИ – ЛОКОМОТИВ – 2:6 (1:2). 52 томошабин.

Ҳакамлар: Шавкат Муҳиддинов, Ҳусан Музаффаров, Маҳмуд Рустамов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Голлар: Дилмурод Юсуфжонов (7), Шуҳратбек Рашидов (29) – Акбар Усмонов (4, 36), Жамолиддин Нормирзаев (9), Дилмурод Шавкатов (25, 38), Илёс Маллаев (34)

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Махсудов (35) –  Илёс Маллаев (7).

 

ҲУАХИН-ЖИЗЗАХ – АГМК -2:1  (1:0). 116 томошабин

Ҳакамлар: Никита Афиногенов, Умид Пўлатов, Муродхон Аъзамжонов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Голлар: Дилшод Раҳматов (14-пен.), Фарҳод Абдумавлонов (37) — Суннатулла Жўраев (35)

Огоҳлантириш: Йўқ – Музаффар Аҳаджонов (15).

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 19:15, 21.02.2022. Ўқилди: 1211 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик