Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шерзод Ҳакимов «Ал-Виҳдат»га қарши ўйинда майдонга тушмайди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / ОФК кубоги / Гуруҳ босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A
«Нефтчи» яримҳимоячиси Шерзод Ҳакимов ОФК Кубоги гуруҳ босқичи 5-тур учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.
 
«Ал-Оруба»га қарши ОФК Кубоги «D» гуруҳи 4-тур учрашувида (0:0) «Нефтчи» футболчиларига жами тўрт марта сариқ карточка кўрсатилганди. Дилёрбек Эрматов ва Азиз Алижонов учрашувнинг жанубий кореялик бош ҳаками Ко Хюн Жин томонидан бир мартадан огоҳлантирилди.
 
Учрашувнинг 60-дақиқасида ҳужумчи Отабек Исроилов ўрнига майдонга тушган Шерзод Ҳакимов 69-дақиқада биринчи, 90+6-дақиқада эса иккинчи сариқ карточка билан жазоланди ва майдондан четлатилди.
 
Шу муносабат билан, ОФК Кубоги Регламетининг 68-моддаси «e» ва «g» бандларига асосан, Шерзод Ҳакимов 24 апрель куни ўтказилиши режалаштирилган «Ал-Виҳдат» (Иордания) – «Нефтчи» (Ўзбекистон) учрашувида иштирок эта олмайди.
 
68-модда «e» бандига кўра, ўйин давомида қизил карточка олган футболчи ёки жамоа вакили қизил кейинги ўйинни ўтказиб юбориши шарт. Худди шу модданинг «g» бандига кўра, четлатилган футболчи ёки жамоа расмийси захира ўриндиғида ўтириши ёки техник ҳудудда бўлиши мумкин эмас.
 
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Шерзод Ҳакимов «Ал-Оруба»га қарши Фарғонада бўлиб ўтган учрашувда ҳам, 67-дақиқада майдонга тушиб, 90+4-дақиқада сариқ карточка ишлаб олганди. Умуман, 5-тургача, «Нефтчи» футболчиларидан Бахтиёржон Ёқубов, Отабек Исроилов, Иқбол Акрамов, Шукурали Пўлатов, Мансуржон Саидов, Фаррух Турдиалиев, Иззатбек Ғаниев, Дилёрбек Эрматов ва Азиз Алижонов сариқ карточка ишлаб олишган. Дастлабки турларда кетма-кет икки учрашувда огоҳлантириш олгани учун Азиз Алижонов ва Муҳсин Низомитдинов биттадан учрашувни ўтказиб юборишга ҳам улгуришган.
 
Эслатиб ўтамиз, ОФК Кубоги гуруҳ босқичи 4-туридан сўнг «Нефтчи» 8 очко тўплагани ҳолда «D» гуруҳида иккинчи бўлиб турибди, жамоа ҳали бирорта учрашувда мағлубиятга учрамаган. Гуруҳда пешқадамлик қилаётган «Ал-Виҳдат» ҳисобида 9 очко бор.
Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 08:20, 14.04.2012. Ўқилди: 6488 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик