Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 35
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Севилья 25 29
12 Хетафе 25 29
13 Жирона 24 29
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 25
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-0 Севилья
25-тур Барселона 0-0 Леванте
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Максим Шацких: «Арсенал» билан Европа лигасида ўйнамоқчиман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айни дамда Киевнинг "Арсенал" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртимиз Максим Шацких ушбу мавсумда ўз жамоасининг олдига қўйган мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.

"Арсенал" сардори, "Волин" жамоасига қарши кечган Украина кубоги чорак финиали жавоб учрашувидан кейин, "Спорт-Экспресс" нашри журналисти билан суҳбат қурди.

Қуйида ушбу кичик инетрвьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

-Украина кубоги ярим финалига чиқа олмаганлигингиз қаттиқ таъсир қилмадими?
-Албатта таъсир қилди. Бундай ўйинларни бой бериш ёқимсиз. Чунки мақсадимиз Европа лигаси баҳсларига ўйлланмани қўлга киритиш. Кубок баҳсларидан чиқиб кетдик. Энди ушбу йўлланмани чемпионатдаги ўйинларимиз орқали қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

-Бу мавсумда "Арсенал" "Волин"га ҳам чемпионат баҳсида, ҳам кубок баҳсида мағлуб бўлди. Ноқулай рақибми?
-Йўқ. Ноқулай эмас. Агар мен пенальтни аниқ амалга ошира олганимда ҳаммаси бошқача якунланган бўлар эди. Ўша пенальтидан ташқари ҳам бизда жуда қулай имкониятлар кўп бўлди. Афсуски улардан фойдалана олмадик. Нимагалигини билмайман.

-Леонид Кучук ўйиндан сўнг асабийлашгандек кўринди...
-Йўқ, У бизни ўйин билан табриклади. Бор гап шу.

-Анатолий Демьяненко билан суҳбатлашишга улгурдингизми?
-Ҳа, у билан матбуот-анжуманидан чиқиб келаётган пайтида кўришиб қолдик. Уни ғалаба билан табрикладим.

-Бош ҳакам сизга ўша пенальтни бошқатдан тепиш кераклигини кўрсатганда, ҳақмиди?
-Билмайман. Буни унинг ўзидан сўраганингиз маъқул менимча.  Аслида пенальти тепилаётган пайтда майдон ичига футболчиларнинг югуриб кириши одатий ҳол. Айримлар қайтадан тепиш кераклигини кўрсатади, айримлар эса йўқ. Аммо, очиғини айтсам ўзим ҳам айбдорман. Қайта тепилганда ҳам уни голга айлантиришим керак эди. Афсуски, бундай бўлмади.

-Яқинда "Шахтёр" футболчиси Фенандиньо пеналтини голга айлантира  унга ҳаммадан кўпроқ уйида қийин бўлишини айтди. У ўзининг ўғлига нима учун пеналтини ура олмаганини тушунтириб беришга мажбур экан. Сиз ҳам оила аъзоларингизга нега ура олмаганингизни тушунтира оласизми?
-Йўқ, Иккита қизим бор, улар эса мендан ҳеч қачон нега гол ура олмадингиз деб сўрашмаган.

-Турмуш ўртоғингиз сизнинг ўйинларингизни танқид қилмайдими? "Арсенал"да камроқ гол ураяпсиз.
-Йўқ, асло. Турмуш ўртоғим футболни яхши тушунади ва мен қачон яхши ўйнашимни билади. Гол уриш эса қочмайди.

-Сўнгги ўйинларда сиз плеймейкерлик вазифасини бажараяпсиз. Бу амплуада ўзингизни яхши ҳис қиляпсизми?
-Албатта, мен буни бир неча бор айтганман. Менга бу позицияда ўйнаш ва жамоадошларимга ассистентлик қилиш жуда ёқади. Жамоадошларим менинг тўп оширишмадн сўнг гол ура олишса бундан фақат ҳурсанд бўламан.

-Чемпионат ўйинларини ҳудди Россия прембер-лигасига ўхшаб фақат шанба ва якшанба кунлари ўтказиш керак деб ҳисоблайсизми?
-Ўйлашимча бу жуда оптимал вариант бўлар эди. Очиғи, нега бизда ундай эмаслиги ва чемпионат ўйинларини уч кунга бўлиб қўйишганини тушунмайман.

-Сўнгги турларда 5-ўрин учун кураш жуда қизиқарли кечишига шубҳа йўқ. Чунки бу ўрин Европа лигасига йўлланмани қўлга киритиш имконини беради. Курашга тайёрмисизлар.
-Албатта биз бутун мавсум шу мақсад йўлида ҳаракат қилдик. Айни дамда вазият жуда жиддий эканлигини ва хатога йўл қўйишга ҳаққимиз йўқлигини ҳамма тушуниб турибди. Менинг ҳам мақсадим жамоам билан келаси мавсумда Еврорҳпа лигасида тўп суриш. Бунинг учун қўлимдан келганча "Арсенал"га ёрдам беришга тайёрман, - дея интервьюсига якун ясади ҳамюртимиз.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 14:07, 13.04.2012. Ўқилди: 7365 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.