Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Брайтон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперкубок. “Пахтакор” – Ўзбекистон Суперкубоги – 2022 соҳиби

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Суперкубок
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун, 27 февраль куни расман Ўзбекистондаги футбол мусобақаларига старт берилди. Суперкубок учун кечган учрашувда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Қаршининг “Насаф” клубига қарши майдонга тушди.

 

Ўйин дастлабки дақиқалардан бошлаб тенг курашлар остида кечди. Ҳар икки жамоа ҳам рақиб дарвозалари олдида кетма-кет ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди.

Ўйиндаги биринчи хавфли ҳужум 9-дақиқада юз берди. “Аждарлар” ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев “Пахтакор” ҳимоячиларини алдаб зарба беришга уруниб кўрди, бироқ у тепган тўпни Элдорбек Суюнов эгаллаб олди.

11-дақиқага келиб, қаршиликлар яна ҳужум уюштиришди. Насруллаевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпига Марко Станоевич аниқ зарба бера олмади.

12-дақиқада “Пахтакор” ҳимоячиси Фаррух Сайфиев огоҳлантирилди. У чап қанот бўйлаб ҳужум уюштираётган “Насаф” футболчисини қўполлик билан тўхтатиб қолди.

19-дақиқада қаршиликлар футболчиси Марко Станоквич огоҳлантирилди. “Насаф” легионери Фаррух Сайфиевга нисбатан қоида бузди.

Тайм ўрталарига келиб бироз устунлик тошкентлик футболчилар томонига ўтди. “Пахтакор” 23, 25, 30-дақиқаларда хавфли ҳужум уюштиришди.

40-дақиқада “Пахтакор” ҳимоячиларининг йўл қўйган хатосидан “Насаф” ўйиндаги ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Ҳусайн Норчаев имкониятдан фойдалана олмади.  Ушбу вазиятда Элдорбек Суюнов вақтида тўпга чиқиб, жамоасини голдан сақлаб қолди. Шунингдек, Элдор ушбу вазиятда жароҳат олди ва майдонни эрта тарк этди. Унинг ўрнига Санэар Қувватов тушди.

Биринчи тайм 0:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи тайм “Насаф” устунлигида бошланди. “Аждарлар” кетма-кет ҳужум уюштиришди. Лекин ҳисоб “Пахтакор” футболчилари томонидан очилди.

61-дақиқада “шерлар” футболчиси Фаррух Сайфиев чап қанотдан узатиб берган тўпни Черан гол билан якунлади.

69-дақиқада “Насаф” гол уриши мумкин эди. Лекин Ҳусайн Норчаев Санжар Қувватовнинг хатосидан унумли фойдалана олмади.

Голдан сўнг “аждарлар”нинг ҳужуми жонланди. Қарши клуби кетма-кет “Пахтакор” жарима майдончаси атрофида ҳужум уюштиришди. Баъзида дарвозабон, баъзида ҳимоячилар қаршиликлар ҳужумини бартараф этишди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳам кетма-кет ҳужум уюштиришди, аммо гол уриш икки жамоага ҳам насиб қилмади.

Шу тариқа “Пахтакор” 2022 йилги Ўзбекитон Суперкубоги соҳибига айланди.

“Пахтакор” – “Насаф” — 1:0

Гол: Драган Черан 61 - 1:0

Пахтакор” — Элдор Суюнов (Санжар Қувватов - 45), Ҳожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Сардор Собирхўжаев (Шаркич), Алексей Ларин, Камен Хаджиев, Одил Ҳамробеков, Икром Алибоев, Сардор Рашидов (Эркинов), Сардор Собирхўжаев, Азиз Турғунбоев, Драган Черан.

Захира:  Розиев, Эркинов, Холматов, Эргашбоев, Файзуллаев, Ёқубов, Мираҳмадов, Шаркич. 

Насаф” — Умид Эргашев, Дилшод Саитов, Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Ғолиб Ғайбуллаев, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Марко Станоевич (Абдурахимов), Акмал Мозговой, Иван Соловёв (Холмуродов), Шароф Муҳидинов, Суҳроб Нуруллоев (Алиқулов), Ҳусайн Норчаев.

Захира: Сойибов, Неъматов, Давронов, Алиқулов, Раҳматов, Абдураҳимов, Акрамов, Саъдуллаев, Холмуродов.

Огоҳлантириш: Фарруҳ Сайфиев, 12, Марко Станоевич, 19, Икром Алибоев, 53, Қувватов, 76, Черан, 84, Ҳамробеков 86

Киритилди: 17:58, 27.02.2022. Ўқилди: 2624 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик